Ушбу метод "Қулоқчин" методи ҳисобланиб, синф ўқувчилари 3гуруҳга бўлинади.Ҳар бир гуруҳдан 2тадан ўқувчи доскага таклиф қилинади. Берилган адиб бўйича атама ёки мавзу доирасидаги сўзлар ҳар бир гуруҳ учун алоҳида вароқчаларга ёзиб тақдим этилади. Гуруҳ иштирокчиларидан бири қулоқчинни тақади ва унга баланд оҳангли мусиқа қўйиб берилади. Унинг шериги эса вароқчадаги сўзларни мусиқа тинглаётган ўқувчига ўқиб бериши керак бўлади. Ушбу топшириқда, ҳар бир гуруҳга 1дақиқадан вақт берилади.Сўзлар сони эса мавзу кўлами ва қийинлик даражасига қараб белгиланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |