Ушбу курс дастлаб «Карталарни тузиш ва таҳрир қилиш»


-боб. КАРTА TУЗИШДА БАЖАРИЛАДИГАН МУҲАРРИРЛИК ИШЛАРИ



Download 1,24 Mb.
bet40/62
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#92259
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   62
Bog'liq
КЛТ 000 кирил

7-боб. КАРTА TУЗИШДА БАЖАРИЛАДИГАН МУҲАРРИРЛИК ИШЛАРИ


7.1. УМУМИЙ МАЪЛУМОTЛАР
Маълумки, топографик карталар ҳам далада, ҳам камерал шароитда яратилади. Камерал шароитда йирик масштабли карталар асосида майда масштабли карталар тузилади. Улар асосан уч хил йўл билан бажарилади.

  1. Йирик масштабли карталар асосида майда масштабли карталар тузиш.

  1. Стереофототопографик усулда чизиш.

  2. Карталарни янгилаш.

Биринчи усулда математик асосни яратишда керакли манба-ларни ўрганиш, тузиш ва нашр қилиш нусхаларини (оригиналини) тайёрлаш жараёнлари камерал шароитда амалга оширилади. Бу усулда тузилаётган карта 1:50 000 бўлса, фойдаланиладиган карта 1:10 000 ёки 1:25 000 бўлиши мумкин. Йирик масштабли карта­лар генерализация қилиниб, элементларни бир-бирига боғлаб, кераклигини танлаб, тасвирланаётган ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда тузилади. Дастлабки нусхани тай-ёрлашда икки хил технологик жараёндан фойдаланилади.

  1. Фотомеханик усулдан.

  2. Гравирлаш - пластикларда иш олиб борилиб, тузиш ва нашр қилиш нусхаларини яратиш.

Камерал шароитда топографик карта тузишда тузувчи нафақат ўша жойни кўриш имконига эга бўлмайди, ҳатто уни аэросура-тидан ҳам фойдаланмайди. У фақат йирик масштабли карталарнинг географик тавсифидан фойдаланади, холос. Бу ерда асосий ишни картограф-муҳаррир бажаради, у шу ҳудудга тегишли ҳамма манбалардан фойдаланиб, генерализация қилиш тавсияномасини ёзади ва шу асосда иш олиб боради.
Иккинчи усулда, яъни стереофототопографик усулда картаси тузиладигандан жой тўғрисида маълум даража дала материалларидан фойдаланилади ва қуйидаги ишлар бажарилади:

  1. карта дастлабки нусхасининг математик асоси тайёрланади;

  2. картографик манбалар керакли масштабга келтирилади;

  1. камерал шароитда аэросуратлар дешифровка қилинади (далада олинган материаллар асосида);

  2. фотограмметрик ишлар бажарилади (баландлиги аниқланган нуқталар кўпайтирилиб абсолут баландликлари берилади ва бошқа рақамли кўрсаткичлар ҳам аниқланади);

  1. далада аниқланган абсолут баландликлар асосида стереорисовка

бажарилади;
6) тузиш оригинали тайёрланади;
7) нашр қилиш нусхаси тайёрланади.
Янги асбоблардан фойдлаланиш ҳисобига иккита жараён бир вақтда бажарилиши мумкин, яъни стереорисовка ва камерал ша­роитда дешифровка қилиш. Лекин бундай шароитда карта тузувчи етарли малакага эга бўлмоғи лозим. Ишлар тамом бўлгандан сўнг муҳаррир ҳар бир жараённи назорат қилиш билан бажарилган барча ишларни текшириб чиқади.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish