6.2. ҲАР XИЛ МАСШTАБЛИ TОПОГРАФИК КАРTАЛАРНИНГ
МАҚСАДИГА КЎРА ФАРҚЛАНИШИ
Барча топографик карталарда махсус тасдиқланган (унификат-сия қилинган) шартли белгилардан фойдаланилади. Бу ўз навбатида бир хил масштабдаги картадан бошқа хил масштабли картада фой-даланиш имконини беради. Кўпчилик шартли белгилар шакли бўйича бир хил бўлиб, уларнинг ўлчамида фарқ бўлади, холос. Картадан фойдаланишга қараб керакли масштабдаги картани иннлаш лозим бўлади. Бунда картанинг аниқлилиги ва маз-ниунининг тўлиқ бўлиши катта рол ўйнайди. Картограф топокар-таларнинг масштаблари бўйича мазмунидаги фарқни ва генерализация даражасини билиши керак. Tасвирланаётган элементларнинг мазмунини генерализация қилишга (саралашга) 2та омил таъсир қилади: 1) масштаб; 2) жойдаги объектларни деталлари билан тасвирлаш. Амалда релъефнинг ўта ўнқир-чўнқирлиги, ўсимлик турларининг тез-тез алмашиб туриши, ҳар хил тартибсиз қурилган биноларнинг мавжудлиги, алоқа йўлларининг кўплиги ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда генерализациянинг тўлиқ ва тўғри олиб борилиши учун йирик масштабли карталардан фойдаланишга тўғри келади.
Tопографик карталар турли мақсадларда ишлатилиши сабабли фойдаланиш бўйича ҳар хил усулларни қўллашга тўғри келади. Улардан асосийлари:
картадан керакли манбаларни олиш;
керакли ҳудудни топиш;
керакли объектларнинг географик координаталарини аниқлаш;
жойни карта орқали ўрганиш;
жойнинг узунлиги, майдони, қиялик бурчакларини аниқлаш.
ер ости захиралари ҳажмларини аниқлаш, ўрмонли майдон-лардаги захираларни аниқлаш;
картада ориентирлашни бажариш;
илмий-тадқиқот ишларини бажариш (ер қимирлаши, сурилма);
лойиҳалаш ишларини амалга ошириш (йўл қурилиши, мелиоратсия ишларини бажариш ва бошқалар учун);
ҳар хил маърузаларда фойдаланиш.
Йирик қурилиш ишларини лойиҳалашда дастлаб 1:1 млн масштабли обзор-топографик карталардан фойдаланилади. Сўнгра муфассал фойдаланишда 1:100 000 ва ундан ҳам йирикроқ масштабли карталардан фойдаланилади. Масалан, гидроелектростанция қуришда 1:100 000 масштаб дан фойдаланилади. Ундаги сув йўли, гидротехник иншоотлар, йўл трассаларини қуриш ишлари ўрганилади. Умуман, дастлабки ташкилий ишлар шу масштабдаги карталардан фойдаланиб бажарилади.
Режалаштириш ишларида 1:25 000 масштабли карталардан фойдаланилади. Бунда иш ҳажми, фойдаланилган ер майдони (айниқса, қишлоқ хўжалиги ишлари билан боғлиқ ерлар) аниқланади. Лойиҳалашда, қурилишни бевосита бажаришда ва лойиҳаларни ишга туширишда 1:10 000 масштабли карталардан фойдаланилади. Мазкур карталардан ер ишлари ва уларни ҳисоблаш, кўприк турларини аниқлаш, қурилиш жойини белгилашда фойдаланиш мумкин. Қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ ишларни лойиҳалашда ҳам 1:10 000 масштабли картадан фойдаланилади.
Илмий-тадқиқот ишларида тупроқ ва геологик съёмкалардан 1:25 000 масштабли карталарда фойдаланилади. Экспедитсияларда ундан ҳам майдароқ карталардан фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |