Ушбу курс дастлаб «Карталарни тузиш ва таҳрир қилиш»


:10 000-1:100 000 МАСШТАБЛИ ТОПОГРАФИК КАРТАЛАРНИНГ ЯРАТИЛИШИ



Download 1,24 Mb.
bet45/62
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#92259
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   62
Bog'liq
КЛТ 000 кирил

8.4. 1:10 000-1:100 000 МАСШТАБЛИ ТОПОГРАФИК КАРТАЛАРНИНГ ЯРАТИЛИШИ
Tопографик картанинг мазмуни унинг ўз олдига қўйган мақсадига қараб аниқланади. Мазкур масштабдаги карталар мазмунида қуйидагилар кўрсатилади:

  • математик асос;

  • ориентир сифатида қабул қилиниши мумкин бўлган муҳим предметлар;

  • гидрография ва унга тааллуқли иншоотлар;

  • аҳоли яшайдиган жойлар ва уларнинг номи, типи аҳолисининг сони ва маъмурий аҳамияти;

  • алоқа йўллари ва уларнинг сифати, уларда қурилаган ҳар хил иншоотлар;

  • жойнинг релъефи;

  • грунти, ботқоқлилиги, шўрхоклар, ўсимлиги, ҳайдаладиган ерлар, ўрмонлар, чакалакзорлар ва бошқалар;

  • сиёсий-маъмурий чегаралар, туман чегаралари, ҳар хил тўсиқлар, симдан, тошдан қилинган деворлар.

Бу масштабдаги карталар Гаусснинг кўндаланг силиндрик проексияси асосида Крассовский эллипсоиди элементларини ҳисобга олган ҳолда яратилади. Унда 1, 2, 3-синфларга оид ҳамма геодезик пунктлар туширилиб, у синфлар эса йўриқнома асосида кўрсатилади.
Маҳаллий предметлар ва ориентирлар картада тасвирланиши шарт, чунки бундай предметлар карталарда керакли жойларни аниқлашда жуда зарур ҳисобланади. Буларга мисол тариқасида йирик бинолар, ҳар хил миноралар, (телевидения, юқори волтли электр линияларининг асослари), тегирмонлар, масжит ва черковлар, қабристонлар, ҳайкаллар, йўл четидаги белгилар ва ҳоказоларни кўрсатиш мумкин.
Гидрография элементлари топографик карталарнинг энг асосий мазмунини ташкил қилади. Сув объектларини генерализация қилганда деярли ҳамма элементларни сақлаб қолишга ҳаракат қилинади. Денгизлар ва йирик кўлларнинг қирғоқларини тасвирлаганда қирғоқларнинг характерли хусусиятлари сақлаб қолинади. Масалан, қумли, тошли, тик қояли қирғоқлар, чўмиладиган жойлар ҳам кўрсатилади. Дарёлар, сойлар, каналлар, сув омборлари, ариқлар, зовурлар ва уларда қурилган иншоотлар тўлиқ тасвирланади. Денгиз туби релъефи, яъни изобаталар ва уларнинг қийматлари кўрсатилади. Денгиз қирғоғидаги барча иншоотлар, портлар, бандаргоҳлар тўлиқ кўрсатилади. Каналлар, имкони борича, тўлиқ кўрсатилиб масштаб асосида бир чизиқ ёки икки чизиқда ўртаси бўялиб тасвирланади. Ўзбекистон шароитида чиқинди сувлар (зовурлар) яшил рангда мас­штаб асосида кўрсатилиб, ундаги ўсимликлар ва зовурнинг икки четидаги тупроқ уюмлари ҳам тасвирланади. Чўл, адир ва қумли ҳудудларда қудуқлар, сардобалар кўрсатилиб, қудуқларнинг чуқурлиги, сувининг сифати ва миқдори берилади. Қишлоқлар орасидаги сув қувурлари ва улардаги иншоотлар махсус шартли белгиларда берилади.
Релъеф топографик карталарда горизонталлар билан тасвирланади. Лекин ҳар бир масштаб учун горизонталлар оралиғи алоҳида-алоҳида танланади. Масалан, 1:10 000 масштабли карта учун мазкур оралиқ 1 ва 2 метр бўлса, 1:25 000 масштабли карта учун 2,5; 5; 10 метр, 1:50 000 масштабли карта учун 10; 20 метр, 1:100 000 масштабли карта учун эса 20 ва 40 метр қилиб олинади. Tекис жойларда релъефнинг ўзига хос хусусиятли бўлган ҳудудларини ёрдамчи горизонталлар билан ҳам кўрсатиш мумкин. Масалан, қумли ҳудудларда ярим горизонталлардан ҳам фойдаланилади. Релъеф шакллари бўлмиш тизма тоғлар, чўққилар, эгарсимон довонлар (седловина), котловиналар, жарликлар, ғорлар, сурилмалар, террасалар ва бошқалар картада аниқ кўрсатилади.
Релъефни тасвирлашда умумий нишаблик ҳамда энг баланд ва энг паст жойлар рақамлар билан кўрсатилади. Релъефни тўлиқ тасвирлаш мақсадида горизонталлар қиймати ёзилиб, бергштрихлар берилади.
Ўсимлик ва грунтлар йирик масштабли карталарда ботқоқликлар, шўрхоклар, қумлар, тақирлар, ўрмонлар, чўл ва чала чўл ўсимликлари, чакалакзорлар, қамишзорлар, ҳайдаладиган ерлар ва лалми ерларга бўлиб тасвирланади. Ўсимлик ва грунт чегаралари аниқланиб нуқталар билан кўрсатилади. Ўрмон майдонлари чегараси кўрсатилиб, асосий ўрмон ўсимликлари шартли белгиларда берилади. Масалан, япроқ баргли ва мевали боғлар ва токзорлар алоҳида шартли белгиларда берилади.
Йирик масштабли топографик карталарда аҳоли яшайдиган жойларни тасвирлашга алоҳида эътибор берилади. Айниқса, уларни типига кўра бўлиб кўрсатилади, яъни бинолар жойлашувининг зичлиги, аҳоли яшайдиган бинолар ва маъмурий бинолар, заводлар, фабрикалар, мактаблар ва бошқа бинолар кўрсатилиб ёзиб ҳам қўйилади.
Шаҳар ва шаҳарчаларда уйлардан ташқари, кўчалар май-донлар, томорқалар ва бошқа қурилмалар ҳам кўрсатилади. Шаҳарларда сув ва алоқа тармоқлари, газ қувурлари ҳам кўрса­тилади.
Аҳоли яшайдиган жойларни тасвирлашда уларнинг маъмурий аҳамиятига, аҳоли сонига, типига эътибор берилади ва шунга кўра уларнинг номи махсус шрифтлар орқали ёзилади. Аҳоли яшайдиган жойлар қуйидаги типларга бўлиб тасвирланади:

  1. шаҳарлар;

  2. шаҳарчалар;

  3. қишлоқлар (овуллар, станитсалар) ва алоҳида жойлашган бинолар, оромгоҳлар, санатория ва дам олиш уйлари;

  4. алоҳида жойлашган заводлар, метеостанциялар, экспедитсия бинолари ва ҳоказолар.

Қўлланмаларда кўрсатиб ўтилганидек 1:10 000 ва 1:25 000 масштабли карталарда аҳоли яшайдиган барча жойлар кўрсатилиб, аҳоли зич жойлашган ҳудудларнинг 1:50 000 ва 1:100 000 масштабли топографик карталарида баъзилари тушириб қолдирилиши ҳам мумкин.
Шаҳарларни кўрсатганда уларнинг номи тагида аҳоли сони, қишлоқларникида эса хонадонлар сони кўрсатилади (битта хонадонда ўртача 5 киши яшайди деб қабул қилинади). 1:10 000, 1:25 000 ва 1:50 000 масштабли карталарда аҳоли яшайдиган жойларнинг барчаси тасвирланади, 1:100 000 масштабли карталарда эса генерализация қилинади.
Алоқа йўлларини картада тасвирлашда уларнинг хўжалик аҳами-яти билан бирга ҳарбий аҳамиятини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Йўллар асосий ориентир бўлиб ҳисобланади. Йўлларни тасвирлашда уларнинг хусусиятларига қаралади, яъни қандай қоплама билан қурилганлиги эътиборга олинади.
Картада йўлларнинг қуйидагича хиллари тасвирланади:

  1. темирйўллар;

  2. автомагистраллар;

  3. яхшиланган шоссе (асфалтланган, бетонланган);

  4. шоссе (тош ва шағал тўкилган);

  5. шағал тўкилган ва тупроқ йўллар;

  6. дала йўллари;

  7. ўрмондаги, чўллардаги сўқмоқ йўллар;

  8. тоғлардаги йўллар ва довонлар;

  9. йўлларга тааллуқли барча иншоотлар.

Йўл четидаги светофорлар, туннеллар, кўприклар ва бошқа иншоотлар тўлиқ кўрсатилади. Шаҳарлараро электр линиялар, алоқа воситалари ҳамда телевизон кабеллар ҳам тасвирланади.
Йирик масштабли карталар рамкасининг жиҳозланиши тўлиқ бўлиши керак. Масалан, номенклатура ва шу варақнинг номи шу варақда аҳоли яшайдиган жой бўлса, мазкур жойнинг энг каттасининг номи билан юритилади. Шунингдек, карта рамкасида тасвирланаётган мамлакат, республика, вилоят ва туман чегаралари ва номлари, карта қайси йили съёмка қилинганлиги ёки тузилганлиги, масштаблари, қўшни варақларнинг номенклатуралари, координата тўриларининг қиймати, магнит стрелкасининг оғиш бурчаги, горизонталлар оралиғи ва ҳоказолар акс эттирилади.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish