8.5. ЙИРИК МАСШТАБЛИ КАРТАЛАРНИ ТУЗИШДА ИШЛАТИЛАДИГАН МАТЕРИАЛЛАР
Йирик масштабли карталардан 1:10 000 ва 1:25 000 масштабли-лари бевосита далада съёмка қилиш йўли билан яратилади (тоғли, ўрмонли ҳудудлар учун бу иккала масштабли карталар камерал шароитда ҳам яратилиши мумкин). 1:50 000 ва 1:100 000 масштабли карталар эса йирик масштабли карталар асосида камерал шароитда тузилади. Бундай карталарни тузиш учун қуйидаги
материаллардан фойдаланилади:
триангулатсия, полигонометрия ва нивелирлаш маълумотла-ри жамланган каталоглар;
асбоблар ёрдамила съёмка қилинган материаллар;
аэрокосмофото маълумотлари;
топографик карталар;
махсус карталар, маъмурий, денгиз, автомобил йўллари карталари;
инженерлик, қидирув ишлари материаллари;
статистик, топографик метеорологик, табиий-географик ва ижтимоий-иқтисодий географик, автомобил йўллари ва темирйўл атласлари.
Карталар тузишда фойдаланиладиган манбаларнинг масштаби тузилаётган карталарникидан йирикроқ бўлиши керак. Йиғилган барча материаллар схема тарзда жамланиб, сўнг фойдаланилади. Tузилаётган карталар бир неча варақлардан ташкил топган бўлса, муҳаррир ўша жойни географик жиҳатдан пухта ўрганиб, шу жой ҳақида қисқача географик тавсифнома ёзади.
Материаллар сифатида далада съёмка қилинган планшетлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Камерал шароитда карта тузишда асосий материаллардан бири геодезик (триангуляция, полигонометрия ва нивелирлаш) манбалар бўлиб, улардан тўлиқ фойдаланиш керак, чунки ҳар бир варақда камида 16-25 тагача планли нуқталарнинг маълумотлари бўлиши керак.
Муҳаррир йиғилган карта материалларини ўрганиб, картаси тузилаётган ҳудуд учун муҳаррирлик плани тузади. Шу асосда лиар бир варақ учун алоҳида план тузиш керак бўлади. Муҳаррирлик планига тузилаётган варақларнинг шу ҳудудда жойлашган cхемаси, фотографик схема, карта материаллари схемаси, геодезик пунктлар схемаси ва тузилиши керак бўлган варақ бир қисмининг тузилган нусхаси илова қилинади.
Tузилаётган карта бир қанча варақдан иборат бўлса, муҳаррир карта тузувчига керакли варақни топширади. Tузувчи эса маиериалларнинг умуммуҳаррирлик планидан кераклигини, яъни Бъзининг варағини формулярга кўчириб олиб, сўнг иш бошлайди. Карта тузувчи картани тузишдан олдин, йўриқномани чуқур ўрганиб, картографик материаллар билан яқиндан танишиб, картаси тузиладиган ҳудудни географик жиҳатдан пухта ўрганиб чиқиши керак. Шу билан бирга, мазкур ҳудуднинг картасини ўрганиб генерализация қилиш тўғрисида етарли тушунчага эга бўлиши керак. Обзор-топографик карталарни камерал шароитда тузишда карта тузувчи маълум даражада тажрибага эга бўлиши керак. Шундагина тўлиқ мазмунли майда масштабли топографик карталар яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |