Ушбу курс дастлаб «Карталарни тузиш ва таҳрир қилиш»



Download 1,24 Mb.
bet58/62
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#92259
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62
Bog'liq
КЛТ 000 кирил

11.5. ЎҚУВ АTЛАСЛАРИ
Картографик асарлар ичида ўқув атласлари алоҳида ўрин эгаллайди. Ўқув атласлари икки хил бўлади: ўрта мактабларда география фанини ўқитиш учун мўлжалланган атласлар ва ўқув-ўлкашунослик атласлари.
4-синфлар учун «Tабиатшунослик» фанига мўлжалланган атлас 2004-йилда чоп этилган. Унда география тўғрисида дастлабки маълумотлар тасвирланган бўлиб, шартли белги, план, карта, атлас тўғрисида тушунчалар берилган.
2002-йилда 5-синфлар учун географик атлас чоп этилиб, унда географиянинг асоси бўлган умумгеографик манбалар махсус белги-моделлар ёрдамида тасвирланган. Атласда план олишни бажариш, меридиан ва паралеллар, уларнинг глобусда тасвирланиши, географик глобус билан географик картанинг фарқлари ҳақида қисқача маълумот берилган. Ўқувчилар глобус билан яримшарлар картаси орасидаги ўхшашлик ва фарқларни атласдан билиб олишлари мумкин.
2004-йилда чоп этилган 6-синф географик атласида материклар ва океанлар тасвирланган, ушбу атлас асосан материклар ва океанларнинг табиий географиясини ўрганишга мўлжалланган. 6-синф атласи Ер шарини бир бутун шаклда ва материк ҳамда океанларга бўлиб ўрганиш мумкинлиги ҳамда уларнинг релъефи, геологияси, тупроқлари, ўсимликлари, иқлими, ҳайвонот дунёси ва аҳолиси тўғрисида кўргазмали шаклда маълумот беради. 2005-йилда 7-синфлар учун Ўрта Осиё ва Ўзбекистоннинг табиий географиясини ўрганишга бағишланган атлас яратилган. Бу атласда географик карталар билан бирга топографик карта, унинг элементлари ва шартли белгилари берилган. Ўқувчилар бу атласга қараб амалий машғулотлар бажаришлари мумкин. Атласда Ўрта Осиё табиий географиясига тегишли табиий-географик карталар ҳамда Ўзбекистон ҳудудининг табиий географик карталари: геологик, тектоник, геоморфологик, иқлим, тупроқ, ўсимлик, ҳайвонот дунёси ва табиатни муҳофаза қилиш карталари берилиб, унда қазилма бойликлари ҳам ўз ифодасини топган. Бу атласда биринчи марота-ба мамлакатимизнинг табиий-географик раёнлари алоҳида тасвирлан­ган.
8-синфлар учун 2003-йилда чоп этилган «Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий географик атласи»да 40 га яқин карта берилган. Атласда саноат ва қишлоқ хўжалигига тегишли оргинал карталар Инавжуд. Умумиқтисодий картасининг йўқлиги унинг асосий камчилигидир. Атласда мамлакатимизнинг иқтисодий-географик раёнлари карталари ҳам ўз ифодасини топган.
2004-йилда нашр қилинган, 9-синфлар учун мўлжалланган Дунёнинг иқтсодий ва ижтимоий географик атласи жаҳон иқтисодий географиясини ўрганишда асосий қўлланма бўлиб хизмат қилади.



Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish