Ушбу курс дастлаб «Карталарни тузиш ва таҳрир қилиш»



Download 1,24 Mb.
bet56/62
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#92259
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   62
Bog'liq
КЛТ 000 кирил

11.3. МАЪЛУМОTНОМАЛИ АTЛАСЛАР
Маълумотномали атласлар оддий умумгеографик ва сиёсий-маъмурий карталар тўплами бўИиб, унда умумгеографик элемент-лар, масалан, аҳоли яшайдиган жойлар, релъеф, гидрография, йўллар ва чегаралар тўлиқ ифода этилади. Бундай атласнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, унда географик номлар кўрсаткичига, ҳар хил географик маълумотлар беришга алоҳида эътибор берилади. Бунга 1999-йилда нашр қилинган Дунё атласи мисол бўла олади. (3-нашри). Унинг таркиби (структураси) шундай тузилганки, баъзи илмий-оммабоп атласлардан ҳам мукаммалроқдир. Атласда 8 та бўлим бўИиб, Россия, Дунё карталари, Осиё, Африка, Америка, Австралия, Океания, Арктика, Антарктида ҳамда Атлантика, Tинч ва Ҳинд океанлари берилган. Ундан ташқари бир қанча йирик шаҳарларнинг 1:1 250 000 дан 1:7 500 000 гача масштабли кар­талари ҳам берилган. Россиянинг барча раёнлари ва регионлари ҳам 1:2,5 млн (баъзилари 1:1500 000) масштабда кўрсатилган.
Оммабоп атласлар - кенг китобхонларга мўлжалланган, бироз соддароқ тасвирланган бўИиб ундан фойдаланиш осонроқ. Бундай атласлардан мактаб ўқитувчилари, талабалар, туристлар, ўлкашу-нослар, овчилар ва кенг жамоатчилик фойдаланиши мумкин. Шунинг учун ҳам бундай атласларда асосан табиий ва иқтисодий карталар берилиб, қўшимча қилиб тарихий ёдгорликлар ва туристик объектлар кўрсатилиши мумкин. Бундай атласларда ҳар хил суратлар ва маълумот берувчи манбалар берилади.
Сўнгги йилларда ўқувчилар ўз ўлкасини ўрганишга мўлжалланган Ўқув-ўлкашунослик атласлари ҳам нашр этилмоқда. Лекин улар ўз ўлкасини ўрганиш билан боғлиқ бўлган география дарсларига мўлжалланган. Бундай атласлар Россиянинг 30 дан ортиқ вилоятларида нашр қилинган. Атласлар ичида ўқув атласлари ажралиб туради. Чунки ўқув атласлари махсус фанларга мўлжалланган бўИиб, атлас мазмуни фан дастури асосида тузилади. География ва тарих фанлари учун чоп этилган атласлар шулар жумласидандир. Ўзбекистоннинг 1981-йилда нашр қилинган атласи ҳам шундай асарлардан ҳисобланади.
Мустақилликдан сўнг ўқув атласларини яратишга алоҳида эътибор берилиб, география фани бўйича дастлаб 1999-йилда «Ўзбекистон­нинг географик атласи», ундан сўнг эса 4-синфдан 9-синфгача география фанидан ўқув атласлари нашр қилинди. Бундай атласлар ҳар бир синф географиясига мўлжалланган.
Лекин мамлакатимиздаги ҳар бир вилоятнинг географиясини ўрганиш мақсадида ўқув-ўлкашунослик атласини яратиш вақти келди деб ўйлаймиз.
Ўқув атласлари ичида тарих фани бўйича чоп этилган атлас­лар алоҳида ўрин тутади. Олий мактабларда Ўзбекистон тарихи алоҳида фан сифатида ўқитилади, шу фан дастурига асосан Ўзбе­кистоннинг тарих атласи олий мактаблар учун нашр қилинган дастлабки атласдир. Атласнинг айрим камчиликларидан қатъи назар, унда республикамиз тарихига оид жуда кўп тарихий маълумотлар берилган. Ҳозирги пайтда умумтаълим мактаблари учун тарих атласлари чоп этилмоқда.
Атласлар соҳасида туристик ва йўл атласларининг аҳамияти катта бўИиб, улар автомобил ҳайдовчиларига, спортчиларга, туристларга кўпроқ мўлжалланган. Россиянинг автомобил йўллари атласи шундай атласлар қаторига киради. Tемирйўллар акс эттирилган махсус атлас ҳам чоп этилган.
Атласлар ичида ҳарбий ва тарихий-ҳарбий атласлар алоҳида ўрин тутади. Бундай атласлар олий қўмондонлик учун мўлжалланган бўИиб, уларнинг мазмунини ҳарбий география ва тарих, уруш жа-раёнлари, ҳарбий юришлар, йирик жанг майдонлари ташкил қилади. Мазкур атласда булардан ташқари ҳарбийларга тегишли махсус маълумотлар берилган. Бундай атласлардан бири Россияда чоп этилган «Офицер атласи»дир.
Шундай атласлар яратилганки, уларнинг формати кичик бўлиб, фойдаланиш жуда қулай. Масалан, ихчам ёки чўнтакка солиб юрилувчи атласлардан кенг жамоатчилик ва туристлар фойдаланиш-лари мумкин.
Ҳозирги пайтда анъанавий атласлардан фойдаланишни янада такомиллаштириш мақсадида кенг аудиторияга мўлжалланган электрон атласлар ҳам яратилмоқда. Бундай атласлардан катта йиғинларда маъруза қилишда фойдаланиш имконияти катта.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish