Ушбу курс дастлаб «Карталарни тузиш ва таҳрир қилиш»


РЕЛЪЕФНИ TАСВИРЛАШ УСУЛЛАРИ



Download 1,24 Mb.
bet19/62
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#92259
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   62
Bog'liq
КЛТ 000 кирил

2.14. РЕЛЪЕФНИ TАСВИРЛАШ УСУЛЛАРИ
Релъеф умумгеографик карталарда тасвирланадиган энг мураккаб элемент ҳисобланади. Оддий шакллар эни ва бўйи масштаб асосида кичрайтирилиб тасвирланса, релъеф учун учинчи бир кўрсаткич баландлиги ҳам тасвирланиши керак.
Релъеф қуйидаги усулларда: перспектив усул (шакли кўрсатилрб тасвирланади), штрихлар усули, горизонталлар усули, горизонталлар оралиғини бўяш усули (гипсометрик усул), шартли белгилар усули, отмивка усулида, шунингдек рақамлар билан ва модел ёрдамида ҳам тасвирланади. Перспектив усулда релъеф расм шаклида тасвир-ланиб, унда релъеф шаклларини (тепалик, тоғ олди баландликлар, тоғликлар)ни ўқиш бироз осон бўлади. Лекин унда баландлик ва пастликларнинг қийматини аниқлаб бўлмайди. Бундай усул XVIII- XIX асрларда тузилган карталарда учрайди. Ҳозирги вақтда бу усул деярли ишлатилмайди. Лекин бу усулда тасвирланган релъеф аниқлиги кам бўлганлиги учун ундан икки аср кейин бу усул та-комиллаштирилиб, релъеф аниқ геометрик шакллар асосида чизиб тас­вирланган. Ҳозирги вақтда баъзи карталарда (сиёсий-маъмурий, иқтисодий ва тарихий) бу усул ишлатилиб, уни физиографик усул деб юритилади.
Релъеф штрих чизиқлар билан тасвирланганда чизиқларнинг ингичка ва йўғонлигига қаралади (22-расм). релъеф тик бўлса, йўғонлаштирилган қора чизиқлар билан кўрсатилади. Бу усул дастлаб немис ҳарбий хизматчиси Иогани Георг Леман томони-




21-расм. релъефнинг отмивка усулида тасвирланиши (Швейсария Миллий атласидан олинган).
дан таклиф қилинган, кейинроқ бориб рас ҳарбий академиясининг профессори А. Н. Болотов томонидан такомиллаштирилган. Лекин бу усулда релъефни тўлиқ тасвирлаб бўлмайди. Ер юзасининг текислик қисмини кўрсатиш жуда қийин.
Отмывка усули йирик релъефли ҳудудларни тасвирлашда яхши самара беради. Бу усул Қуёш нурининг релъефни ёритиш даражасини фарқлашда қўл келади. релъефнинг соя тушадиган томонлари кулрангда ёки жигаррангда тасвирланади (21-расм). релъеф қанча тик бўлса, жануби-шарқий ёнбағирлар кўпроқ жигарранг ёки кулрангда акс эттирилади. Бундай тасвирни «қия нур билан ёритиш усули» деб юритилади. Лекин Қуёш нури тик тушиб, релъефнинг ҳамма жойини ёритса, соя туширилмайди. Бунда релъеф рангда отмивкасиз тасвирланади ва баландликлар фарқи ранг орқали берилиб, релъефнинг паст жойлари, яъни пасттекисликли қисми яшил рангда (200 метргача), ундан баландроқ жойлар, яъни текисликлар оч жигаррангда, 0 метрдан паст жойлар тўқ яшил рангда тасвирланади.
Штрихлар ва отмивка усулида тасвирланган релъефни ўқиш осон кўринса-да, нисбий баландликларни тўғри аниқлаб бўлмайди.

22-расм. релъефнинг штрих чизиқлар билан тасвирланиши.
Шунинг учун XИX аср охирларига келиб горизонталлар усулидан фойдаланила бошланди (бу усул тўғрисида топография фанида тўлиқ маълумот берилади).
Горизонталлар картада абсолут баландлиги бир хил бўлган нуқталарни туташтирувчи чизиқлардир. Горизонталлар баландлик фарқларини кўрсатиб берсада, уни ўқиш жуда қийин. Шунинг учун горизонталлар оралиғини ҳар хил рангларга бўяб кўрсатиш усули ишлатилади. Натижада релъефни ўқиш ва баландликлар фарқини ажратиш имкони туғилади. Tопографик карталарда горизонталлар оралиғидаги фарқ ҳар 1, 2,5 - 5, 10, 20, 50 метрлардан ўтказилади. Майда масштабли умумгеографик карталарда горизонталлар оралиғидаги шкалалар фарқи тасвирланадиган ҳудудларга боғлиқдир. Масалан, Ўрта Осиёнинг релъефи ҳар хил бўлгани учун, қуйидаги шкала қабул қилинган: 0 метрдан паст жойлар тўқ яшил рангда (асосан ботиқлар тасвирланади), 0-100 метргача яшил рангда, 100-200 метргача бўлган жойлар оч яшил рангда тасвирланади. 200- 400 метргача оч жигарранг, баландлиги ошиб борган сари жигарранг қуюқлашиб бораверади (Ўзбекистон ҳудуди тасвирланганда 1000 - горизонтал албатта кўрсатилади, чунки ундан баланд жойларда пахта экилмайди). Бундай усул горизонталлар оралиғини бўяб кўрсатиш

23-расм. релъефни горизонталлар билан ифодалаш.
усули деб юритилади. Бу усулда релъефни тасвирлаш картографияда гипсометрик усул деб аталади, бу усул изогипс (тенг баландлик)ларга асосланган.
Гипсометрик усулда тасвирланган релъеф 10-16 поғонада берилиши мумкин. Бу усулдан сув ости релъефми тасвирлашда ҳам фойдаланилади, сув ости релъефи кўк рангда берилади, бу батиметрик усул деб юритилади.
Юқоридаги усуллар ёрдамида релъефнинг барча хусусиятла-рини тўлиқ тасвирлаб бўлмайди. Масалан, тоғли ҳудудларда ер бетига чиқиб турган тоғ жинслари, ғорлар, жарликлар ва бошқаларни горизонталлар билан тасвирлаб бўлмайди. Бундай релъеф шакллари махсус шартли белгилар билан кўрсатилади. Жойлардаги баландлик фарқларини аниқлаш учун релъеф характерли нуқталарининг абсолут
Баландликлар (масалан, тоғ чўққилари ва чўкмалар) рақамлар билан ёзиб қўйилади.
Гипсометрик усулда тасвирланган релъефни ўқиш учун карта легендасида берилган чуқурлик ва баландликлар шкаласидан фойдаланиш зарур. Бу шкала асосида картадаги 2 нуқта орасининг кўндаланг кесмини (профилини) чизиб релъефни янда аниқроқ ва мукаммалроқ ўрганиш мумкин.
Бундай кўндаланг профил Ўзбекистон географик атласининг (1999) табиий географик картасида (8-9 бетлар) берилган бўлиб 2 маштабда ( горизонтал масштаб 1:4 млн, вертикал машштаб 1:100000) ва икки хил йўналишда кўрсатилган.
Релъефни пластик (текис) усулда, яъни фоторелъеф усулида ҳам тасвирлаш мумкин. Лекин бу усул релъефни қандай баландликда, қандай қияликда тасвирлашга боғлиқ. Бунда тасвирланаётган жойнинг модели ҳосил бўлади, ундан шу жойнинг релъефи тўғрисида умумий тушунча ҳосил қилиш учун фойдаланиш мумкин.
Космосдан ва самалётдан олинган суратар орқали ҳам релъефнинг тасвирини ўқиш мумкин.
Релъефнинг энг яхши тасвири карта-модел (релъефи карта) ҳисобланади. Бу 2 хил масштаб ишлатиш йўли билан ҳосил қилинади.
Бу усулда МДҲнинг бир қанча ҳудудлари (масалан, ўрта осиё, карпа тоғлари, қирим, кавказ, урал тоғлари) тасвирланган.
Ҳозирги вақтда релъефни тасвирлашда ва уни картага тушуришда компютер графикасидан ҳам фойдаланилмоқда.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish