каналидан бепул юклаб олинг!
ӯзингизга тортувчи кучли магнитсиз. Ҳаётингизда
содир бӯлаётган ҳамма нарса, сиз оламга юбораётган
фикр ва ҳиссиётларингиз натижасидир.
Агар сиз доимо маълум бир нарса тӯғрисида ӯйлаб
юрсангиз унга ҳамиша дуч келасиз. Бунда фикрлар ва
ҳисларимиз борлиққа сигналлар юборади, бу эса ӯз
навбатида ӯзимизга қайтиб келади.
Кӯпчилик одамлар ӯзлари истамаган нарсалар
ҳақида фикр юритишади ва шу сабабли ҳам доим
ӯзлари истамаган нарсаларга эга бӯлишади.
Агар биз жамиятга назар солиб қарайдиган бӯлсак,
ҳар ким ӯзи истаётганларига эришаётганига гувоҳ
бӯламиз: ким касаллик ҳақида кӯп гапирса унга
эътиборини қаратаверса у албатта дардга чалинади,
ким бойлик ва муваффақият ҳақида гапирса ва унга
эътиборини қаратса бадавлат бӯлади.
Ҳар бир инсон ижобий ва салбий фикрлар, ҳаёт
тарзлари ҳамда турли хил истак-хоҳишларни ӯзига
тортувчи магнит ҳисобланади. Сиз ӯз ҳаётингизни ӯз
фикрларингиз билан яратасиз. Сиз ҳаммасидан ҳам
кӯра кӯпроқ нима ҳақида ӯйласангиз, нимага кӯпроқ
диққатингизни қаратсангиз, ичингиздан нимага
ишонсангиз шу сизнинг ҳаётингиз реаллигига
айланади.
Ушбу китобни сотиш тақиқланади!
Жаҳон бестселларига айланган бизнесга оид китобларни Телеграмдаги
@biznes_kitob каналидан бепул юклаб олинг!
Тузувчи муаллиф: Сардор Анварович. Ушбу китобни сотиш тақиқланади! Фақат шахсий
мутолаа учун! 1000 дан ортиқ бизнесга оид китобларни Телеграмдаги @biznes_kitob
каналидан бепул юклаб олинг!
Агар сиз бирон нарсадан доим шикоят қилсангиз,
тортиш
қонуни
сизнинг
ҳаётингизга
шикоят
қилишингиз мумкин бӯлган вазиятларни олиб келади.
Бировнинг шикоятларини тинглаганингизда, уларга
эътибор
берганингизда,
уларга
ҳамдард
бӯлганингизда, уларга ачинганингизда сиз ҳам шунга
ӯхшаш вазиятларни ӯзингизга жалб қиласиз.
Агар сиз атрофингиздаги дунёга ғайирлик билан
муносабатда бўлсангиз, у ҳам сизга ҳудди шундай
жавоб
беради.
Агар
сиз
мудом
норозилик
билдирсангиз,
сизнинг
норозилигингизга
сабаб
бўладиган нарсалар янада кўпаяди.
Агар сизнинг ҳаётга муносабатингизда салбийлик
кўпроқ бўлса, ҳаёт сизга ўзини энг ёмон ва ёқимсиз
кўринишларда намоён қилаверади. Ва аксинча,
ижобий муносабат ҳаётингизни самарали тарзда яхши
томонга ўзгаришини таъминлайди.
Одам нимани танласа, шуни олади. Сизга ёқадими
йўқми, аммо ҳаёт шундай қурилган.
Қийинчиликлардан норозимисиз – улар янада
кўпаяди, натижада ҳаёт худди жарлик томон қулаб
бораётгандек туюлади сизга. Бу жараён бошқариб
бўлмасдек туюлиши мумкин, аммо айнан сиз ўз фикр
энергиянгиз билан буларни яратяпсиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |