Ус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Касалхонадаги уриндиклардан уз вактида фойдаланишга



Download 0,55 Mb.
bet8/136
Sana23.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#173972
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   136
Bog'liq
Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-

Касалхонадаги уриндиклардан уз вактида фойдаланишга
айтилади.

Касалхонада мавжуд булган уриндиклардан юкори самарада фойдаланиш хам талаб этилади. Булардан ташкари:


*касалхона шароити да даволаниши л озим булган касалликларни сонини камайтириш, *касалхонадан ташкарида даволанишни кенгайтириш,
*уй шароитида даволанишни сифатини, касалхона шароитига якинлаштириш, *касалхонада даволаниши лозим булган беморларни олдиндан аниклаш, *касалларни маслахат-ташхиз куйиш марказларини ташкил килиш, * беморларни биринчи кунидан даволашни бошлаш, *беморлар тузалгандан сунг иш куни касалхонадан чикариш, *беморларни иш вактида даволаш учун касалхонага ётказиш, *беморларни тулик даволаб касалхонадан сикариш.
Касалхонадаги бирламчи хужжатлар:
1 .Касаллик тарихи ф-ооз/х,
2.Касалларни кабул килиш ва рад килганлигини ёзиш китоби ф-001/4, З.Шошилинч хабарнома ф-058/х. Ва бошкалар.
Касалхонани курсаткичларига куйидагилар киради:


1. Уриндикларни бир йилдаги фойдали банд лганлигини
хисоблаш кур-чи.
2. Беморларни уриндикда уртача булганлигини хисоблаш
курсаткичи.

  1. Уриндикларни айланасини хисоблаш курсаткичи.

  2. Ташхъизларни тугри келмаслигини хисоблаш курсаткичи.

  3. Потологоанатомик курсаткичларни хисоблаш курсаткичи.



Мавзу №3: Стационар фаолияти кўрсаткичларини таҳлил этиш.
Даволаш-профилактика муассасаларининг фаолиятини таҳлил ва назорат қилиш усуллари (поликлиника ва стационар).
Соғлиқни сақлаш органлари ва раҳбарлари кунлик оператив фаолиятларида ва келгуси ишларни режалаштиришда доимо аҳоли саломатлиги, муассасалар тармоғи, соғлиқни сақлаш тизими ва тиббиёт ходимлари ишини ташкил этилганлиги ва фаолият ҳақидаги маълумотлардан доимий равишда фойдаланиб келадилар.
Статистик маълумотларни малакали таҳлил этиш воқеаларга баҳо бериш, тегишли хулосалар чиқариш, раҳбарлик қилиш, бошқариш бўйича тўғри қарор қабул қилиш, ишни яхши ташкил этиш, аниқ режалаш ва истиқбол режа тузиш имконини беради.
Соғлиқни сақлаш статистикаси соғлиқни сақлаш органларига тармоқ фаолиятини назорат қилишга, муассаса раҳбарларига эса ўзларининг муассасалари устидан оператив бошқарув, барча мутахассис шифокорларга эса даволаш-профилактика ишларининг сифати ва самарадорлигини баҳолашга ёрдам беради. Соғлиқни сақлаш тармоқлари ва муассасаларнинг фаолияти ҳақидаги, ишнинг ҳажми ва сифати ҳақидаги маълумот билан иерарх принципида тузилган санитария-статистик хизмати органлари таъминлайди.
Даволаш-профилактика муассасаларидаги статистикаси хоналари бирламчи қайд тизимини ташкил этади. Кундалик фаолиятлар хакидаги маълумотлар тиббий қайд ҳужжатларини тўғри олиб борилишига боғлик бўлади ва муассасаса раҳбариятини тегишли оператив ҳамда якуний статистик маълумотлар билан таъминлайди.
Марказий туман шифохонаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ахборот – ресурс марказлари ва Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги Саломатлик институти бўлимлари, статистик интизомнинг бажарилиши устидан назорат олиб боради, даволаш-профилактика ва ихтисослашган муассасалари фаолиятини натижаларини умумлаштиради, ҳудуддаги соғлиқни сақлаш, даволаш-профилактика, ихтисослашган муассасаларга ўз фаолиятини тўлиқ ҳар томонлама таҳлил этишга, баҳолашга ёрдам беради.
Соғлиқни сақлашдаги статистика тизими бирламчи тиббиёт муассасаларидан ахборотларни ҳисобот усулида қабул қилиш ва уларни юқори соғлиқни сақлаш муассасаларида жамлашга асосланган.
Статистик ҳисоботларнинг ўзига хос қулайлик (дастур ва усулларнинг бир хиллиги, олинган маълумотларни солиштириш мумкинлигини, маълумотларни йиғишнинг оддййлиги ва кам харажатлиги) ва камчилик (оператив имкониятларнинг пастлиги, дастурнинг ўзгармаслиги маълумотларнинг чегараланганлиги, қайд қилишдаги хатоларни назорат қилаолмаслик, муассасалар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни йўқлиги) томонлари бор.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish