Ушбу фан бўйича ўкдладиган маърузаларда энергетик ман-баларнинг ўзяапггириш муаммолари, электр энергиясини ишлаб чиšариш жараёнлари самарадорлигини ошнриш истиšболлари


-боб. Республика олий таълим тизими. Олий таълим муассасаларида



Download 4,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/121
Sana10.07.2022
Hajmi4,83 Mb.
#772374
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   121
Bog'liq
RfOspjPwT5Bq5S07uvRPlBeejWTloLngtC8VjCzf

 
15-боб. Республика олий таълим тизими. Олий таълим муассасаларида 
ўқув-тарбия жараёнлари ва уларнинг меъёрий асослари. 
 
15.1. Республика олий таълим тизими ва уни бошқаруви 
1998 йилгача бўлган давр мобайнида Республика олий таълим 
муассасаларида бир босқичли дипломли мутахассислар тайёрланиб 
келинган, жумладан, собиқ Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини 
механизациялаш инженерлар институтида (ТИҚХМИИ) «Қишлоқ 
хўжалигини механизациялаш», «Ер тузиш ва ер кадастри», «Қишлоқ ва сув 
хўжалиги 
энергетикаси», 
«Гидромелиорация» 
«Иктисодиёт», 
«Менежмент» факултетлари кошидаги мутахассисликлар хамда 
ихтисосликлар бўйича инженер кадрлар тайёрланилган. 
1994 йилдан эътибор Олий таълим икки босқичли тизими
бакалавриатура ва магистратура бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. 
Ушбу тизим 1997 йилда қабул қилинган «Таълим тўғрисида» ги қонун ва 
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида амалга оширилмоқда. 
Ўзбекистон республикаси давлат ва нодавлат таълим муассослари 
қайси вазирлик ёки идора тасарруфида бўлишидан қатъий назар уларнинг 
ўқув-услубий фаолияти Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 
томонидан мувофиқлаштирилиб назорат қилиниб борилади. 
Олий таълим соҳасидаги давлат сисёсати қуйидаги тамойилларига 
асосланади: 
- таълим ва тарбиянинг гуманистик, демократик мазмунда эканлиги; 
- университет таълимининиг устиворлиги; 
- ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълимнинг 
узлуксизлиги ва кетма-кетлиги; 
- таълим тизимининг дунёвий мазмунда эканлиги; 
- давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун 
очиқлиги; 
- таълим дастурларини танлашга умумий ва табақалашган ёндошув; 


 
- билимдонлик ва истеъдодни рағбатлантириш; 
- олий таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш; 
- олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш бирлашувини таъминлаш. 
Талабаларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш давлат 
грантлари ва тўлов-контракт воситаси билан абитуриентларнинг билим 
даражасини тест ва бошқа синов турларига биноан аниқлаш йўли орқали 
амалга оширилади. 
Олий таълимнинг мақсади - Ўзбекистон юксак ривожланган 
демократик мамлакатлар даражасида илмий-техникавий, иқтисодий, 
ижтимоий ва маданий ривожланиш билан таъминлай оладиган, юксак 
маънавий , маданий ва аҳлоқий фазилатларга эга юқори малакали 
рақобатбардош кадрлар етиштиришдир. 
Олий таълимнинг асосий вазифалари қуйидагилар: 
-
давлат таълим стандартларига мувофиқ илғор, замонавий таълим ва 
касб-ҳунар дастурлари асосида юқори самарали ўқитишни ташкил қилиш 
ва малакали кадрлар етиштиришни таъминлаш; 
-
мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий ривожланиши истиқболлари, 
жамият талабларига биноан фан, техника, илғор технология, иқтисодиёт ва 
маданиятнинг замонавий ютуқлари асосида кадрлар ўқитишни ташкил 
қилиш ва унинг услубларини мунтазам такомиллаштириш; 
-
ёшларни 
миллий 
тикланиш 
мафкураси 
ва 
умуминсоний 
қадриятларни билиш асосида, мустақиллик ғоялари, Ватан, оила, табиатга 
мехр ва инсонпарварлик рухида тарбиялаш; 
-
ўқув амалиётига янги педагогик ва ахборот технологияларини 
киритиш, ўқитишни шакллаштириш ва масофавий воситалар билан 
таъминлаш; 
-
таълим, фан ва ишлаб чиқариш бирлашувининг амалий тизимларини 
ишлаб чиқиш ва амалиётга киритиш; 


 
-
илмий-педагогик кадрлар ва талабаларнинг илмий тадқиқотлари ва 
ижодий 
фаолиятлари 
орқали 
фан, 
техника 
ва 
технологияни 
ривожлантириш; 
-
давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш асосида 
таълим хизматлари бозорида рақобатли муҳитни шакллантириш; 
-
олий таълим муассасалари бошқарувини такомиллаштириш ва улар 
мустақиллигини кенгайтириш; таъсисчилар, ваъсийлар, жамоат кузатув 
кенгашлари шаклида янги жамоат бошқарувини киритиш; 
-
олий таълим соҳасида юксак ривожланган мамлакатлар билан ўзаро 
фойдали ҳамкорликни ривожлантириш. 
Олий таълим тизими қуйидагилардан иборат: 
-
давлат таълим стандартларига мувофиқ таълим ва касбий-таълим 
дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат олий таълим 
муассасалари; 
-
олий таълим ривожланишига зарур бўлган тадқиқот ишларини 
бажарувчи илмий-педагогик муассасалар; 
-
таълимни бошқариш давлат идоралари,ҳамда улар тасарруфидаги 
корхона , муассаси ва ташкилотлар. 
Олий таълим муассасалари мутахассислар тайёрлашни «Олий 
таълим йўналишлари ва ихтисосликлари Классификатори» га мувофиқ 
амалга оширади. 
Давлат 
таълим 
муассасаларида 
тайёрланадиган 
таълим
йўналишлари ва ихтисосликлари рўйхатини фақат Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси жорий қилади. 
Олий таълим муассасалари томонидан таълим йўналишлари ва 
ихтисосликларининг рўйхати таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги 
маркетинг ривожланиши билан аниқлаб борилади ва меҳнат бозори 
талабларини ҳисобга олиган ҳолда, даврий қайта кўриб турилади. 
Ўзбекистон Респбуликасида олий таълим муассасаларининг 
қуйидаги турлари жорий этилади: университет, академия, институт. 


 
Университет: 
-
билим соҳалари ва билим бериш йўналишларининг кенг қамрови 
бўйича олий ва ундан кейинги таълим турлари дастурларини амалга 
оширади; 
-
олий таълим муассасалари турли иқтисодий соҳалар мутахассислари 
, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар, педагогик кадрларни қайта 
тайёрлаш ва малакасини ошириш амалиётини бажаради; 
-
фанлар кенг қамрови бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар 
олиб боради; 
-
билимларнинг тегишли соҳалари бўйича илмий ва услубий марказ 
бўлади. 
Академия: 
-
муайян билим соҳалари ва кадрлар тайёрлаш йўналишлри бўйича 
олий ва ундан кейинги таълимларнинг касбий таълим дастурларини 
амалга оширади; 
-
маълум соҳалар учун олий малакали кадрлар қайта тайёрлаш ва 
малакасини ошириш билан шуғулланади; 
-
фан,маданият,санъат соҳалари бўйича фундаментал ва амалий 
тадқиқотлар бажаради; 
-
ўз фаолияти соҳасида етакчи илмий ва услубий марказ бўлади 
Институт : 
-
одатда, билимларнинг бир соҳаси доирасида олий ва ундан кейинги 
таълимларнинг касбий таълим дастурларини амалга оширади; 
-
халқ хўжалигининг маълум соҳалари учун мутахассисларни қайта 
тайёрла ва малакасини оширишни амалга оширади; 
-
амалий ва шунингдек фундаментал илмий тадқиқотлар олиб боради. 
Олий таълим икки босқичга: давлат томонидан тасдиқланган 
намунадаги олий маълумот туғрисидаги ҳужжатлар билан далилланувчи
бакалавриат ва магистратура эга. 


 
Бакалавриат олий таълим йўналишларидан бири бўйича пухта 
билим берадиган, ўкиш муддати камида 4 йил бўлган таянч олий 
таълимдир. 
Магистратура аниқ мутахассислик бўйича бакалавриат негизида камида 2 
йил давом этадиган олий таълимдир.
 
Ўзбекистонда бугунги кунда 63 та олий таълим муссасаларида 
бакалаврлар ва магистрлар тайёрланади. Шу жумладан 33 та таълим 
муассалари Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 
тасарруфида, қолганлари бошқа вазирликлар ва идоралар тасарруфида 
фаолият олиб бормоқда (15.1-жадвал). 
Республика қишлоқ ва сув хўжалиги учун олий маълумотли кадрлар 
тайёрлаш Тошкент Давлат аграр университетида, Тошкент ирригация ва 
мелиорация, Самарқанд қишлоқ хўжалиги ва Андижон қишлоқ хўжалиги
институтларида амалга оширилади. 
Аграр соҳа учун олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича таянч 
олий ўқув муассасаси этиб Тошкент Давлат аграр университети 
белгиланган. 
2016/2017 ўқув йилида республика олий ўқув юртларига ........ та 
бакалавриат йуналиши буйича ва ...... та магистратура мутахассислиги 
буйича талабалар қабули белгиланган. Шундан бакалаврият йўналишлари
бўйича ...... ва магистратура мутахассисликлари бўйича ...... талабалар 
қишлоқ ва сув хўжалиги тассаруфидаги олий таълим муассасаларига 
қабул қилиниши Ҳукумат қарори билан белгиланган. Жумладан: Тошкент 
давлат аграр университетига (Нукус филиали билан биргаликда) 18 та 
бакалаврият йўналишлари бўйича 1980 талаба, 22 магистратура 
мутахассисликлари бўйича 145 та; 
Тошкент ирригация ва мелиорация институтига (Бухора филиали 
билан биргаликда) 16 бакалаврият йўналишилари бўйича 1445 та талаба
21 магистритура мутахассисликлари бўйича 124 магистрант; 


 
Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтига 13 та бакаврият 
йўналишлари бўйича 1325 талаба, 11та магистратура мутахассислари 
бўйича 61магистрант; 
Андижон қишлоқ хўжалиги институтига 12 та бакалаврият 
йўналишлари буйича 880 талаба, 4та магистратура мутахассисликлари 
бўйича 23 магистрантлар қабули белгиланган. 
Барча Олий таълим муассалари маъмурий томондан қайси вазирлик 
ёки идорага бўйсинишидан қатъий назар Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус 
таълим вазирлиги услубий бошқаруви ва назоратида бўлади. 

Download 4,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish