НАЗОРАT САВОЛЛАРИ
1. Карталарни лойиҳалашдаги асосий босқичларни айтиб беринг.
2. Карта дастурида нималар кўрсатилади?
Картанинг дастлабки нусхаси деганда нимани тушунилади?
Картографик манба неча хил бўлади ва унга нималар киради?
5. Географик номларнинг келиб чиқиши, мазмуни ва тасмфим қандай фан ўргатади?
4-боб. КАРTОГРАФИК ГЕНЕРАЛИЗАЦИЯ
4-1. КАРTОГРАФИК ГЕНЕРАЛИЗАЦИЯНИНГ МОҲИЯTИ
Географик карта замон ва макондаги борлиқнинг у ёки бу ҳолатини тасвирий белги-моделлар орқали умумлаштириб ва кичрай-тириб ифодаланган тасвири (модели) ҳисобланади. Картографик модел воқеа ва ҳодисаламинг нафақат ташқи, балки ички алоқа ва моҳиятларини ҳам алоҳида-алоҳида тасвирлаш имкониятини беради.
Одатда, картографик асар ўзининг мақсади, вазифаси, мазмуни ва масштаби билан тавсифланади. Бу кўрсаткичлар картада тасвирланаётган объектларнинг маъносини тўлалигича, тасвирлашнинг мукаммаллигини ва мазмуни тўғрилигини белгилаб берадилар. Ер юзасининг маълум бир катталикдаги ҳудудини, материк ёки океанни, ё бўлмаса бутун планетани картада тасвирлаганда, унда барча объект ва тафсилотларни, воқеа ва жараёнлами кўрсатиб бўлмайди. Картанинг мақсади ва вазифаси, масштаби, мазмуни ва картада тасвирланаётган жойнинг географик хусусиятларига қараб, картада тасвирланаётган объект, воқеа ва ҳодисаламинг ичидан асосийларини танланиб, сараланиб илмий асосланган ҳолда умумлаштирилиб ифодаланади. Картографияда бу жараён «генерализация» деб аталади.
Картографик генерализация - картада ифодаланаётган объект, воқеа-ҳодиса ва жараёнларни карта мақсади, масштаби ва маъносига биноан, жойнинг географик хусусиятларини ҳисобга олиб танлаш, саралаш ва илмий асосланган ҳолда умумлаштириб тасвирлашдир.
Картографик генерализация йирик масштабли план ва карталар-дан тортиб то майда масштабли барча картографик асарларнинг ажралмас хусусиятларидан биридир. Маълум бир географик ҳудудни дастлабки топографик съёмка қилиш давриданоқ, топограф томонидан тушунган ҳолда генерализация қилиш бошланади. Масалан, 1:1000 масштабдаги топографик план олинаётган бўлса, топограф релъефнинг қайси кўринишларини, ўсимлик дунёсининг қайси турларини, йўл тизимининг қайсиларини съёмка қилинаётган планшетга туши-ришни ўйлайди ва съёмка объектларини танлайди. Аҳамияти кам бўлган ҳамда олинаётган план масштабида тасвирлаб бўлмайдиган объект, воқеа ва ҳодисаларни планшетга туширмайди. Чунки мазкур масштабда планшетдаги 1 см2 жой Ер юзасидаги 10 м2 майдонга тўғри келади.
Йирик, ўрта ва майда масштабдаги топографик карталарни хонада (камерал шароитда) тузишда, улар карта масштаби, мақсади ва турига мос равишда, илмий асосланган ҳолда «зичлаштириб» ва умумлаштириб тасвирланади. Масалан, 1:10 000 масштабли топографик картадаги 1 см2 жой Ер юзасидаги 100 м2 жойга, 1:1 000 000 масштабдаги 1 см2 жой эса 10 км2 га тўғри келади. Шунинг учун бундай ҳолларда карта ва планларнинг масштаби ва мақсадига қараб фақат асосий релъеф кўринишлари, асосий гидрография тармоқлари, асосий аҳоли яшаш пунктлари, саноат ва қурилиш объектлари ва йўл тармоқларини тасвирлашга тўғри келади.
Ер юзасининг ёки унинг маълум бир қисмларининг картографик моделини яратишда генерализация жараёни геосистемаламинг асосий элементлари кўринишларини, ички ва ташқи алоқаларини англашга ёрдам беради ҳамда анча юқори поғонадаги геосистемаларни картада тасвирлаш натижасида бу системаларни тасаввур қилиш учун кераксиз маълумотларни бартараф қилиш ва картада тасвирланаётган объект, воқеа ва жараёнлар тўғрисида йннги билимлар олиш учун бевосита имкон беради.
Картографик генерализациянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат.
План ва картада тасвирланадиган объект, воқеа, ҳодиса ва инаёнларни аниқлаш.
План ва картада ифодаланадиган миқдор ва сифат кўсаткичларини танлаш, саралаш ва умумлаштириш қоидалари, шарт-шароитлари ва талабларини ўрнатиш.
3. Tузилаётган картада тасвирлаш учун картографик маълумотлардан асосий объектларни, воқеа,
ҳодиса ва жараёнларни танлаш ва умумлаштириш.
Аэрокосмик маълумотларни танлаш, оптик генерализация и ууваталарини ўрганиш,
фотосуратларни ўқиш ва ундан картографик генерализация жараёнида фойдаланиш.
5. План ёки картада тасвирланадиган объектлар контурларини (чегараларини) умумлаштириш.
Объект, воқеа, ҳодиса ва жараёнларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичларини умумлаштиришда ҳам генерализациядан фойда-ланилади. План ёки картадаги тасвирнинг асосий хусусиятларини аниқ ва равшан ифодалаш учун генерализация якка ва алоҳида тушунчаларни бирга йиғиш, саралаш ва жамлаб маълум замон ва маконда тасвирлаш имконини беради.
Картографик генерализация жараёни қуйидаги қарама-қаршиликларга эга.
Масштаби бўйича баъзи элементларни картада кўрсатиб бўлмайди, бироқ уларнинг карта мазмунидаги аҳамияти жуда муҳим, шунинг учун улар картада акс эттирилиши шарт.
Картада тасвирланган контурнинг геометрик аниқлиги ва маъно аниқлиги ўртасида келишилмовчиликлар пайдо бўлади. Яъни объектларнинг маълум макондаги ўзаро муносабатлари тўғри берилади, лекин уларнинг геометрик аниқлиги бузилади.
Генерализация жараёнида тасвирнинг маълум бир қисмидан воз кечиш, маълумотларнинг баъзи қисмини йўқотиш ва картада янги умумлаштирилган маънонинг пайдо бўлиши кузатилади.
Картографик генерализация картада тасвирланадиган ҳақиқий борлиқ ва воқеликнинг асосий хусусиятлари ва аломатларини фикран айириб қараш, яъни абстраксиялаш йўлларидан биридир. Айнан генерализация янги тушунча ва илмий абстраксияларнинг картографик шаклда юзага чиқишига ёрдам беради. Генерализация-лаш жараёнида тасвирланадиган объект, воқеа, ҳодиса ва жараёнларнинг бир қисми йўқолади, лекин янги маъно яққол, очиқ-ойдин намоён бўлади. Унда тасвирланаётган объектларнинг асосий хусусиятлари, қонуниятлари, алоқалари аниқ ва равшан ифодаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |