9.4. 1:500 000 МАСШTАБЛИ КАРTА
Бу карта 1917-йилга қадар ҳам нашр қилинган бўлиб, 10 верстли (1:420 000 масштабли) картанинг ўрнига тузилган картадир. Собиқ Иттифоқда 1935-йилдан бошлаб мазкур масштабли карта нашр қилина бошланди. ИИ Жаҳон уруши вақтида янги мазмундаги 1:500 000 масштабли карта тузилиб «Генералная карта» номи билан ҳарбий ишларда кенг фойдаланилди. Шу билан бир қаторда уни асосий ҳарбий карта деб ҳам юритилди. Уни халқ хўжалигида ҳам кенг қўлланиладиган бўлинди. Бу картада табиий-географик элементлар яхши тасвирланган. Бу карта инженерлик иншоотларини лойиҳалашда кўпроқ қўлланган. Айниқса, ҳарбий оператсияларни амалга оши-ришда асосий манба бўлиб ҳисобланган. Ҳарбий ишларда, айниқса, ҳарбий авиатсия, фуқаролик авиатсиясида кенг қўлланилади. Унда ориентирларга асосий эътибор берилган. Бу масштабли карта 1:100 000 масштабли карта тузишда асосий манба бўлиб ҳисобланади. Аҳоли яшайдиган жойларни тасвирлашда уларнинг конфигуратсиясини сақлашга ҳаракат қилинган. Автойўлларни тасвирлашда қора ва қизил рангдаги чизиқлар йўғонроқ қилиб тасвирланган. Релъефда горизонталлар оралиғи текисликда 50 метрдан, тоғли [ойларда ҳар 100 метрдан ўтказиб тасвирланган.
Шуниси эътиборга лойиқки, биринчи марта, обзор-топографик и ниаларда релъефнинг яхши ўқилиши учун баъзи баландликларнинг ижийматлари рақамларда берилган. Ўрмонлар яшил рангда берилиб, фглеф билан уйғунлашиб кетган. Улардан аэронавигатсияда бйдаланиш учун ҳар Г магнит оғиш бурчаги ҳам кўрсатилган. Ҳии картанинг яна бир янгилик томони шундаки, сув ости релъефи 10, 20, 50 метр оралиқли изолинияларда берилган.
9.5. 1:1000 000 МАСШTАБЛИ XАЛҚАРО КАРTА
Собиқ Иттифоқ ва унинг ҳудудларини 1:1 млн масштабли картага туширишнинг аҳамияти каттадир. Унда параллелар ораси 4°, меридианлар ораси 6° га тенг бўлиб, собиқ Иттифоқ ҳудуди 183 варақни, яъни 54 м2 майдонни ташкил этган. 1:1 млн масштабли картани яратиш ҳарбий соҳа учун катта аҳамиятга эга бўлиб, 1920-30-йилларда дастлабки варақлар чоп этила бошланди, 1941- 45-йилларда эса чоп этиш тугалланди. Уруш даври бўлишига қарамасдан уни тузиш ва нашр қилиш тезлик билан амалга оширилди. Лекин картанинг баъзи жойларида картографик манбалар йўқлиги учун «оқ доғлар» ҳам қолган эди. Бу картада ҳарбий стратегик объектлар тасвирлангани учун ҳам уни «оператив стратегик карта» деб юритиладиган бўлди. Мазкур карта собиқ Иттифоқда ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришда ҳам кенг қўлланилган. 1950-йилда собиқ Иттифоқ территорияси 1:1 000 000 масштабли карта билан тўлиқ таъминланганидан сўнг 1950-60-йилларда 1:1 млн масштабли картанинг 2-нашри чоп этила бошланди. Янги карта Ер юзасини, табиий бойликларнинг географик жойлашишини ўрганишда, давлат томонидан йирик қурилиш ишларини олиб боришда, айниқса аэронавигатсия ишларида фойдаланилиб, карта мавзусига ўзгаришлар киритилди, ҳудуддаги «оқ доғлар» бартараф этилди. Картадаги баъзи шрифтлар алмаштирилиб, рангларга ҳам ўзгаришлар киритилди, нати-жада уни ўқиш осонлашди.
Бундай масштабдаги карта дунёнинг бошқа ҳудудлари учун ҳам тузилган (Антарктида, Канаданинг баъзи жойлари). Бу картани тузиб, нашр қилиш назорати БМTга юклатилган. 1:1 млн масштабли картанинг математик элементлари (масштаби, проексияси, компоновкаси) ҳамма жойда бир хил бўлиб, жиҳозланиши ҳам бир хилдир. Деярли ҳамма варақларида ўсимликлар дунёси кўрсатилмаган, аҳоли яшайдиган жой ва йўллар яхши тасвирланган.
1:1 млн масштабли картада ҳам бошқа обзор-топографик карталар каби зарур элементлар тасвирланган. Лекин улардан фарқи йирик табиий географик раёнлар тўғрисида етарли даражада маълумот олиш мумкин. Шу билан бирга бу масштабда генерализация жараёни жуда мураккаб кечади. Чунки тасвирланаётган ҳудудда ҳар хил географик ландшафтлар, масалан тоғлар, тоғолди текисликлари, қумликлар, ботқоқликлар, доимий музлаган ҳудудлар ва ҳоказолар бўлиши мумкин.
Картада миқдор кўрсаткичларга асосланган сифат кўрсаткичлар ҳам берилган. Баъзи аҳоли яшайдиган жойлар масштабга тўғри келмай қолса ҳам, шакли сақланиб тасвирланган. Бу картанинг ўзига хос хусусияти ёзувларининг кўплигидир. Аҳоли яшайдиган жойлар аҳолининг сонига қараб аҳоли сийрак ва ўртача зич жойлашганда 1 дм2 да 60-140 тагача, аҳоли зич жойларда 180-190 тагача тасвирланиши ҳам мумкин. Генерализация вақтида аҳоли яшайдиган жойнинг аҳамияти, тарихийлиги, типи ва бошқа хусусиятлари ҳисобга олинади.
Географик элементларни картада тасвирлашда унинг аҳамиятига эътибор берилади. Бу айниқса алоқа йўлларини тасвирлашда сезилар-лидир. Йўлларнинг бўлиниши сақланиб уларнинг аҳамияти эътиборга олинади. Tоғли раёнларда, чўлларда, ўрмонларда ҳамма йўллар тасвирланиши керак. Денгиз қирғоқларида ориентир бўлиб ҳисобланган жойлар сақланиши кўзда тутилган. Масалан тирсаклар, қуруқликка кирган жойлар, ярим ороллар ва ороллар. Умуман қирғоқлар классификацияси сақланиб қолади.
Генерализация даражаси 1:100 000 масштабли картага қараганда 30-40% кўпдир. Сув объектлари имкони борича тўлиқ берилади. 1:1000 000 картада релъеф гипсометрик йўл билан тасвирланади.
Барча собиқ Иттифоқ карталари 3 та баландлик шкаласи бўйича бўлиниб, уларда 400 метргача бўлган жойлар текислик деб қабул қилиниб, ҳар 50 метрдан горизонталлар ўтказилган. Tоғли жойларда эса горизонталлар ҳар 100 метрдан, баланд тоғларда ҳар 200 метрдан ўтказилади. Бу картани яратишдаги муҳаррирнинг асосий вазифаси ишни камерал шароитда бажаришдан иборат. Шунинг учун бу вазифани картография корхонасида бош муҳаррир ёки карта муҳаррири олиб боради. Бош муҳаррирнинг вазифаси 2 босқичдан иборат бўлиб, 1-босқич таҳририй тайёргарлик ишлари бўлса, 2-чиси таҳририй тузиш ишларидир. Бунга асосан қўшимча манбалардан фойдаланиб, асосийларини аниқланади ва муҳаррирлик плани ёзилиб, нииираккаб бўлган карталарни намуна тарзда чизиб кўрсатилади. Асосий манба 1:500 000 масштабли карталардир. Лекин улар эскириб қолса, 1:200 000 ва 1:100 000 дан ҳам фойдаланилади. Муҳаррирлик плани ҳамма ҳудудга ва унинг мураккаб қисмлари учун ҳам ёзилиб, манбалар асосий, қўшимча ва ёрдамчиларга бўлиб, махсус схемага киритилади. Сўнг улардан фойдаланиш жараёнининг
схемаси тузилади. Махсус схемаларда баъзи ҳудудлар учун обзор-топографик схема чизилиши кўзда тутилган. Аҳоли яшаш жойлари аҳамиятига кўра кўрсатилиши керак. Махсус намуна сифатида алоҳида карта бош муҳаррир раҳбарлигига тузилади. Уларнинг бошқа обзор-топографик карталардан фарқи шундаки, нашр қилиш ориги-наллари бир неча вариантларда нашр қилинади. Чунки бир хил масштабда барча географик элементларни тасвирлаб бўлмайди. Шунинг учун релъеф гипсометрик йўл билан алоҳида отмывкасиз тасвирланиб, деярли бир хил рангда берилади. У ҳар хил мавзули карталар тузишда фойдаланилади. Отмивка ва гипсометрик усулда тузилган карталар табиий географик карталар тузиш учун асосий манба бўлиб хизмат қилади.
Қўшимча манба сифатида космик суратлардан ҳам фойда-ланса бўлади. Уларни 1:1 млн масштабда проекциялаб, фотокарта сифатида нашр қилиш ҳам мумкин. АҚШ, Англияда шундай карталардан кўплаб фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |