5-боб. Жамғарманинг Апелляция комиссияси
24. Ушбу Низомга риоя қилиш, шунингдек, суҳбат (ѐзма имтиҳон ва/ѐки тест
синовлари)нинг ўтказилиши ва танловнинг ўтказилиши билан боғлиқ бўлган бошқа
шикоят ва аризаларни кўриб чиқиш учун Жамғарма Васийлик кенгашининг қарори
билан Апелляция комиссияси тузилади.
Апелляция комиссиясининг шахсий таркиби ва ишлаш тартиби Жамғарма
Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.
25. Апелляция комиссиясига аризалар саралаш танлови натижалари эълон
қилинганидан сўнг уч кун давомида топширилади.
26. Апелляция комиссияси қабул қилинган аризаларни кўриб чиқиши ва беш
кун давомида тегишли қарор қабул қилиши зарур.
9
27. Жамғарма Танлов комиссиясининг тегишли комиссиялари, шунингдек,
суҳбат (ѐзма имтиҳон ва/ѐки тест синовини) олиб боришда иштирок этувчи
экспертлар ишда йўл қўйган камчиликлари ва нохолислиги учун амалдаги
қонунчиликка мувофиқ жавобгардирлар.
6-боб. Стипендиатларнинг мажбуриятлари
28. Стипендиатлар шартномалар ва контрактларни Жамғарма томонидан
белгиланган тартибда тўлдиришлари ҳамда келгусида рўйхатга олиниши ва ижро
этилиши учун кўрсатилган талаблар ва муддатларда Жамғармага тақдим этишлари
керак.
Таълим дастури тугалланганидан сўнг, шартнома (контракт) талабларига
қатъий амал қилган ҳолда, Стипендиатлар Жамғармага диплом, сертификакт ѐки
бошқа ҳужжат нусхасини, шунингдек диссертациянинг (диплом, битирув ѐки
сертификат иши ѐки бошқа ҳисобот шакли) электрон вариантини Жамғарманинг
барча фойдаланиши мумкин бўлган электрон кутубхонасига киритиши учун
тақдим этишлари шарт.
29. Олти ойдан ортиқ муддатга хорижга кетаѐтган Стипендиатлар
қуйидагилардан ўтиши керак:
а) Жамғарма томонидан белгиланган ихтисослашган тиббиѐт марказида
тиббий кўрикдан;
б) Жамғарма вакиллари билан қуйидаги масалалар бўйича индивидуал
суҳбатлар ва кўрсатмалардан:
Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган сиѐсий ва ижтимоий-иқтисодий
ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари;
Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти, анъаналари, сайѐҳлик ва инвестицион
салоҳияти;
халқаро этикет ва протокол, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги
ваколатхоналари билан ҳамкорлик ва консуллик ҳисобини олиб бориш.
Ушбу банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган тиббий кўрикдан ўтиш
бўйича харажатлар Жамғарма томонидан тўланади.
Узрли сабабларсиз ушбу банднинг ―б‖ қисмида кўрсатилган Жамғарма
вакиллари билан ўтказилган индивидуал суҳбатдан ва кўрсатмадан ўтмаган
Стипендиатлар Жамғарма Васийлик кенгаши қарори билан Стипендиатлар
сафидан чиқарилиши мумкин.
30. Докторантура ѐки магистратура дастури бўйича хорижда таълим олган
Стипендиатга, олий таълим ѐки илмий муассасада, шунингдек, вазирликлар,
идоралар ва бошқа давлат ташкилотларида эгаллаган мутахассислиги бўйича
асосий иш жойи сифатида 5 (беш) йилдан кам бўлмаган муддатда узлуксиз ишлаб
бериш мажбурияти юкланади.
10
Стипендиатни ўқитишга сарфланган барча харажатлар суммаси 75 минг
АҚШ долларидан ошган ҳолда, олий таълим ѐки илмий муассасада, шунингдек,
вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларида асосий иш жойи сифатида
узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти 7 (етти) йилгача этиб белгиланиши мумкин.
Республика ҳудудларини етакчи хорижий таълим, илмий ва бошқа
муассасаларда докторантура ѐки магистратурада таҳсил олган ѐш мутахассислар
билан таъминлаш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида, Васийлик кенгашига
мажбурий ишлаб бериш жойи сифатида республиканинг чекка ҳудудларида
жойлашган давлат корхоналари, ташкилотлари ѐки муассасаларини танлаган
Стипендиатларнинг мажбурий ишлаб бериш муддатини 30 (ўттиз) фоизга қадар
қисқартириш ҳуқуқи берилади.
31. Хорижда стажировка ўтаб келган Стипендиатга олий таълим ѐки илмий
муассасада, шунингдек, вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларида
асосий иш жойи сифатида 3 (уч) йилдан кам бўлмаган муддат давомида узлуксиз
ишлаб бериш мажбурияти юкланади.
32. Республикадаги
xoрижий
тиллaрга
интeнсив
ўқитиш
дaстури
Стипендиатлари тeгишли курслaрдa таълим олиш нaтижaлaригa кўрa, CEFR
тизими бўйича В1 дaрaжaсидaн пaст бўлмaгaн нaтижaни нaмoйиш этишлaри шарт,
aкс ҳoлдa мазкур Стипендиатлар билан Жaмғaрмa ўртасида тузиладигaн
шaртнoмaгa мувoфиқ дaстурнинг тўлиқ қиймaтини, истeъмoл нaрxлaрининг
тегишли йилдаги индeкси дaрaжaсигa тeнг бўлган жaримaни ҳисoбгa oлгaн ҳoлдa,
қоплаш тaлaб этилaди.
Республикада
хорижий
тилларга
интенсив
ўқитиш
дастурлари
Стипендиатлари, мазкур курсларда ўқишни муваффақиятли тугаллаганларидан
сўнг, вазирлик, идора ѐки бошқа ташкилотларда асосий иш жойи сифатида 3 (уч)
йилдан кам бўлмаган муддат давомида узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти
юкланади.
Стипендиатларнинг мазкур тоифаси мажбурий ишлаб бериш мобайнида,
Жамғарманинг хорижда докторантура ва магистатурада таълим олиш, стажировка
ўташ дастурлари бўйича саралаш танловларида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
33. Стипендиат узрсиз сабабларга кўра хорижий таълим ва илмий ѐки бошқа
муассасалардан четлатилганда, ѐки Жамғарма таълим дастурлари тугагандан сўнг
олий таълим ѐки илмий муассасада, вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат
ташкилотларида меҳнат фаолиятини давом эттиришдан бош тортганда, Жамғарма
томонидан Стипендиатни ўқитишга сарфланган барча молиявий харажатлар
Стипендиат ва молиявий кафиллик тақдим этган учинчи шахслар томонидан
солидар тартибда қоплаб берилади
7-боб. Якуний қоидалар
11
34. Ушбу Низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
35. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |