106
9. Ҳаммомлар;
10. Кир ювиш хоналари, химчисткалар;
11. Сартарошхоналар;
12. Прокат пунктларининг хизматлари;
13. Мебелларни аҳолининг буюртмаси билан ишлаб чиқариш ва
тиклаш.
Минтақада бозор иқтисодиѐтига ўтиш
шароитида бу хизмат
турларини давр талабларига жавоб берадиган даражада ривожлантириш,
тартибга солиш ва мувофиқлаштириш кечиктириб бўлмас вазифага айланди.
Маиший хизмат тармоғи фаолиятининг барқарорлаштирилишини
таъминловчи вазифалар қуйидагилардан иборат:
1. Маиший хизматларнинг кўп хиллигини таъминлаш ва
такомиллаштириш.
2. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш
корхоналарининг рационал
жойлашишини амалга ошириш ва уларни замонавий ускуналар билан
қуроллантириш.
3.
Аҳолига
хизмат
кўрсатишни
ихтисослаштириш
ва
кооперациялаш.
4. Ишлаб чиқариш қувватлари, транспорт воситалари ва асосий
фондлардан тўла-тўкис фойдаланиш.
5. Бажариладиган ишлар ва хизматларнинг
техник ва стандарт
талабларга жавоб беришини таъминлаш.
6. Тармоқларнинг бошқарув тизимини такомиллаштириб, бозор
иқтисодиѐтига мослаштириш.
7. Қишлоқ аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш даражасини шаҳар
даражасига яқинлаштириш.
Хизмат кўрсатишнинг муваффақияти кўп жиҳатдан
ходимлар
малакасига, рағбатлантириш тизимига боғлиқ.
Аҳоли томонидан маиший хизматга сарфланган ҳар бир сўм уй
хўжалигини юритишга кетадиган 1,5 соатлик меҳнатни тежаш ва шунга
мувофиқ аҳолининг бўш вақтини кўпайтириш имконини беради, яъни
ижтимоий натижаларининг иқтисодий қиймати ўн сўмга тенгдир. Демак,
маиший хизмат корхоналари қанчалик
яхши ривожланса, хизмат кўрсатиш
сифати қанча юқори бўлса, умумий ижтимоий самара ҳам шунчалик юқори
бўлади.
Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоғини ривожлантиришда ишлаб
чиқариш базасини такомиллаштириш катта аҳамиятга эга. Корхоналарнинг
қуввати ва ўлчамлари аҳолига хизматлар кўрсатиш миқдори билан, бу
жараѐнни ривожлантириш эса қуйидаги амалларга боғлиқ:
1. Аҳолига максимал қулайликлар яратиш;
2. Аҳолининг вақт сарфларини тежаш;
3. Маиший хизмат корхоналари биноларининг лойиҳаларини янги
типда яратиш;
4. Маиший хизматларнинг комплекс
пунктларини тузиш асосида
кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш;
107
5. Маиший хизматларни янги технологиялар асосида ташкил этиш;
6. Маиший хизмат корхоналарининг оптимал ўлчамларини
аниқлаш.
Маиший хизмат тармоғининг вазифаларига бу хизматларни қишлоқ
жойларда ташкил этиш ҳам киради. Бу эса қишлоқларда аҳоли бандлигини
оширади, маиший хизматга бўлган эҳтиѐжни қондиради.
Айниқса ҳаммом, сартарошлик,
пойабзал тикиш ва таъмирлаш,
электр асбоблари таъмири каби хизматлар аҳолининг вақтини тежаш имконини
беради.
Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоғини режа асосида
тартибга солишда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
1. Аҳолига шу жумладан, қишлоқ аҳолисига
маиший хизматлар
кўрсатишнинг умумий ҳажми;
2. Аҳолига маиший хизматлар кўрсатишнинг умумий ҳажмида якка
тартибда фаолият юритувчилар улуши;
3. Аҳолига хизмат кўрсатиш жараѐнида ишлаб чиқаришга илғор
техникани, технологияни, автоматларни жорий этиш,
4. Бозор иқтисодиѐти шароитида аҳолига маиший хизмат кўрсатиш
соҳаларини тартибга солиш.
Бозор иқтисодиѐтига ўтиш шароитида маиший хизмат кўрсатиш
соҳаси аҳоли учун жуда зарур, аммо бу соҳа фаолияти ҳамон талаб даражасида
йўлга қўйилмаган. Айниқса, ҳаммом, сартарошхона, кимѐвий тозалаш,
пойабзал тикиш ва таъмирлаш, кийим тикиш ательеларида хизмат кўрсатиш
кўнгилдагидек эмас. Қишлоқ жойларида эса маиший хизмат кўрсатиш
умуман
талабга жавоб бермайди.
Do'stlaringiz bilan baham: