Ушбу курс дастлаб «Карталарни тузиш ва таҳрир қилиш»


ҲАР XИЛ УСУЛЛАРНИ ҚЎШИБ TАСВИРЛАШ



Download 1,24 Mb.
bet18/62
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#92259
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   62
Bog'liq
КЛТ 000 кирил

2.12. ҲАР XИЛ УСУЛЛАРНИ ҚЎШИБ TАСВИРЛАШ
Tабиий ва ижтимоий-иқтисодий комплекс карталар тузишда бир неча хил усул, оддий карталарда эса деярли бир хил усуллар ишла-тилади. Усулларни бирга қўшиб ишлатиш картанинг мақсад ва мазмунига боғлиқдир.
Карта тузишда икки ёки уч усул қўшиб ишлатилса, яхши натижа беради. Лекин картанинг ўқилиши сусайиши мумкин, аммо тасвирланган воқеа-ҳодисаларнинг мазмунини бойитади. Масалан, белгилар, чизиқли белгилар ва сифатли ранг усуллари қўшилиб қўлла-нилса, яхши натижа беради. Умумиқтисодий карталарда белгилар усули билан саноат, қазилма бойликлар; сифатли ранг усули билан эса қишлоқ хўжалиги раёнлари; чизиқли белгилар билан темирйўллар, дарёлар ва уларда ташиладиган юклар берилади. Бу кўрсаткичлар карта мазмуни ва ўқилишини оширади. Агар картада саноат корхонала-ри кўп кўрсатилиб, уларнинг миқдор кўрсаткичлари каттароқ қилиб берилса, белгилар ва бошқа усулларда тасвирланадиган кўрсаткич-




9-расм. Катта майдонларга ҳракатдаги чизиқлар усулининг татбиқ этилиши


КАРTОГРАФИК УСУЛЛАРНИНГ ИШЛАTИЛИШИ ЖАДВАЛИ

Tар-тиб №

Картографик усуллар номи

Tасвирланаётган
воқеа ва
ҳодисаларнинг
тарқалиш
характери

Воқеа ва ҳодисаларнинг қайси хусусиятлари тасвирланиши мумкин

Воқеа ва ҳодисалар эгаллаган территориялар чегараси

Миқдорий кўрсаткич

Раён-ларнинг
сифат
жиҳат.
фарқ.
кўр.

Tаркиби
ёки
структураси

Вақт давомида ўзгариши

Абсолут миқдор

Нисбий миқдор

Эгаллаган майдон

Бошқа хусусиятлар

1

Ареаллар

Майдонии

К

А

А

К

Т

К

Т

2

Сиф. ранг

Майдонии

К

T

Т

К

Т

К

т

3

Нуқталар

Майдонии

К

К

т

К

К

К

к

4

Tенг чиз.

Майдонии

к

к

к

T

т

т

к

5

Белгилар

Нуқтали

т

к

к

К

к

т

к

6

Бир жойга тегишли диаграмма

Майдонии ва чизиқли

т

к

к

Т

т

т

к

7

Картодиаграмниа

Майдонии ва нуқтали

т

к

т

К

к

к

к

8

Картограмма

Майдонии

т

т

к

Т

т

т

к

9

Чизиқли белгилар

Чизиқли

т

к

к

К

т

т

к

10

Ҳаракатдаги чизиқ

Чизиқли ва майдонии

т

к

к

К

к

т

к

Эслатма: К – яхши тасвирланган, А – аниқ тасвирланган, Т – тасвирланмаган.
раёнлари орасида қолиб, ўқилмай қолади. Шунинг учун сифатли ранг усулини ишлатишда очроқ ранглар танланади.
Белгилар усули картодиаграмма билан бирга қўшиб тасвирланмайди. Чунки уларнинг шакли ўхшаш, бир-биридан ажратиш қийин. Кўпроқ белгилар, чизиқли белгилар, ареаллар ва сифатли ранг усулларини қўшиб ишлатилса, яхши натижа беради. Бу ҳолат Ўзбекистон географик атласидаги (1999) Умумиқтисодий картада мавжуд. Аҳоли карталарини тузишда белгилар усули билан нуқталар усули қўшиб кўрсатилиши мумкин. Лекин бунда геометрик белгининг шакли тўқроқ рангда берилиб ичи бўялмайди. Масалан, шаҳар аҳолиси шар, қишлоқ аҳолиси эса доира билан берилиши мумкин.
Воқеа-ҳодисаларни чегараларсиз белгилар, чизиқли белгилар ва ареаллар билан қўшиб тасвирласа бўлади. Лекин нуқталар усулини кар­тодиаграмма ва катограмма усуллари билан маъмурий чегараларсиз қўшиб тасвирлаб бўлмайди. Воқеа ва ҳодисаларни тасвирлашда картанинг мазмуни, воқеаларнинг географик тарқалиши ва картанинг мақсадига қараб, бир хил кўрсаткични 4 хил усулда тасвирлаш ҳам мумкин. Масалан, 20-расмда бир хил кўрсаткич 4 хил усулда тасвирланган. Нуқталар баъзан картограмма ва картодиаграмма билан қўшиб тасвирланади. Масалан, Ўзбекистон географик атласи­даги (1999) «Пахтачилик» картасида пахта экиладиган майдонлар нуқталар билан кўрсатилса, ҳосилдорлик картограмма билан, вилоятлар бўйича етиштирилган пахта миқдори картодиаграмма билан
кўрсатилган.
Ижтимоий-иқтисодий карталарда воқеа-ҳодисалар картограмма ҳамда картодиаграмма билан тасвирланса, картанинг мазмуни бойийди. Умуман мавзули карталарда бир ва бир қанча усуллар ишлатилиши мумкин. Лекин бунда ранглар яхши танланиши керак.
Картографик усулларни танлаш ва улардан фойдаланишда А. В. Гедимин томонидан тузилган картографик усулларнинг ишлатилиш жадвали ёрдам бериши мумкин.
2.13. КАРTАДА ИШЛАTИЛАДИГАН ШКАЛАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
Карталарни тузишда ҳар хил миқдор кўрсаткичларидан фойдаланилади. Бундай миқдор кўрсаткичлар асосан статистик маълумотлар бўлиб, бирорта ҳудудга тегишли бўлади. Воқеа ва ҳодисалар миқдор кўрсаткичлар билан тасвирланганда баъзан шкалалардан фойдаланилади. Шкалаларни танлашда тузилаётган картанинг мазмунига, ишлатилаётган усулга, статистик маълу-мотларга, картанинг мақсадига ва тасвирланаётган ҳудудга эътибор берилади.
Шкалалар поғонали бўлиб, бирорта жойга ёки майдонга тегишли бўлиши мумкин. Ҳар иккаласида ҳам поғоналар орасидаги фарқ ҳар хил бўлади. Масалан, аҳоли карталарида жойдаги аҳолининг сонига қараб шкала танланади. Масалан, Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий атласидаги (2004) «Аҳоли картаси»да шаҳарларни тасвирлашда ишлатилган поғонали шкала ўринли фойдаланилган, яъни аҳолиси 2 млн дан ортиқ шаҳар аҳолиси ва 300 000-400 000, 200 000-300 000, 100 000-200 000, 50 000-100 000 ва 50 000 мингдан кам аҳоли яшайдиган жойлар кўрсатилган. Бу шкалада республика шаҳарлари аҳолисининг сони эътиборга олинган. Лекин аҳоли зичлигини кўрсатишда ишлатилган картограммалардаги поғонали шкалани тўғри тузилган деб бўлмайди, чунки 1 кв. км га 500 дан ортиқ киши тўғри келади деган шкалага Фарғона ва Андижон вилоятлари киритилган. Бу нотўғри. Ундан ташқари, Tошкент вилоятининг тоғли ҳудудлари 1 кв. км га 100-200 киши тўғри келадиган шкалада тасвирланиб, нотўғри кўрсатилган. Ўзбекистоннинг географик атласидаги (1999) худди шундай карта, яъни Аҳоли картасида шаҳарларни тасвирлаш учун қабул қилинган шкалани ҳам тўғри деб бўлмайди. Чунки бу ердаги шкалада 2 млн дан ортиқ киши, сўнг 100 000 дан 500 000 гача бўлган аҳоли яшайдиган жой­лар деб кўрсатилганда, Наманган, Самарқанд, Андижон ва Бухоро каби йирик шаҳарлар аҳолиси сони жиҳатидан улардан анча кичик бўлган Жиззах, Tермиз, Навоий шаҳарлари билан бир шкалага киритилган. Натижада поғоналар орасидаги фарқ катта бўлганлиги сабабли йирик шаҳарлар деярли кўзга ташланмайди. Картограмма билан тасвирланадиган воқеа ва ҳодисалар шкалалар сони еттитадан ошиб кетса, ўқилиши қийин бўлади. Шунинг учун тасвирланаётган воқеа ва ҳодисаларнинг мазмунига ва тарқалиш хусусиятга қараб шкалалар поғонасини тўғри танлаш керак. Масалан, Ўзбекистон географик атласидаги (1999) Пахта­чилик картасида пахта ҳосилдорлигини кўрсатувчи картограммада танланган шкала анча ўринли чиққан. Шу билан бирга шкалалар танланганда статистик маълумотларнинг бир йилгиси олинганда шу соҳа тўғрисида тўлиқ маълумот олиш қийин. Шунинг учун кўп йиллик маълумот олиб, уларнинг ўртачаси қабул қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади. Буни ҳам пахтачилик картасида кўриш мумкин. Шуни ҳам унутмаслик керакки, шкалалар орасидаги фарқ (интервал) имкони борича бир хилда бўлса, тасвир-ланаётган воқеа-ҳодисаларни ўқиб тушуниш ва таққослаш имконияти ошади. Натижада тасвирланаётган воқеа-ҳодисаларнинг тарқалиш қонуниятларини аниқлаш имконияти ошади. Шкалалар орасидаги фарқлар иложи борича каср сонлар бўлмаслги керак.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish