Услуб (Стиль)



Download 18,18 Kb.
Sana11.06.2022
Hajmi18,18 Kb.
#653558
TuriСценарий
Bog'liq
Режиссёрлик услублари


Услуб (Стиль)
Аниматциянинг қиммати фақат унинг ғояси ва мавзуси актуаллиги билан белгиланмай, драматург қаҳрамонларининг илғор ва типик характерларида, замон билан хамнафасликда ривожланиши ва шаклланишини курсата олиши билан хам белгиланади.
Режиссёр аниматция устида ишлар экан, драматург ижодий лабораториясига чукуррок кириши керак. Асарнинг услубини, жанрини, сценарий тузилишини, унда хатти-харакат килаётган каҳрамонлар билан якиндан танишиши, уларнинг тилини ва характерини пухта урганиши зарур. Аниматциянинг бадиий хусусиятларини урганиб, драматург томошабинга чуқур маъноли ва бадиий ифодали тарзда етказиш режиссёрнинг асосий мақсади бўлиши лозим. Бадиий хусусиятини ўрганишда биринчи навбатда, авторнинг услубини (стилини) аниқлай олиши лозим. Услуб (стиль) – деб драматургиянинг ижод материали, характерларнинг индивидуаллиги (узига хослиги) ва айрим буёкларнинг йиғиндисига айтилади. Услуб кенг маънода ёзувчи ижодидаги ғоявий-бадиий хусусиятлар бирлиги, тор маънода ифода усули (тарзи, баёни)дир. Кенг маънода услуб тушунчаси авторнинг дунё қараши, асарларнинг асосий леймотивини ташкил этувчи ғоялар, сюжет ва характерлар бадиий тасвир воситалари, тил ва бошка омилларни қамраб олади. Масалан: В.Маяковский услуби хакида гапирганда, автор асарларининг уткир ғоявийлик билан суғорилганлигини, замон вокеаларига нисбатан хозир жавоблиги, драматургияга дадиллик билан янги тема ва образлар киритиши, тилининг бойлиги ва ифодалилиги ва бошқалар назарда тутилади. Бу хусусиятлар В.Маяковскийнинг узигагина хосдир.
Драматург услубининг узига хос хусусиятлари, унинг хаёти англаш даражаси ва хаёт вокеаларини тасвирлаш методи автор ижоди шаклланган ва ривожланган даврнинг шарт-шароитлари билан хам боглик булади. Автор ижодининг узига хос хусусиятлари айни бир вақтда бадиий асарнинг хам мазмуни, хам шаклида ифодаланади, уз инъикосини топади.
Драматургнинг ижодига хос хусусиятларгина эмас, балки унинг хаётга муносабати, драматургиянинг вазифасини англаши жихатидан бир-бирига яқин турадиган ижодкорлар ҳам борки, улар асарларидаги ухшаш ғоявий-бадиий хусусиятлар хам баъзан услуб деб юритилади. Бироқ бу жиҳатдан яқин бўлган драматурглар гуруҳини аниқроқ килиб, адабий оқим деб аташ маъқулдир.
Ижодкор услуби хар доим замоннинг ғоявий-бадиий таъсири остида вужудга келади ва шаклланади. Авторнинг дунёқараши, синфий позицияси, ғоявий қизикишлари – буларнинг хаммаси унинг ижодий услубини белгилайди. Драматургнинг ҳаётнинг у ё бу хақиқатига ва проблемаларига булган қизиқиши, унинг замондошларини ҳаяжонга солган воқеаларга муносабати хам асарида ўз ифодасини топади. Яъни, булар унинг ижоди мазмуни ва ўзига хос ифодаланган шаклини ташкил этади. Бу шакл ёки «дастхат» асарда гавдалантирилаётган хаётни чукурроқ урганиши, образларни ёрқин шакллантириши ва улар учун етук характерлар системасини яратиши, тасвирлаш воситалари ва усулларини барпо қилинишини тақазо этади. Буларнинг йиғиндисидан авторнинг ўзига хос ғоявий-бадиий хусусиятлари вужудга келди. Шунинг учун баъзи бир драматург асарларида аник характерларнинг ўзига хослиги ижодкорнинг ижодий манерасини ёки ижодий услубини белгилаб туради. Жумладан, А.Островский, А.Чехов, Л.Толстой, Н.Погодин, К.Тренев, А.Корнейчук, Хамза, К.Яшин, А.Каххор, Н.Сафаров, И.Султон, Ш.Бошбеков, Саид Ахмад каби бир катор драматурглар уз ижодий услуби – «дастхати» билан яккол ажралиб туради. Хаётий материални танлаш, сюжет тузиш, композиция, жанр, тил ва образларни узига хос талкин этиш хар бир баркамол драматургнинг ижодий сиймосини (услубини) белгилайди. Шунинг учун режиссёр автор услубини, унинг ижодига хос характерли хусусиятларини «ҳис килиш» ва аниқлай олиши, олинган пьесани ипидан игнасигача «ўзлаштириши» зарур.
Download 18,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish