Ушбу курс дастлаб «Карталарни тузиш ва таҳрир қилиш»


БИР ЖОЙГА TЕГИШЛИ ДИАГРАММАЛАР УСУЛИ



Download 1,24 Mb.
bet11/62
Sana22.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#92259
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   62
Bog'liq
КЛТ 000 кирил

2.3. БИР ЖОЙГА TЕГИШЛИ ДИАГРАММАЛАР УСУЛИ
Бу усулда тузилган карталарда тасвирланган воқеа ва ҳодисалар абсолут ва нисбий миқдорларда кўрсатилиши мумкин. Миқдорлар ҳар хил диаграммалар, шкалаларга бўлинган графиклар шаклида ифодаланади (10-расм). Масалан, бирор жойининг ўртача йиллик ҳаво ҳарорати, ойлик ёғин-сочин миқдори, қор қоплами қалинлиги, дар-ёларнинг йиллик сув сарфи, шамолнинг кучи, йўналиши ва бошқа-лар шулар жумласидандир. Диаграммаларда миқдор кўрсаткичларнинг ўзгаришини ҳам бериш мумкин.
Бир жойга тегишли диаграм-малар асосида шу жой тўғрисида зарур маълумот олиш мумкин. Масалан, Tошкент вилоятида жойлашган метеорологик станцияларнинг ва гидрологик постларнинг кўрсаткичлари асосида диаграмма тузилиб, шу ҳудуднинг об-ҳавоси тўғрисидаги маълумотга эга бўлиш мумкин.
2.4. АРЕАЛЛАР УСУЛИ
Ареаллар усули картографияда кенг ишлатилади (лотинча «ареа» майдон, макон, ҳудуд деган маънони англатади). Ареаллар усули билан тузилган карталар ҳам умумгеографик, ҳам мавзули карталардир. Tопографик ва мавзули карталарда ўрмонзорларни, экин-зорларни, қум босган ерларни тас-вирлашда ареаллар усули кўпишлатилади. Ареаллар усули кўпроқ майдон ва макон билан боғлиқ бўлганлиги учун кўпроқ ўсимлик (геоботаник), зоогеографик, ландшафт ва геоморфологик карталарни тузишда ишлатилади. Бу усул тарихий карталарда ҳам фойдаланилади. Масалан, халқ қўзғолони бўлган жойлар алоҳида аж-ратилиб ранглар ёки штрих чизиқлар билан чизиб кўрсатилади. Ареаллар усулида воқеа ва ҳодисалар содир бўлаётган жойларнинг чегаралари нуқталар, чизиқлар билан белгиланиб, ичи белгилар, ранглар ёки штрихлар билан тўлдирилади. Баъзан воқеа-ҳодисаларнинг номлари ҳам Бу усулда кўрсатилган воқеа ва ҳодисаларни 2 хил рангда ёки чизиқда бериш билан уларнинг мазмунини бойитиш мумкин. Масалан, Ўзбекистонда экиладиган пахта навига қараб далаларни ингичка толали пахта ва оддий толали пахта экиладиган ҳудудларга ажратиш мумкин. Баъзан ареаллар усули белгилар усулига ўхшаб кетади. Лекин улар бир-биридан қуйидаги хусусияти билан фарқ қилади. Масалан, Ўзбекистонда шоли экиладиган майдонлар бирорта чегара (чизиқ ёки нуқта билан ажратилиб, ичида ранг) ёки белги берилса, ареал усули бўлади. Агар шоли экадиган ерлар шартли белги ёки бадиий белги билан ифодаланса, у ҳолда воқеанинг майдони эмас, балки ўрни кўрсатилган бўлади.
Ўзбекистон географик атласидаги (1999) зоогеографик, ўсим-лик, тупроқ карталари ареаллар усулида тасвирланган. Шуни айтиб ўтиш керакки, ареаллар усулида миқдор кўрсаткичлар берил-майди. Баъзан сифатли ранг усули ва тенг чизиқлар усули билан тузилган карталар ареалларга ўхшаб кетиб, уларнинг фарқини билиш жуда қийин. Лекин айрим ҳолларда ареал ичига миқдор кўрсаткич берилиши ҳам мумкин, бу ҳолатда у бошқа усулга айланиб қолмайди. Масалан, Ўзбекистонда шўр босган ерларнинг аре-али чегара билан кўрсатилиб, ичида эса майдони рақамда кўрсатилиши мумкин.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish