Ушбу курс дастлаб «Карталарни тузиш ва таҳрир қилиш»



Download 1,24 Mb.
bet48/62
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#92259
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   62
Bog'liq
КЛТ 000 кирил

9.2. 1:200 000 МАСШTАБЛИ КАРTА
Бу масштабдаги дастлабки карталарнинг яратилиши 1920-йилларга тўғри келади. Бу карталардан собиқ Иттифоқнинг шимолий ҳудудларида ва чалачўл ҳудадларида кўпроқ фойдаланилган. Уни яратиш ҳам дала шароитида, ҳам камерал шароитда олиб борилган, Бу масштабдаги карталарни далада съёмка қилиш 1930-йилларга тўғри келади. Ўша вақтдаги бундай масштабдаги карталар мазмуни бўйича, ҳар бир ҳудуднинг генерализация даражаси билан фарқ қилган ва горизонталлар оралиғи 20 м деб қабул қилинган. Иккинчи Жаҳон уруши даврида бундай масштабдаги карталар жуда зарур бўлиб, оператив мақсадлар учун фойдаланилган. Бундай масштабли карталарда географик элементларнинг тўғри тасвир-ланишига жуда катта эътибор берилиб, уларнинг аниқлиги юқори бўлган. Лекин релъеф, аҳоли яшайдиган жойлар, ўсимликларни тасвирлашда баъзи камчиликларга йўл қўйилганлиги сабабли урушдан сўнг бундай масштабли карталар қайтадан тузила бошланди. 1963-йилда янги шартли белгилар ишлаб чиқилиши натижасида уларнинг мазмуни анча кенгайтирилди. Аниқлиги ва мазмуни бўйича 1:100 000 масштабли картага яқинлашди. Бу картани тузишда янги методлардан, янги пластиклардан ва гравирлаш аппаратларидан кенг фойдаланилган.
9.3. 1:300 000 МАСШTАБЛИ КАРTА
Дастлабки вақтларда 1:200 000 масштабли карталар билан бир қаторда 1:300 000 масштабли карталар ҳам лойиҳалаштирилган эди. Бундай картанинг мақсади бошқачароқ бўлиб, у кўпроқ табиий географик элементлар (гидрография, ўрмонлар, ботқоқликлар, шўрхоклар, пичанзорлар ва ҳоказо)ни аниқроқ тасвирлашга мослаштирилган. Бу масштабдаги карталар ҳам катта кўламдаги лойиҳалаш ишларини бажаришда, шунингдек ўрта масштабли мавзули карталар тузишда фойдаланиш учун мўлжалланган.
Ушбу карта мазмунидаги янгилик шундан иборатки, унда ту-ман чегаралари бериладиган бўлди. Маъмурий марказлар алоҳида ажратилиб, уларни аҳамиятига эътибор берилиб, ҳар хил шрифтларда ёзилди. Аҳолиси зич ҳудудларда 200 дан кам аҳолиси бўлган жойлар тушириб қолдирилди. Лекин аҳолиси сийрак ҳудудлар бундан мустасно. Уни тузишда 1:100 000 масштабли карталардан фойдаланилди. Бу картада генерализация элементлари сақлаб қолинди. Бу масштабдаги карталардан режалаштириш ташкилотларида илмий-тадқиқот ишларида, ландшафтшуносликда геологик, геоботаник тупроқшунослик карталари тузишда кўп фойдаланилади. Шунга қарамай, бу масштабдаги карталар эскирди ва янгиланмай қолди. Чунки кейинги нашр қилинаётган 1:200 000 масштабли карталарнинг мазмуни унинг мазмунига яқинлаштирилган эди.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish