1- боб. Жамоат кенгашининг мақсад ва вазифалари
Жамоат кенгашининг асосий мақсадлари:
жисмонан соғлом ва маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оила, ота-оналар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ҳамкорлиқда олиб борадиган фаолиятини тизимли йўлга қўйиш; фарзанд тарбиясида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда жамоатчилик фаоллигини ошириш, уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;
112
ўқувчи ва ёшлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган тартиббузарлик, зўравонлик, жиноятчилик, гиёҳвандлик, дайдичилик ва тиламчилик, диний ақидапарастлик, миссионерлик ва “оммавий маданият” каби маънавий ва ахлоқий тубанлик иллатларининг олдини олишда манфаатдор вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимиятлар билан ҳамкорликда ташкилий-педагогик ишларни ташкил этиш.
Шу билан бирга мактаб жамоатчилик кенгашининг асосий вазифаларидан ўқувчи ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш, ижтимоий эҳтиёжманд оилалар фарзандларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашдан иборат.
Жамоат кенгашининг вазифалари:
оила, умумтаълим мактаблари ва маҳалла ҳамкорлигининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш;
ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрни, мажбурияти, масъулияти ва фарзандлар билан ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
таълим муассасаларидаги тарбия сифатини ўрганиш ва уларни янада такомиллаштиришга оид тадбирларни амалга ошириш;
ўқувчи-ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбига ватанпарварлик, инсонпарварлик, халқпарварлик, келажакка ишонч ва интилиш, меҳнатсеварлик, бунёдкорлик, маърифатпарварлик каби эзгу ғоялар ва фазилатларни сингдириш, уларда фаол фуқаролик позицияси ва мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш орқали зарарли одатлар йўлига киришига сабаб бўлаётган омилларга қарши манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш;
ўқувчи-ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, маҳалла ва жамиятдаги ўзаро муносабатларнинг илк ва асосий кўникмаларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш;
ўқувчи-ёшларга нисбатан “Ҳеч ким, ҳеч қачон эътибордан четда қолган эмас” тамойилини жорий этиш ва фаолият давомида бу масалага доимий аҳамият қаратиш;
қонунчилик талабларидан келиб чиқиб таълим муассасаларига яқин ҳудудларда алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотилишига йўл қўймаслик бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
таълим муассасасида айрим ўқувчиларни камситиш, уларга зўравонлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ишлаб чиқиладиган дастурлар тайёрланишида иштирок этиш, уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;
ўқувчи-ёшлар ва уларнинг ота-оналари учун таълим-тарбия фаолиятини такомиллаштириш бўйича мутахассисларни жалб қилган ҳолда турли социологик сўровномалар, амалий тренинглар, мастер-класслар ўтказиш, психологик маслаҳатлар ташкил этиш;
ҳудудий жамоат кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш.
Шу билан бирга мактаб жамоат кенгаши қуйидаги вазифаларни ҳам амалга оширади:
ўқувчи-ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш, ижтимоий эҳтиёжманд оилалар
фарзандларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш;
ижтимоий эҳтиёжманд оилалар фарзандларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ
бепул дарсликлар билан таъминлаш;
ижтимоий эҳтиёжманд оилалар фарзандларини ҳомийлар маблағларини жалб этган
ҳолда ўқув қуроллари билан таъминлаш;
ижтимоий эҳтиёжманд оилалар фарзандларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ
қишқи бош-кийим ажратиш бўйича буюртмани шакллантириш;
заруратдан келиб чиқиб, ота-оналарга фарзандларининг таълим-тарбия олиши учун тегишли шарт-шароитларни яратишларига кўмаклашиш, ижтимоий эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.
Do'stlaringiz bilan baham: |