Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: гендер-ҳуқуқий экспертиза



Download 2,66 Mb.
bet96/105
Sana09.06.2022
Hajmi2,66 Mb.
#648605
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   105
Bog'liq
БСП тема общий 1-47

Тўхталиш (пауза) ва тутилишлар. Тўхталишлар ҳаддан ташқари узоқ ёки қисқа бўлиши мумкин. Сўзлар олдидаги тутилишлар (дудуқланишлар), айниқса бу саволга жавоб бераётганда келиб чиқса, ҳар доим шубҳа уйғотади. Нутқ жараёнининг ўзидаги қисқа тўхталишлар ҳам ҳаддан ташқари кўп учраса, шубҳали туюлади. Нутқдаги хатолар: масалан: «ҳм», «хўш» ва «э-э» сингари кириш сўзлар; «мен», «мен», «мен» ... назарда тутяпман» сингари такрорлар; «Менга ж-жуда ёқди» сингари ортиқча бўғинлар ҳам ёлғон аломатлари бўлиши мумкин. Нутқдаги тўхталиш ва тутилишларнинг сабаблари қуйидагилардан иборат:
ёлғончининг ўз ҳаракатлари йўналишини, муайян масалани яхшилаб ўйламагани;
фош бўлишдан қаттиқ қўрққани.
Бундан ташқари, одам ўзининг ёлғони қанчалик ҳақиқатдан узоқлигини эшитса, қўлга тушишдан янада кўпроқ қўрқа бошлайди, натижада тўхталиш ва нутқий хатолар кўпайиб боради.
Ахборотни бериш-узатиш техникаси (йўллари) билан боғлиқ ёлғон белгиларига алоҳида эътибор қаратиш лозим:
саволларга ҳаддан ташқари тез берилаётган жавоблар ўйлашга мажбур қилиши лозим;
берилаётган ахборотга ҳақиқий муносабатни ниқоблаш ёки бузиб кўрсатган ҳолда қандайдир бошқа жиҳатларини нутқий воситалар – интонация, паузалар ва бошқалар ёрдамида намойишкорона таъкидлаш (ажратиб кўрсатиш).
Охирги белги ёлғон гапирувчилар бошқа бировни чалкаштириш учун атайин қўллайдиган усуллар гуруҳига киради ва бошқа маълумотлар билан қиёслаганда ёлғон кўрсаткичи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Кундалик амалиётда бу айнан усул эканлигига ишонч ҳосил қилинганида, бундай ҳолатлар ҳақида бошқа бировни ишонтиришга уриниб «ошириб юборди» дейилади.
Овоз нутқ тўлқинларининг физиологик кўрсаткичларини ўлчаш асосида инсоннинг ҳиссий ҳолатидан далолат берадиган ниҳоятда информатив кўрсаткичдир. Ушбу физиологик кўрсаткичларга қуйидагилар киради: нафас олиш ҳаракатларининг характери, қон оқими билан боғлиқ бўлган овоздаги пульсация; овоздаги асосий оҳанг ўзгаришлари; овоз аппарати мушакларининг тебраниши. Бироқ овоздаги ўзгаришларга қараб айнан ёлғоннинг ишончли аломатларини аниқлаш мумкин деб қатъий таъкидлашнинг амалда иложи йўқ. Кўпинча биз стресс таъсирида салбий ҳислар юзага келганлигининг белгиларини кўрамиз. Шу боис овоз характеристикалари (кўрсаткичлари)даги ўзгаришларни бошқа қўшимча аломатларни ҳисобга олган ҳолда талқин этиш керак.
Тажрибадан маълум бўлишича, самимий инсон ўзига нисбатан шубҳа борлигини кўрганида кўпроқ гапиришга ва самимийлигини исботлашга ҳаракат қилади, айни вақтда берилган тўғри саволларга қайтарилган бепарво, мужмал жавоблар нормал хатти-ҳаракат тушунчасига мос келмайди. Бундай жавоблар суҳбат жараёнида ёлғон гапириш борган сари қийинлашиб бориши билан боғлиқ:
сўзларда қатъиятсизлик пайдо бўлиши;
тўхтовсиз гаплашиш ёки кўплаб саволлар бериш орқали суҳбатдошни чалғитиш;
саволларга жавоб беришни истамаслик ёки жавоб беролмаслик;
саволларга жавоб беришдан олдин узоқ вақт жим қолиш; саволларга ҳаддан ташқари имиллаб ёки чалкаш жавоб бериш;
саволга савол билан жавоб бериш;
берилаётган саволларни овоз чиқариб такрорлаш ёки тушунарлироқ қилиб беришни сўраш;
саволнинг моҳиятини ишга алоқаси бўлмаган ортиқча маълумотлар билан ниқоблаш.
Сўралаётган шахс хатти-ҳаракатидаги қуйидаги хусусиятлар унинг ёлғон гапираётганидан далолат бериши мумкин:
– инсон хулқининг вазиятга номувофиқлиги;
– хайрихоҳликни ошириб намойиш қилиш; вазият тақозо этмаса ҳам илжаявериш;
– сўрамаган ёрдамингизни бериш;
– арзимас сабабларга кўра қаҳр-ғазабини баралла кўрсатиш;
– ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилиш, тиббий ёрдам сўраш; бу ҳол ҳақиқатан ҳам умумий аҳволи ёмонлашганидан далолат бериши ҳам, эътиборни чалғитиш усули, суҳбатни тугатиш учун баҳона бўлиши ҳам мумкин.
Алдашга уринадиган одамлар ўз хулқини, жумладан овозининг садосини назорат қилишга ҳаракат қиладилар, аммо шу пайтда буни қай даражада уддалаганликларини аниқ била олмайдилар, чунки ўз овозининг садосини тўлиқ назорат қилиш анча қийин иш. Ҳаяжон, жумладан фош бўлишдан қўрқиш туфайли келиб чиқадиган ва кўпроқ ҳаяжонга хос бўлган ҳамда ёлғон ахборот бериш вақтида овоз ва нутқда кўринадиган қуйидаги белгилар фарқланади:
овозда титроқ пайдо бўлиши;
вақти-вақти билан овозни тозалаш; йўталиб қўйиш;
оғиз қуриши ҳамда ютиниш ва лабларни ялаш эҳтиёжи туфайли гап ўртасида жумлалар узилиши;
нутқ оҳанги (интонация)даги ихтиёрсиз ўзгаришлар;
нутқ суръатидаги ўзгариш (масалан, жумлаларни ўйлаб кўриш зарурлиги туфайли унинг пасайиши);
овоз тембрининг ўзгариши.
А. Пиз “қўлни юзга олиб бориш” ишоралари сифатида ажратган барча имо-ишораларни “шарҳловчи”ларга киритиш мумкин. Ёш бола ёлғон гапиргач оғзини қўллари билан тўлиқ ёпади. Катта ёшдаги киши, ўзини назорат қилар экан, бу ҳаракатни ўртасидан узиб қўяди, аммо қўли аллақачон кўтарилган бўлади, натижада қўлни бошнинг ўзга қисмига олиб боришдан бошқа йўли қолмайди. “Қўлни юзга олиб бориш” ишораларига қуйидагилар киради:
“Оғизни ёпиш” ишораси – оғизни кафт, бармоқлар ёки мушт билан ёпиш, шунингдек оғизни тўсган ҳолда йўталиш. Бундай ишора баҳолаш позициялари билан боғлиқ бўлган ҳолларда жипслашган кафт ёноқларда, кўрсаткич бармоқ эса кўпинча юқорига қараган ҳолда жойлашади. Агар суҳбатдошингиз сиз гапираётган вақтингизда оғзини тўсса, демак у ёлғон гапираётганигизни сезаётган бўлади;
“Бурунга тегиш” ишораси – бурунни оҳиста ишқалаш ёки тез тегиш, одатда бурунни амалда қашишдан фарқли равишда, унчалик аниқ кўринмайди; бурунга тегиш (енгил, деярли сезилмайдиган тарзда бурун тагидаги чуқурчага тегиш ёки бурун учини ишқалаш ва ш.к.) – бу оғизни тўсишдан кўра нозикроқ ишора шаклидир;
“Кўзни ишқалаш” ишораси – ғирт ёлғон ишлатаётганда эркаклар кўзларини олиб қочиш ва ишқалашга, аёллар эса кўзга оҳиста бармоқ тегизиб кўз остидаги соҳани ишқалашга мойил бўладилар. Бу ишорага қисилган тишлар ва сохта табассум қўшилиши мумкин;
“Ёқани кўтариш (тортиш)” ишораси – А. Пиз, Д. Морриснинг тадқиқотларига асосланиб, бу ишорани юз ва бўйиннинг сезгир тўқималарида ёлғон гапираётганда тер чиқиши туфайли юзага келадиган енгил қичишиш билан боғлайди. Бу ҳаракатларга айниқса эътиборли бўлинг: агар улар кескин ва кучли бажарилса, суҳбатдошингизда юрак хуружи бошланганидан далолат бериши мумкин;
сочларни тараш, қулоқни ишқалаш, қулоқ чиғаноғини букиш – бунда инсон ёлғонни эшитмасликка ҳаракат қилади (суҳбатдошингизнинг бу ҳаракатлари сизнинг сўзларингиз билан кечса, демак у сизга ишонмайди);
бўйиннинг қулоқ остидаги соҳасини кўрсаткич бармоқ билан қашиш – шубҳа ёки гумон;
сочни тез-тез силаш.
Хулоса сифатида шуни қайд этиш мумкинки профайлинг методи кўмагида профилактика инспекторлари ўз хизмат фаолиятларини янада такомиллаштиришлари мумкин. Ушбу методнинг афзаллиги шундаки у қисқа фурсат ичида шахс ҳақидаги тўлиқ аҳборотлар манбаига эга бўлиш имконини беради. Шунинг ҳар бир профилактика инспекторлари ўзларининг ҳудудий этнопсихологик хусусиятларини ҳам инобатга олишлар тавсия этилади.



Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish