Вилоят миқёсида йиғилган маълумотлардан қуйидаги ишлар учун фойдаланиш мумкин:
Юқори ташкилотларга берилаётган маълумотномаларни, хисоботларни тайёрлаш учун;
режалаштириш ва бошқариш мақсадида вилоят соғлиқни сақлаш хизматини оператив ва якуний ҳисоботлар билан таъминлаш;
вилоят муассасалари ишини баҳолаш ва таҳлил этиш учун уларга маълумотлар тайёрлаш.
Даволаш-профилактика муассасалари фаолиятида бирламчи статистик ҳужжатлар юритилади.
Бирламчи тиббий хисоботлар шакллари 9 та гуруҳга бўлинган:
шифохоналарда (стационарда);
поликлиникаларда (амбулаторияларда);
шифохона ва поликлиникаларда;
тез тиббий ва режалари консультатив ёрдам хизмати муассасларида;
суд тиббиёти экспертизаси муассасаларида;
даволаш-профилактика муассасалари таркибидаги лабораторияларда;
ОИТС хизматида, санитария эпидемиология хизматида ишлатиладиган тиббий ҳисобот шакллари.
Тиббий хисобот шакллар фойдаланиш мақсадларига кўра бир неча гуруҳга бўлинади. Асосий гуруҳни тиббий технологик ҳисоботлар ташкил этади, уларга «Шифохонадаги беморнинг тиббий картаси» (Ф-003/ҳ), «Амбулатория беморининг тиббий картаси» (Ф-025/ҳ), боланинг ривожланиш тарихи (Ф-112) ва ҳоказолар киради.
Иккинчи гуруҳ тиббий ҳисобот шакллари муассасаларнинг бўлимлари ва функционал йўналишлари бўйича фаолиятини қайд этиш учун ишлатилади. Масалан: врачларни уйга чақиришни ёзиб бориш китоби (Ф-030/ҳ), келиб-кетувчиларни ҳисобга олиш ведомости (Ф039/ҳ) ва ҳоказо); стационарда эса «Шифохонага келган беморларни қабул қилинган ёки рад этилганлигини ҳисобга олиш журнали» (Ф-001/ҳ), беморларнинг келиб-кетиши ва шифохонанинг ўрин фондини ҳисобга олиш варақаси (Ф-007/ҳ), шифохона, бўлим ёки касалликлар тармоғи бўйича келиб кетишни ва ўринлар фондини ҳисобга олиш ахборотномаси (Ф-016/ҳ), шифохонадан чиқиб кетганларнинг статистик картаси (Ф-066/ҳ) ва ҳоказо.
Ушбу хисоботларни тўғри ва аниқ юритилиши статистик ва аналитик маълумотлар йиғими учун ёрдам бериш билан бирга, муассаса фаолияти устидан оператив кузатув, муассаса ишини ташкил этиш ва режалаштиришда камчиликларни ўз вақтида аниқлаш имконини беради.
Тиббий муассаса фаолиятини ташкил этишда ҳисобот шаклларидан олинган статистик маълумотлардан ташқари танлаб текшириш усулидан кам фойдаланилади масалан, рўйхатга олиш усули; хронометраж, тиббий ёрдам ҳолатини ва сифатини аниқлаш учун эксперт баҳолаш усули ва ҳ.к. кенг қўлланилади.
Таҳлил этишдан мақсад, кўрсаткичларнинг катталикларини баҳолаш, бошқа муассасаларнинг кўрсаткичлари билан динамикада солиштириш ва таққослаш, кўрсаткичлар орасидаги ўзаро боғлиқликни, уларга таъсир
қилаётган ҳар хил омилларни ва сабабларни аниқлаш, маълумотларни интерпретациялаш ва хулосалар чиқаришдан иборат.
Таҳлил этиш орқали муассаса ишини яхшилаш учун мақсадли йўналтирилган тадбирларни белгилаш имконини берувчи қонуниятларни аниқлаш ва ўзаро бир-бирига боғлиқ сабабларни белгилаш мумкин.
Олинган маълумотларни таҳлил этиш ва баҳолаш учун директив ҳужжатлардан, норматив хужжатлардан ва услубий қўлланмалардан фойданилади.
Юқорида келтирилгандек, кўрсаткичлар муассаса (Ф-014) ва вилоятлар (Ф-090 - вилоят) томонидан тўлдирилган ҳисобот шакллари асосида ҳисобланади.
Кўрсаткичларни таҳлил этиш учун улар даволаш - профилактика муассасасининг у ёки бу функциясини, бўлимнинг ёки хизмат кўрсатаётган аҳоли континентини характерловчи гуруҳларга ажратилади. Таҳлилнинг умумлаштирилган ҳолатда қуйидаги қисмларга ажратиш мумкин:
Умумий характеристика.
Ишни ташкил этиш.
Иш фаолиятининг махсус кўрсаткичлари.
Тиббий ёрдамнинг сифати.
Муассасалар фаолияти орасидаги ўзаро боғлиқлик, мувофиқлик.
Таҳлил этиш унинг мақсади ва кўламига қараб ҳар хил бўлиши
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |