- доривор ўсимликларни саноат негизида такрор ишлаб чиқаришни
ташкил этиш.
Ўсимликлар қоплами, унинг манбалари ва сифати, наботот олами
ранг-баранглигини таъминлаш самарадорлигини ва биологик маҳсулдорлигини
ошириш учун қуйидагиларни амалга ошириш талаб этилади:
- Ўзбекистон Республикасида набобот оламининг мавжуд таркибини
сақлаш, айниқса ўсимликларнинг ноѐб, йўқ бўлиб кетаѐтган турлариг
камайишига йўл қўймаслик;
- ўсимликларнинг хўжалик жиҳатидан қимматли, ноѐб ва йўқ бўлаѐтган
турларини ҳисобга олиш ва карталаш ўтказиш;
- ўсимликларнинг ноѐб ва йўқ бўлаѐтган турларининг аҳволини
даврий назорат қилиш тартибини йўлга қўйиш;
- ѐввойи тарзда ўсадиган доривор ва эфир мойи берадиган
ўсимликлар тайѐрлаш ҳажмини, айниқса, уларнинг манбалари озайиб кетган
районларда (умумий миқдорини камайтирган ҳолда) пасайтириш.
11.3. Ҳозирги даврдаги минтақалараро экологик муаммолар
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий манбалардан самарали
фойдаланишнинг минтақалараро моҳиятига эга бўлган муаммоларини ҳал
этиш учун Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва
Қирғизистон Республикаларининг атроф-муҳитни сақлаш, табиий
манбалардан самарали фойдаланиш юзасидан минтақалараро узоқ йиллик
дастурини ишлаб чиқиш лозим. Бу дастурда биринчи навбатда, Орол денгизи
ҳавзасидан сув, ер ва биологик манбалардан фойдаланишнинг комплекс
лойиҳасини ишлаб чиқиш, Сирдарѐ ва Амударѐ ўзанларида сувни мухофаза
қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш,Тожикистон алюминий заводи, очиқ
кумир кони, Қувасой цемент заводи ва бошқа шу каби саноат корхоналари
жойлашган минтақадаги экологик жиҳатдан хавфли бўлган корхоналар учун
ҳам ишлаб чиқариш, қайта қуриш, кўчириш тадбирларини, Чордара ва
Туямўйин сув омборлари минтақасида балиқ манбаларини муҳофаза қилиш
134
тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, муҳофаза қилинадиган
минтақа (қўриқхоналар, халқ боғлари) ягона минтақалараро тармоғини
яратиш. Устюрт ясси тоғлиги жанубида мавжуд Коплонғир қуриқхонаси
асосида ҳайвонлар ва ўсимликларнинг ноѐб турларини сақлаш учун
республикалараро қўриқхона ташкил этиш ва ҳ.к.
Марказий Осиѐ давлатлари дастурининг мақсад ва вазифалари,
уларни ҳал қилиш йўллари бевосита Оролбўйи муаммоси билан боғлиқ. У
Оролни табиий ҳолатида сақлаб қолиш бу минтақада экологик ва санитария-
гигиена вазиятини тубдан яхшилашга хизмат қилади.
Орол денгизини қисқарган экваторияда бўлса ҳам сақлаб қолиш,
бунга республика аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни
оқилона қушиб олиб бориш ва Оролбўйининг чўлга айланишини бартараф
қилиш мақсадида қўйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим:
Марказий Осиѐ давлатлари Сирдарѐ ва Амударѐ ҳавзаларида олиб
бориѐтган сув хўжалиги сиѐсатини биргаликда қайта кўриб чиқиш, айни
пайтда ўзларининг ички сув резервлари ҳисобига Орол денгизи ҳавзасидаги
сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан ҳар томонлама фойдаланиш
бўйича ишлаб чиқарилаѐтган нархлар асосини биринчи ўринда денгизни
табиий объект сифатида сақлаб қолиш ғояси ташкил қилиш керак. Орол
денгизининг қуриган минтақасида дарѐлар делтаси, сув чиқариладиган ва
суғориш зонаси вазифасини бажарувчи ҳимоя тўсиғини вужудга келтириш
лозим. Бошқариладиган сувнинг камлиги Оролбўйининг чўлга айланиш
жараѐнининг олдини олиш, минтақадаги биологик фаолликни қайта тиклаш,
чорвачилик хўжаликларининг озуқа базасини мустаҳкамлаш имконини
беради, Орол денгизининг қуриган тубини филто ва мелиорация қилиш,
органик ўғитлар ва заҳарли химикатлар чиқарилишини тартибга солиш,
ўсимликлар ҳимоясида биологик усулларни қўллаш бўйича илмий-амалий
тадқиқотларни амалга ошириш керак. Орол денгизи минтақасида сув
хўжалиги тадбирларини Орол бўйигача барча табиий кўлларни сақлаб қолган
ҳолда, амалга ошириш зарур. Зовур сувларидан қишлоқ хўжалиги экинларини
суғориш учун зарарли ҳисобланган тузларни чиқариб ташлашнинг илмий
асосларини ва технологиясини ишлаб чиқиш лозим.
Бундан ташқари, аҳолини сифатли ичимлик суви билан
таъминлаш борасидаги ишларни бажариш, дарѐлардаги сув сифатини барча
(хўжалиги) сув ҳавзалари меъѐрларига мувофиқ келадиган даражада қайта
тиклаш зарур. Саноат корхоналарида айланма ва ишлатиладиган сувдан
қайтадан фойдаланиш ҳажмини кўпайтириш, янги қўрилаѐтган ва қайта
тикланаѐтган корхоналарда сувсиз ѐки сув кам ишлатиладиган технологик
жараѐнларни жорий қилиш йўлида кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар ишлаб
чиқиш зарур. Республикада сувдан фойаланиш масалаларини аҳоли сонининг
ўсиши, саноат имкониятининг ошиб бориши, суғориладиган экин
майдонлари ва Орол денгизига бериладиган сув миқдорини сақлаб қолишни
назарда тутган ҳолда, ўзимизнинг сув ресурсларимиздан фойдаланишни
тартибга солиш ҳамда ташқаридан сув олиб келиши ҳисобига ҳал қилмоқ
зарур.
135
Бироқ бу ерда юз берган экологик фалокат шу қадар катта миқѐс
касб этганки, унинг натижасида табиий муҳит бутунлай барқарор ўзгариб
кетган. Бу муаммони фақат Ўзбекистон Республикаси имкониятлари билан
ҳал қилиб бўлмайди. Шу сабабли ҳозирги кунда Марказиѐ Осиѐ давлатлари
тарафидан тузилган мақсадли дастурлар асосида экологик вазиятнинг олдини
олиш кўзда тутилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |