2.6. TЕНГ ЧИЗИҚЛАР УСУЛИ
Tенг чизиқ (изолиния)лар усули билан воқеа ва ҳодисаларнинг миқдор кўрсаткичлари тасвирланади. Иқлим ва об-ҳаво карталари шу усулда тузилади. Ҳаво ҳарорати изотермалари, ёғин-сочин миқдори (изогета)ни, ҳаво босими (изобаталар)ни, қор қалинлигини ҳам тенг чизиқлар билан тасвирлаш ўринлидир. Карта ўқишни осонлаштириш мақсадида тенг чизиқлар оралиғи миқдорнинг ошишига қараб ранглар билан бўяб борилади. Ранглар картанинг мазмунига мос танланиши керак, қор чизиғи, босими, ёғин-сочин миқдорлари «совуқ» (кулранг, оч кўк, баъзан оч қора) ранглар билан тасвирланади. Кўпинча изолинияларнинг қийматлари миқдор кўрсаткичлари билан ёзилиб ифодаланади. Иқлим карталари метеорологик станцияларнинг маълумотларига асосланган. Tузи-лаётган картанинг аниқлиги метеостанцияларнинг қанчалик зич жойлашганлигига боғлиқдир. Ҳозирги вақтда об-ҳаво тўғрисидаги маълумотларнинг аксарияти «Метеор» космик аппаратидан олин-моқда.
Бу усулдан ижтимоий-иқтисодий карталар тузишда ҳам фойда-ланилса бўлади. Масалан, экинларнинг ҳосилдорлиги, аҳоли зичлиги ва бошқалар ҳам мазкур усулда берилади. Рангсиз (оқ-қора) карталарда штрихлар ишлатилиб, миқдорий кўрсаткичлар изолиния-ларга тиркаб қўйилади. Tенг чизиқлар системасини тузиш учун интерполятсия усулидан (миқдор кўрсаткичли чизиқларни тенг бўлакларга бўлиб чизиқлар ўтказиладиган усул) фойдаланилади. Чизиқлар қанча зич тортилса, воқеа ва ҳодисалар шунча аниқлашади. Чизиқлар орасида қийматларнинг тенг ҳолати ёки ошиб бориши тасвирланиши мумкин. Шу усулда тайёрланаётган карталарнинг ўқувчанлиги эса уларнинг қандай ранг билан бўялишига боғлиқ. Миқдор кўрсаткичга қараб бўёқларнинг ранги белгиланади.
13-расм. Tенг чизиқ (изолиния)лар усули (интерполятсия йўли билан горизонталлар ўтказилган. Горизонталлар оралиғи 5 м).
Картанинг легендасида тенг чизиқлар орасидаги ранг картада тасвирланган ранг билан бир хил бўлса, чизиқнинг миқдор кўрсаткичи ёзилиши шарт. Ҳозирги вақтда баъзи карталарда бир нуқтадан ёки бир чизиқдан бир хил узоқликда жойлашган масо-фаларни бирлаштиришда ҳам тенг чизиқлар усули қўлланилмоқда. Масалан, темирйўлдан бир хил масофадаги жойларни ва қиялиги ёки нишаблиги бир хил бўлган жойларни тасвирлашда ҳам шу усулдан фойдаланилмоқда.
Бу усулда тузилган карталарда миқдор кўрсаткичларнинг бошланиши ва қайси маълумотлар асосида тузилаётгани кўрсатилиши керак. Tенг чизиқлар усули воқеа ва ҳодисалар чизиқ ва ранглар билан тасвирланганда воқеа ва ҳодисаларнинг кўпайиб ёки камайиб боришини (интенсивлигини) кўрсатади.
Изолиния усулида кўрсатилаётган воқеа ва ҳодисалар ҳам рангли чизиқ билан, ҳам рақам билан тасвирланса, воқеа тўғрисида тўлиқроқ маълумот олиш мумкин. Бу усул кўпроқ мавзули карталар тузишда ишлатилади, баъзан башорат (прогно.з) қилишда ҳам иш беради. Tелевединияда об-ҳаво тўғрисида маълумот беришда ҳам бу усулдан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |