Ушбу руҳий ҳолатни аниқлаш учун махсус ишлаб чикилган те


Социометрик тадқиқотларни олиб бориш тартиби



Download 34,96 Kb.
bet2/3
Sana25.02.2022
Hajmi34,96 Kb.
#270110
1   2   3
Bog'liq
Ушбу руҳий ҳолатни аниқлаш учун махсус ишлаб чикилган те

Социометрик тадқиқотларни олиб бориш тартиби


Синалувчининг социометрик карточкани тўлдириш қарори унинг (1-шакл) ихтиёрий, шахсий ишидир. Баъзи бир талабалар тадқиқотда иштирок этишдан бош тортишлари мумкин. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун олдиндан “социометрик разминка” қилиш, тадқиқот вазифаларини қисқа ва тушунарли тарзда баён этиш, унинг муҳим эканлигини уларга тушунтириб бериш ва энг муҳими, улар ишончини қозониш, жавоблари бошқалардан сир сақланишининг таъминланишига кафолат бериш, бунга иштирокчиларни ишонтира билиш керак.
Лекин тадқиқот натижалари синалувчиларга айтилмайди. Шуни эсда тутиш лозимки, гуруҳдаги норасмий алоқалар тизимини ҳаммага айтиш гуруҳ таркибида кутилмаган, нохуш ҳодисаларга олиб келиши, муносабатларда, ўзаро мулоқотда низоларни келтириб чиқариши мумкин.
Ҳар бир иштирокчи социометрик карточкаларни алоҳида тўлдириш учун алоҳида берилиши керак. Ҳеч қандай айтиб беришга ва карточкаларни ўзи билан олиб кетишга йўл қўймаслик лозим. Энг муҳим кўрсаткич гуруҳнинг барча аъзоларини тадқиқотга жалб эта олишдир.
Тўлдирилган карточкалар кейинчалик миқдор жиҳатидан, жадвалли, амалий графикли қайта ишланади.
Тадқиқотчи бутун гуруҳ аъзолари учун социометрик карточкани олдиндан тайёрлаб қўйиши мақсадга мувофиқ. Бунда карточканинг юқори қисмининг ўнг томонига таркибида иштирок этаётган синалувчининг (шу карточка эгасининг) исми-шарифи ёзиб қўйилади, чап томонидан эса 1, 2 ва 3 рақамлари устун шаклида ёзиб қўйилади ва уларнинг ёнидан фамилиялар ёзиш учун жой қолдирилади. Бу жойга синалувчи, яъни шу карточканинг эгаси ўзи танланган одамнинг (шу гуруҳда иштирок этаётган гуруҳ аъзосининг) фамилиясини ёзади.
Социометрик тадқиқот ўтказишнинг бирон бир мезони танлаб олинганидан сўнг, масалан эмоционал мезон бўйича: “Ўз сирингизни курсдошларингдан кимга айтган бўлар эдингиз?” ёки амалий меъзон бўйича: “Агар гуруҳда ҳар ким ўзи хоҳлаган одам билан бирга (бир партада) ўтиришнинг ихтиёри берилса, унда сиз ким билан бирга ўтиришни хоҳлар эдингиз?” каби савол билан уларга мурожаат қилинади. Бу саволни олдиндан кўринадиган бирон-бир жойга (доскага, плакатга ва ш.к.) ёзиб қўйиш мумкин. Социометрик тадқиқот самарадорлигини ошириш учун уни гуруҳнинг барча аъзолари иштирок этаётган вақтда ва улар ўзаро бир-бирларини етарлича билиб улгурмасдан сўнг ўтказиш лозим, шунингдек тадқиқотчи ҳам синалувчиларга таниш, ишончли одам (“ўз одами”) бўлиши мақсадга мувофиқ. (Психолог ёки бошқа бирон-бир шу гуруҳга яқинлиги бўлган одам бўлгани маъқул).



Download 34,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish