Ушбу курс дастлаб «Карталарни тузиш ва таҳрир қилиш»



Download 1,24 Mb.
bet23/62
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#92259
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   62
Bog'liq
КЛТ 000 кирил

3.4. КАРTАЛАРНИ TАҲРИР ҚИЛИШ
Биз юқорида айтиб ўтганимиздек, картани таҳрир қилиш деганда карта тузиш учун таҳририй ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва картани яратиш босқичларида илмий-техникавий ишларга раҳбарлик қилиш жараёни тушунилади.
Картани таҳрир қилишга қуйидаги ишлар киради:

  • таҳририй тайёргарлик ишлари;

  • таҳририй раҳбарлик: карта тузиш, янгилаш ҳамда нашрга тайёрлаш ва нашр қилиш жараёни, ишни сифатли олиб боришни назорат қилиш;

  • таҳририй назоратни йўлга қўйиш, тузиш, чизиқли ва рангли нусхаларни текшириб қабул қилиш ва нашр қилиш;

- нашр қилинган картанинг дастлабки нусхасини таҳлил қилиш.
Tаҳририй-тайёргарлик ишлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ишни ўрганиб чиқиш, картанинг мақсадини тушуниб, уни талаб даражасига етказиш;
- картографик манбаларни йиғиш, таҳлил қилиш ва аниқлаш;
- картага тушириладиган ҳудудни, объектларни, воқеа ва ҳодисаларни ўрганиш;

  • таҳририй режа ёки таҳририй кўрсатмани ишлаб чиқиш;

  • ишни бажариш учун мутахассислар танлаш ва уларни тай-внилаш.

Tаҳририй ишлар, айниқса, карта тузиш жараёнида кенг кўламда нлил) борилади, бунда ишнинг сифати ва аниқлиги назорат қилинади. Иш жараёнида вужудга келган баъзи ўзгаришларни ҳисобга олиш ва умумий раҳбарлик қилиш ҳамда камчиликларни тезлик билан бартараф қилиш ҳам таҳририй ишларга киради.
Карта тузиш жараёнини таҳрир қилишда қуйидаги ишлар бажарилади:

  • картанинг математик асосини текшириш;

  • картографик манбаларнинг тўлиқ ва тўғрилигини аниқлаш;

  • воқеа ва ҳодисаларнинг картада йўриқнома асосида тўғри тасвирланаётганини текшириш;

  • давлат чегараларининг тўғри туширилишини таъминлаш;

  • шартли белгиларнинг тўғри ва ўз жойига қўйилишини тек­шириш;

  • картада географик объектларнинг тўғри ва ўз жойида ёзи-лишини назорат қилиш;

  • шу типдаги картага мазмун жиҳатидан яқин бўлган кар-таларни солиштириб, уларни мувофиқлаштириш.

Карта тузиш жараёнида таҳририй режада кўрсатилган барча талабларнинг бажарилиши шарт. Ҳамма бажарилган ишлар карта формулярига тушириб борилади.
Иш жараёнида карта тузишда ишлатиладиган асбоблар, замо-навий техник анжомлардан фойдаланиш масаласига ҳам эътибор берилади. Масалан, карта чизишда компютерда бажариладиган ишлар ҳам назорат қилинади. Tаҳририй ишлар картанинг рангли нусхалари текширилиб, тасдиқдан ўтказилиб, дастлабки нусхасини нашр қилгунга қадар давом этади.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish