Ўқувчилар ўзлаштириши ва давоматининг назорати (гуруҳ раҳбарлари билан ҳамкорликда) :
гуруҳ раҳбарлари билан биргаликда ўқувчиларининг ўзлаштириши ва давоматини мунтазам равишда ўрганиб бориш;
фанларни яхши ўзлаштира олмаган ўқувчилар билан ишлашда гуруҳ раҳбарларига амалий ёрдам кўрсатиш;
семестр ва ўқув йили учун ўзлаштириш ва давомат қайдномаларини тузиш;
дарсларга мунтазам келмаётган ўқувчилар билан олиб борилаётган ишларни назорат қилиш;нг
ўқувчиларнинг рейтинг дафтарчаларини тўғри тўлдирилишини амалга ошириш;
ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳақида вақти-вақти билан ҳисобот бериш ва босқичдан-босқичга ўтказилиши ҳақидаги буйруқ лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
гуруҳлар кесимида якуний давлат аттестацияси қайдномаларини тайёрлаш;
таълим муассассасида ўтказиладиган якуний давлат аттестацияси ишида қатнашиш;
битирувчи ўқувчилар ҳақидаги буйруқ лойиҳаларини тайёрлаш.
Битирувчилар билан олиб бориладиган ишларни ташкил этиш (касбий таълим бўйича директор ўринбосари билан ҳамкорликда):
-бўлимда битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича комиссия ишида қатнашиш;
-бўлимдаги ўқувчиларнинг таълим муассасасини турли даврларда тамомлаган битирувчилари, меҳнат фахрийлари билан учрашувларини тайёрлаш ва ўтказиш;
-ёш мутахассислар конференциясини ўтказиш бўйича тегишли материалларни тайёрлаш.
Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш:
-бўлимдаги фан ўқитувчилари, гуруҳ раҳбарлари ва кафедралар мудирлари
томонидан танланган иқтидорли ўқувчилар рўйхатини шакллантириш;
-иқтидорли ўқувчиларга мураббийларни бириктириш;
-иқтидорли ўқувчиларни махсус ишлаб чиқилган режа асосида фан олимпиадалари,кўрик-танлов ва конференцияларга тайёрлаш;
-иқтидорли ўқувчилар билан иш олиб бориш жараёнига олий таълим муассасалар етакчи профессор-ўқитувчиларини жалб қилиш.
Бўлим бошлиғи томонидан юритилиши лозим бўлган ҳужжатлар:
1-папка
Юқори ташкилотлардан келган ҳужжатлар;
Таълимга оид Низомлар,йўриқномалар,кўрсатмалар ва буйруқлар;
Ўқувчилар ҳақидаги умумий маълумотлар.
2-папка
Мутахассисликлар бўйича тасдиқланган ишчи ўқув режалар;
Мутахассислик тавсифномаси (бўлим ҳонасининг деворига илинади);
Ўқув жараёни жадвали (бўлим ҳонасининг деворига илинади);
Ўқув машғулотлар жадвали (бўлим ҳонасининг деворига илинади);
3-папка
Бўлим бошлиғининг лавозим вазифалари;
Бўлим бошлиғининг йиллик иш режаси;
Бўлим бошлиғининг ойлик иш режаси;
Бўлим бўйича ойлик,чорак ва йиллик ҳисоботлар;
4-папка
Ўқувчилар давомат билан боғлиқ ҳужжатлар тўпламлари;
Гуруҳ сардорларининг ишини назорат қилиш китоби;
Гуруҳларда ўтказиладиган йиғилиш баённомаларидан кўчирмалар;
Ой давомида гуруҳлар кесимида ўқувчилар томонидан қолдирилган дарс соатлари ҳақидаги маълумотлар.
5-папка
Махсус иловалар -тартиббузарлик, дарсларга тайёрланмаслик, билдиргилар, маълумотлар, ўқувчиларнинг тушунтириш хатлари ва ҳоказо;
Журналларни юритишдаги хато ва камчиликларни акс эттирувчи маълумотлар.
6-папка
- Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан якка тартибда олиб борилган ишлар
маълумотлари;
Дарс таҳлиллари, ўтказилган турли тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар;
Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш.
7-папка
Семестрлар бўйича якуний баҳолар қайдномалари;
Имтиҳон қайдномалари (якуний назорат натижалари);
Ўқув йили бўйича йиллик қайднома (давомат, ўзлаштириш)
8-папка
Диплом олди амалиётига қўйиш ҳақида буйруқ;
Якуний давлат аттестациясига оид барча ҳужжатлар;
Битирувчи ўқувчилар тўғрисидаги буйруқдан кўчирмалар.
Бўлим учун ажратилган хонада юқорида таъкидланган ҳужжатлар билан бир қаторда “Фаол ўқувчилар”, “Дарс режими”, “Навбатчи”, “Журнал юритиш ҳақида”, “Одоб-аҳлоқ кодекси”, “Унутилмас кунлар” , “Бўлим шиори”, “Ўқувчилар рейтинги” каби мавзулар асосида хона ичи ва хонага кириш жойлари безатилса, мақсадга мувофиқ бўлур эди.
“Тасдиқлайман”
ЎИБДЎ ................................
................................................................... бўлим бошлиғининг 2012-2013 ўқув
(таълим муассасаси номи)
йилига мўлжалланган йиллик иш режаси
№
|
Бажариладиган ишлар
|
вақти
|
масъул
|
Бажарилиши ҳақида белги
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |