кўникмаларига эга бўлиши керак.
III. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
1-мавзу. Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли
Фалсафа атамасининг келиб чиқиши. Фалсафа шаклланишининг асосий босқичлари.
Дунѐқарашнинг тузилиши. Дунѐқарашнинг тарихий шакллари. Миф - дастлабки
дунѐқараш шакли. Мифологик ва диний дунѐқарашнинг ўзаро алоқаси ва фарқи. Диний
дунѐқарашнинг шаклланиши ва моҳияти. Дунѐни идрок этишда фалсафий дунѐқарашнинг
ўзига хос роли. Фан- илмий дунѐқараш шакли. Фаннинг функциялари ва тараққиѐтининг
асосий босқичлари. Фалсафа ва фаннинг ўзаро мутаносиблиги ва фарқи. Фалсафа
фанининг предмети, функциялари. Фалсафада миллийлик ва умуминсонийлик. Ҳозирги
даврда миллий фалсафани ривожлантириш муаммолари, унинг халқаро алоқаларни
ташкил этишдаги аҳамияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |