8.2. ТОПОГРАФИК КАРТАНИНГ ЯРАТИЛИШИ ВА МАТЕМАТИК АСОСИ
Ўрта масштабли карталар йирик масштабли карталардан асосан генерализация даражаси билан фарқ қилиб, каттароқ майдонларни ўз ичига олади. Нашр қилинган йўриқнома ва шартли белгиларда масштаби 1:500-1:5 000 дан майда барча карталар (1:1 000 000 гача) топографик карталар деб юритилади.
Майда масштабли топокарталарга 1:1 000 000 масштабли картани ҳам киритилган. Лекин масштаби 1:200 000 дан майда бўлган карталар обзор-топографик карталар деб юритилади. Бу масштабдаги карталарнинг асосий хусусияти генерализация даражаси ва фойдаланиш хусусиятларидир. 1:200 000, 1:300 000, 1:500 000 масштабли обзор топографик карталар асосан ҳаракатланувчи машиналарни (самолёт, вертолёт, кема ва автомобилларни) бошқаришда фойдаланиш учун ишлатилади. Шунингдек, далада йирик ҳажмдаги ишларни лойиҳалашда ҳам фойдаланилади. Лойиҳалашни бошлаш учун ўша жойлар олдиндан ўрганилиши керак. Ундан ташқари, мазкур топографик карталар далада мавзули карталар тузишда (тупроқ, геологик, геоморфологик, геоботаник) ҳам ишлатилади.
Барча обзор-топографик карталар Гаусснинг кўндаланг тенг бучакли проекциясида тузилади. Ҳамма обзор-топокарталар қабул қилинган номенклатура асосида тузилиб, 1:1 млн масштабли бир варақ картада 144 варақ 1:100 000 масштабли карта бўлиб, унда 4 варақ 1:500 000 карта мавжуд. Обзортопографик карталарнинг ўзига хос хусусиятларидан бири уларнинг ишлатилиши ва аниқлик даражасидир. Шуни ҳам унутмаслик керакки, карталарга бўлган эҳтиёжга қараб, уларни ҳар хил вақтларда тузиш мумкин.
8.3. ЙИРИК МАСШТАБЛИ ТОПОГРАФИК КАРТАЛАР МАЗМУНИ ВА XУСУСИЯТЛАРИ
Tопографик карталар ҳам умумгеографик карталар ҳисобланади. Уларнинг мазмунини қуйидаги элементлар ташкил қилади: гидрография (сув объектлари), релъеф, тупроқ (грунт), ўсимликлар, аҳоли яшайдиган жойлар, алоқа йўллари ва тўсиқлар, чегаралар. Умуман уларни, тўлиқ мазмунли бўлганлиги учун, маълумот-номали карталар қаторига қўшиш мумкин.
Собиқ Иттифоқда барча топографик карталар бир система асосида яратилиб, масштабига кўра фарқланар эди. Ҳар бир масштаб учун махсус йўриқномалар чоп этилган бўлиб, карталар шулар асосда яратиларди. Tопографик карталар кўп варақли бўлиб, масштаблари ҳар хил бўлиши мумкин.
Tопографик карталар масштабига кўра умумгеографик карталар тузишда асосий картографик манба бўлиб хизмат қилади. Xусусан, 1:50 000 масштабли карталар асосий манба бўлиб ҳисоб-ланади. Шунингдек улар махсус карталар яратишда ҳам картографик асос бўлиб хизмат қилади.
Бундан ташқари, турли хил қурилишларни лойиҳалаш ва режалаш-тиришда обзор-топографик карталардан фойдаланилса, бевосита қурилиш жараёнида йирик масштабли топографик карталардан фойдаланилади.
Tопографик карталарга қуйидаги асосий талаблар қўйилади:
карта яхши жиҳозланган, кўргазмали, осон ўқиладиган ва жойда тез ориентирлаш имкониятига эга бўлиши
керак;
жойдаги ҳамма ландшафт элементлари тўлиқ ва аниқ тасвирланиши, жойнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга
олиниши керак;
- тасвирланган элементлар масштабга лойиқ аниқликда бўлиши керак.
1:10 000 ва 1:25 000 масштабли топографик карталар қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:
ер кадастри карталарини яратишда картографик асос сифатида, тупроқ ва геоботаник карталарни съёмка
қилишда;
суғориш ва ерларнинг захини кетказишда;
ер фондини ҳисоблашда;
ҳар хил гидротехник иншоотларни қуриш учун жой танлашда;
геологик қидирув ишларида ва геологик съёмка жараёнида;
темирйўл ва автомобил йўлларини, трассаларни аниқлашда;
- ўрмончилик хўжалиги ишларида фойдаланишда.
1:10 000 масштабли топографик карталар шаҳар ва шаҳарчаларни лойиҳалашда ва инженерлик изланишларини олиб боришда фойдаланилади.
1:25 000 масштабли топографик карталар қиирилишм олиб боришда, йўл трассаларини аниқлаштиришда, алоқа ва элcкли лин ва қувур ўтказгич трассаларини танлашда фойдаланилади.
1:50 000 ва 1:100 000 масштабли топографик кнфиттлил хўжалигининг турли тармоқларида фойдаланилади.
Xусусан қишлоқ хўжалигида, ўрмон хўжалигида кенг қўлланилади. Айниқса , чўл адирларнинг чорвачилик билан боғлиқ бўлган ҳиулудҳтҲcлтллл фойдаланишда мазкур карталарнинг хизмати катта. Ушбу нм ИИИ ибл топографик карталар геологик, гидрогеологик ва гидрологи! режалаштиришда, мелиоратсия ишларини олиб боришда ва йўл қуи тил ҳлтлрт трасса лойиҳаларини аниқлашда ҳам кенг фойдаланилади, 1:100 000 М штабли геологик карталар тузишда географик асос сифатида ишҳитллл
Do'stlaringiz bilan baham: |