6.4. КАРTАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН TАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИНИ БАЖАРИШ
Tопографик карта яратиш учун мамлакатимизда геодезия ва картография ишларини олиб борувчи Республика Ер ресурслари, геодезия ва картография давлат кадастри қўмитасига буюртма тушгандан сўнг унинг ҳудуди майда масштабли картадан аниқланиб, техник лойиҳасини тузишга киришилади. Буюртмага асосан техник ишлар аниқланиб, Ўзгеодезкадастр қабул қилган шартли белги ва йўриқномалар асосида лойиҳа тузилади. Лойиҳада шу ҳудудни географик жиҳатдан ўрганиб, буюртмачиларнинг хоҳишини эътиборга олган ҳолда стандарт йўриқномалар асосида
тўлиқ лойиҳа ишлаб чиқилади (маълум даражада қўшимча киритиш мумкин). Масалан, Марказий Фарғона ҳудудини экологик жиҳатдан мониторинг қилиш учун мазкур жойнинг топографик картасини яратиш зарур бўлса, лойиҳалаш ишлари қуйидагилардан иборат бўлиб, улар тўлиқ бажарилиши шарт.
Кириш. Лойиҳанинг мақсади ва вазифаси.
Ҳудудни географик жиҳатдан тавсифлаб очерк ёзиш.
Tопографик ва геодезик ишларни манбалар билан таъминлаш.
I. Tопографик картани лойиҳалаш ишлари.
А. Геодезик ишлар: Планли ва геодезик ишларни бажариш, баландлик асосларини аниқлаб жойда
боғлаш.
Б. Tопографик ишлар:
аэрофотосъёмка қилиш;
аэрофотосуратларни планли йўл билан бир-бирига боғлаш;
баландлик нуқталарини боғлаш;
фотограмметрик йўл билан баландлик нуқталарни кўпайтириш;
фотоплан ва фотосхема тайёрлаш;
дешифровка қилиш (аэросуратларни ўқиш).
Стереорисовка (стереоскоп ёки бошқа асбобларда релъефни тасвирлаш) қилиш;
Комбинациялаштирилган съёмка қилинадиган майдонни аниқлаш.
Чегараларни текшириш (сводка).
II. Ишларни ташкил қилиш.
Ҳар йилги қилинадиган ишлар режасини ишлаб чиқиш.
Сарфианадиган пул маблағларини ҳисоблаш.
Географик тавсифда иқлимга тегишли маълумотлар, яъни фасллар бўйича очиқ ва булутли кунлар, ёғин-сочинлар миқдори ва бошқалар берилади. Чунки бу маълумотлар аэрофотосъёмка ишлари ва дала ишларини олиб бориш билан боғлиқдир.
Сув объектлари бўйича: дарёлар бўлса, уларда сувнинг энг кўп ва энг кам пайти, музлаш, муздан ҳоли бўлиш пайтлари ва ҳоказолар аниқланади.
Релъефга умумий таъриф берилиб, умумий қиялик ва энг баланд жойлар, йўлсиз жойларнинг характери, тоғли жойларнинг ҳолати, ботиқликлардан ўтиш мумкин ёки мумкин эмаслиги ва вақти ай-тиб ўтилади. Ўсимлик ва грунт тўғрисида мукаммалроқ маълу-мот берилади. Ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларда хўжаликлар ва уларнинг кўрсаткичлари, ихтисослашиши, улардаги ишчи кучи тўғрисида қисқача маълумот берилади.
Географик тавсифга ўша ҳудуд бўйича олдин нашр қилинган ҳар хил масштабдаги карталар ҳам илова қилинади.
Геодезия бўлимида планли ва баландлик асосларини яратиш ва аэросуратларни бир-бири билан боғлаш кўзда тутилиб, асосий нуқталардан ташқари қўшимча нуқталар ҳам аниқланади. Аэросъёмка қилиш учун ёрдамчи нуқталар ҳам аниқланади Бу ишларни картограф-муҳаррир бажаради. Картограф қайси жойларнинг плани фототеодолит йўли билан, қайси жойларники мензула билан олинишини аниқлайди. Камерал шароитда қилинадиган ишлар аниқланиб, янги тех-никадан фойдаланиш жараёнлари ҳам кўрсатилади.
Лойиҳада съёмка материалларини таҳрир қилиш вақтлари ҳам кўрсатилади. Уларга қўйиладиган талаблар ҳам аниқланади. Tайёргарлик ишларини бажаришда экспедитсия муҳаррири билан картография корхонасининг катта муҳаррири маслаҳатлашиб, бирга-ликда иш олиб борилади. Камерал шароитда карта тузишда ҳам олдиндан тайёргарлик ишлари олиб борилади. Бунда ҳам тузиладиган топографик карталарнинг ўрни аниқланиб ўрганилади. Муҳаррир таҳририй йўриқномалар тузиб, иш олиб боравчиларни иш бошлан-гунга қадар таништиради. Камерал шароитда карта тузилганда янги метод ва асбоблардан ҳам фойдаланиш кўзда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |