Ушбу курс дастлаб «Карталарни тузиш ва таҳрир қилиш»



Download 1,24 Mb.
bet34/62
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#92259
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   62
Bog'liq
КЛТ 000 кирил

НАЗОРАT САВОЛЛАРИ

  1. Умумгеографик карталарнинг математик асосларига қайси элементлар киради?

  1. Tопографик карталар қайси проексияда тузилади?

  2. 1:2,5 млн ли картада меридианлар ораси неча градус бўлади?

  1. Нима учун 1:1 млн масштабли картага халқаро проексия номи берилган?

  2. Гаусс-Крюгернинг топографик карталар яратишдаги хизматлари нимадан иборат?

6-боб. TОПОГРАФИК КАРTАЛАРНИНГ МАЗМУНИ ВА УЛАРНИ ЯРАTИШНИНГ АСОСИЙ УСУЛЛАРИ
6.1. TОПОГРАФИК КАРTАЛАРНИНГ МАЗМУНИ, ШАРTЛИ БЕЛГИЛАР TИЗИМИ
Собиқ Иттифоқда барча топографик карталарга оид ишлар марказлашган тизимда ГУГК томонидан яратилган қўлланма асосида олиб борилар эди. Бунинг аҳамияти катта бўлиб, барча топографик карталар масштабига кўра ягона қўлланма асосида бажарилиб, тарқоқ ҳолда бўлишига йўл қўйилмас эди.
Ҳамма топографик карталарда геодезик асос элементлари: баландлик ва планли шохобчалар кўрсатилиши шарт. Масштабидан қатъи назар триангулатсия, нивелирлаш ва полиганометрик белгилар кўрсатилиши керак.
Гидрографик элементлар, олдинги мавзуларда қайд қилинганидек, энгизларнинг қирғоқ чизиқлари, дарёлар, кўллар, сунъий сув авзалари, каналлар, коллекторлар, лотоклар ва ҳоказолардан иборат. Уларнинг сув юзаси сатҳи берилади, агар прилив ва отлив жараёнлари мавжуд бўлса, улар ҳам тасвирланади. Махсус шартли белгилар билан қумли, тошли қирғоқлар қиялиги бўйича бўлиб кўрсатилади.
Картада 1 см га тўғри келадиган барча сув объектлари кўрсатилади. Дарё ва сойлар сув оқиши даврига қараб доимий оқадиган ва қуриб қоладиган, яъни мавсумий оқадиган хилларга бўлинади. Баъзилари эса қуруқ ўзан шартли белгиси билан кўрсатилади. Tопокарталарда кўпчилик дарё ёки сойлар ўзининг кенглигидан 5-6 маротаба кенг қилиб тасвирланади. Масалан, 1:25 000 масштабда кенглиги камида 15 м, 1:100 000 масштаблида эса камида 60 м бўлган сув объектлари кўрсатилиши мумкин. Қолганлари эса баъзилари икки чизиқда, баъзан бир чизиқда масштабсиз шартли белги билан тасвирланади. Асосий дарё ва сойларда сув оқими, тезлиги, кенглиги, чуқурлиги ва сув ости релъефи кўрсатилади. Масалан, шаршаралар, қояли тошлар. Сув танқис ҳудудларда дарё, сой, канал ва лоток ҳамда коллекторлардаги инженер-техник қурилмалар ва иншоотлар ҳам тасвирланади. Булардан ташқари, қудуқлар (чуқурлиги, сувининг сифати ва миқдори), чашма ва булоқлар, сардобалар ва каризлар (ер ости сув ўтказгичлари) ҳам тасвирланади.
Релъеф топографик карталарнинг энг асосий элементларидан бири бўлиб, горизонталлар билан кўрсатилади. Ҳар бир 5-горизонтал йўғонлаштирилади, нишаблик бергштрих чизиғи билан кўрсатилади. Релъеф горизонталлардан ташқари, шартли белгилар билан ҳам кўрсатилади (жарлик, ўпирилма, сурилмалар).
Tопокарталарда баъзи бир ўзига хос релъеф шакллари ҳам кўрсатилиши мумкин. Масалан, музликлар кўк рангдаги горизон­таллар билан берилади. Қумликлар эса ўзига хос рангда, яъни жигаррангда кўрсатилади.
Ўсимлик ва грунт (замин), бошқача қилиб айтганда Ер юзасининг ландшафтлари (ботқоқлик, қумлик, шўрхок жойлар ва ҳоказолар) махсус рангларда кўрсатилади.
Ўсимликлар иккига (табиий ва маданий ўсимликларга) бўлиб тас­вирланади. Ўрмонлар эса ўтиб бўладиган ва ўтиб бўлмайдиган хилларга бўлиб кўрсатилади. Ундан ташқари, ўрмонларнинг зичлиги, дарахтларнинг йўғонлиги ва баландлиги берилади. Маданий ўсимликлар, боғлар, узумзорлар, иссиқхоналар ҳам алоҳида шартли белгилар билан кўрсатилади.
Tопографик карталарнинг асосий элементларидан бири аҳоли яшайдиган жойлардир. Аҳоли яшайдиган жойлар 3 та кўрсаткич бўйича бўлиб тасвирланади: 1) типига қараб; 2) маъмурий аҳамиятига кўра; 3) аҳоли сонига қараб.
Аҳоли яшайдиган жойлар типига кўра шаҳар, шаҳар типидаги посёлка, посёлкалар ва қишлоқларга бўлинади. Аҳоли яшайдиган жойлар типи улар ёзилган шрифт билан белгиланади. Шаҳар ва шаҳар типидаги посёлкалар учун аҳоли сони, қишлоқлар, темирйўл станциялари ва бошқа аҳоли яшайдиган жойлар учун эса уйларнинг сони, яъни хонадонлар сони кўрсатилади.
Шаҳарлардаги аҳоли сони 7 градацияда (поғонада) 2000 дан 1 млн гача таснифлаб кўрсатилса, қишлоқларда эса 5 градатсияда 1000 дан то битта хонадонгача берилади. Аҳолининг сони аҳоли яшаш жойининг номи ёзилган шрифтларнинг катта-кичиклигига ҳам боғлиқ.
Барча аҳоли яшаш жойларининг эгаллаган майдони ҳар қандай генерализация жараёнида ҳам сақланиб, улардаги кўча ва кварталлар генерализация қилинади. Аҳоли яшайдиган жойлардаги ўтга чидамли материаллардан қурилган бинолар олов рангда берилади. Барча шундай бинолар 1:10000 масштабда берилиши шарт. 1:25 000 ва 1:50 000 масштабларда эса генерализация қилинади. 1:10 000 масштабда, ҳаттоки, биноларнинг қаватлари ҳам кўрсатилади. Ижтимоий-иқтисодий объектлар, завод, фабрика, шахталар, минора, аэродром, нефт қувурлари, газ қувурлари, бензин қуйиш шахобчаси (АЁҚШ) уларнинг ҳажмига қараб, махсус шартли бел­гилар билан берилади. Улар ҳам масштабли ва масштабсиз бўлиши мумкин. 1:10 000 ва 1:25 000 масштабларда барча саноат корхоналари, 1:50 000-1:100 000 масштабларда эса асосий ва ориентир бўладиган объектлар кўрсатилади.
Алоқа йўллари картада жуда аниқ тасвирланади. Йўллар темирйўл ва автомобил йўлларига бўлиниб, темирйўлларнинг нечта излилиги ва электрлаштирилганлиги ҳам тасвирланади. Автомобил йўллари автост-рада, яхшиланган шоссе, шоссе, шағал тўкилган йўллар, дала йўллари, тоғлардаги довонлар, саҳро ва ўрмонларда сўқмоқ йўллари ҳам кўрсатилади. Ёзда ва қишда фойдаланиладиган йўллар ҳам берилади.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish