Ушбу илмий маколада пахта тозалаш корхоналарида ишлатилаетган саралаш машиналари келтирилган чигит саралаш машиналари кенг урганилиб камчиликлари мухокама килинган хамда камчиликларини бартараф килиш максадида чигитларнинг колган калта толалари ва


-расм. Аррали ишчи органли регенератор технологик схемаси



Download 182,5 Kb.
bet2/2
Sana22.06.2022
Hajmi182,5 Kb.
#693775
1   2
Bog'liq
малика

2-расм. Аррали ишчи органли регенератор технологик схемаси
1-бункер, 2-йўналтиргич, 3-колосник, 4-аррали цилиндр, 5-чўткали барабан
Бунинг натижасида ишлаб чиқарилаётган тола ҳамда момиқнинг сифат кўрсаткичлари пасаяди.
Пахта чигитларини сараловчи КСМ-1-1,5 қурилмаси тўрли тўсиқлар-новлар, эксцентрик ўтказгич ва новли тозалагичлардан иборат.
Бу чигит саралагичнинг камчилиги пахта чигитининг ўлчами лотоклар тўрлари тешикларига мос тушмасдан тиқилиб қолиши, бундан ташқари, лоток тозалагич таъсири оқибатида чигитнинг механик шикастланишларидан иборат. Бу қурилма ишлаб чиқариш унумдорлигини пасайтиради, унинг конструкциясини мураккаблаштиради, қўшимча мослашни талаб қилади, тўрларни тозалаш учун тўхташлар содир бўлади, ишланаётган чигитлар аралашмасини фракцияларга ажратишни чеклаб қўяди.
Кўриниб турибдики, бу машинада чигитларни ва ифлосликларни тўлиқ ажратиш имконияти йўқ, шунинг учун қўшимча тозалаш жараёнини амалга ошириш лозим.
Р.Ф.Беляев ишида яхши жинланмаган чигитларни ажратиш учун РХ регенератори қабул қилинган. Бу пахта тозалаш саноатида йирик ифлосликларни тозалагич машиналарининг чиқиндисидан пахтанинг толадор чигитларини ажратиб олиш учун ишлатилади. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, толадор чигитлар ва эркин толалар бўйича юқори ажратиш самарадорлигига эга регенераторлар яхши жинланмаган чигитларни жуда кам миқдорда ажратиб олади (2,5-3,5 %). Шунинг учун «Пахтатозалаш» ИИЧБ унинг оптимал технологик ва конструктив катталикларини танлаш бўйича қўшимча тадқиқотлар ўтказилди.
Регенераторнинг унумдорлигини ошириш мақсадида қабул қилиш қувурининг диаметри 300-350 мм.га катталаштирилди. Яхши жинланмаган чигитларни ажратиш бўйича самарадорликни ошириш учун аррали барабанлар билан таъсирлашув сони бир мартагача камайтирилди. Иш пайтида, яхши жинланмаган чигитларни кўп марта тозалашда уларнинг катта қисми аррали барабан арралари билан боғланиш кучларининг камлиги ҳамда колосниклар билан кўп марталик тўқнашуви натижасида колосниклардан ўтади. Бундан ташқари, зичловчи чўткадан кейин ҳам катта миқдорда яхши жинланмаган чигитлар тушиши кузатилади. Шунинг учун тадқиқот тозаловчи чўткаларсиз ўтказилди.
Ҳаво ёрдамида узатувчи ушбу регенератор ишлаганда яхши жинланмаган чигитлар таркибида синган чигитлар бўлиши қайта жинлаш пайтида ифлосликнинг ошиб кетишига сабаб бўлади. Шунинг учун иккинчи вариант бўйича тадқиқотлар ўтказилди. Яъни таъминловчи валикли таъминлагич шахтаси қўлланилади. Механик ажратиш системали регенераторни тадқиқ қилиш натижаларида ажратиш самарадорлиги 1-2 фоизга ошди ва синган чигитлар миқдори кескин камайди.
Регенератор конструкциясини соддалаштириш мақсадида қўшимча тадқиқотлар ўтказилди ва 1.2.6-расмда кўрсатилган схема қабул қилинди. Бундан ташқари, бу регенераторда чигитларни майда ифлосликлардан тозалаш жараёни ҳам йўлга қўйилган. Кўриб ўтилган ишларнинг тахлили шуни кўрсатадики, улар ўз ҳаракатлари ва конструкциялари бўйича юқорида кўриб ўтилган аррали машиналарга яқин, шунинг учун охирги ишнинг камчиликлари РХ машинасига яқин.
Юқорида таъкидланганлардан кўринадики, толадор чиқиндиларни қайта ишлаш техника ва технологиясини ривожлантиришга кўп эътибор қаратилмоқда. Лекин жинлаш маҳсулотларига (момиқ, чигитлар ва бошқалар) кам эътибор берилмоқда. Ваҳоланки, бу маҳсулотлар пахта тозалаш корхоналарида катта миқдорда ишлаб чиқарилади.
Пахтанинг турли навларида ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, жинларнинг турли иш режимларида жинлангандан кейинги чигитларнинг ташқи кўриниши ва таркиби доим бир хилда бўлмас экан. Улар таркибида майда ва йирик ифлосликлар, тоза жинланган ва яхши жинланмаган чигитлар бўлиши мумкин. Шунинг учун юқорида айтиб ўтилган технологик машиналарни қўллаш жинлашдан чиққан чигитларни тозалаш - саралашда етарлича самара бермайди. Чунки бу машиналар комплекс дастур бўйича ишламасдан, аниқ чегараланган ишни бажаради (чигит тозалаш, саралаш ёки пахта калта толаларини ажратиш).
Чигитларни қайта ишлашда қўйилган масалага тўлиқроқ ёндошиш зарур. Яъни, уларнинг физик-механик хоссаларини, технологиясини атрофлича ўрганилиши лозим. Бундан ташқари пахта чигитларининг фракцион таркибини ҳисобга олиб саралаш технологиясини танлаш ва самарадорлиги юқори машиналар конструкцияларини яратиш эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.
Х.Т.Ахмедходжаев томонидан янгича усулда ишлайдиган чигит саралагич ишлаб чиқилди. Бу қурилма сараловчи юзаси тешикларининг ўлчамлари 2 мм, қадами 5 дан 17 мм гача бўлиб қурилма узунлиги бўйлаб катталашиб боради. Ҳар бир участканинг тешиклари шахмат тарзида жойлашган бўлиб, олдинги қатор тешикларидан кейинги қатор тешик диаметри 0,7 мм катталикка фарқ қилади.
Чигит саралаш қурилмаси қуйидагича ишлайди. Жиндан келаётган чигитлар элеватор ёрдамида таъминлагич бункерига келади. Бу таъминлагич чигитларни бир текисда новга узатади. Ҳаракат эса эксцентрик вал ва шатун ёрдамида амалга оширилади. Нов пазлар томон ҳаракатланади. Тебранаётган тўрли нов қуйидагича ишлайди. Жиндан чиқаётган чигитлар элеватор ёрдамида таъминлагичнинг бункерига келади, таъминлагич эса уларни бир маромда новга узатади. Бунда ҳаракат эксцентрик вал ва шатун ёрдамида амалга оширилади. Чигитлар вал ва шатун ёрдамида ҳосил қилинаётган вибрация таъсирида бир қатламли ҳаракат билан бункердан саралагичнинг тўрли юзасига юборилади. Кейинги иш М.Таджибоев томонидан амалга оширилган бўлиб, жиндан келаётган чигитлар бункер 1 нинг таъминлагичи 2 га узатилади. Пластинка 3 нинг ишчи юзасида чигитлар тебранма ҳаракат ёрдамида ҳаракатлана бошлайди. Юқори ярус 4 да тешик диаметри 12 мм қилиб олинган.
Бу ерда асосий массадан толадор ва яхши жинланмаган чигитлар тушиб қолади. Асосий масса 10 мм диаметрли тешиклар 5 дан ўтаётган толадорлиги 12% бўлган чигитлар ажраб қолади. Кейинги ярусда тешиклар диаметри 5 мм ва 8 мм бўлиб, у ерда чигитлар ифлосликлардан ва тоза чигитлардан ажралади.
Ушбу саралагичлар чигитларнинг ҳолатига, уларнинг таркибидаги турли хил аралашмалар, чигитлар массасидаги бир марталик линтерлаш лозим бўлган, икки марталик линтерлаш лозим бўлган, тоза жинланган чигитларнинг миқдорига қараб фракцияларга ажратиш имкониятига эга.
Юқоридаги тадқиқотларда турли шаклдаги тирқишларга эга вибрацион турдаги саралаш қурилмаларида чигитларни самарали тозалаш ва саралаш учун фойдали юза етарли эмаслиги туфайли самарадорлик паст, бундан ташҳари тўрларнинг тешикларига чигитларнинг тиқилиб қолиш ҳодисаси кузатилади. Бунинг учун конструкцияга қўшимча равишда тозаловчи мосламалар қўшиш лозим бўлади. Бу эса қурилманинг материал ҳажмини оширмоқда ва бошқа турли мураккабликлар келтириб чиқармоқда.
Download 182,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish