Ус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Соғлиқни сақлашнинг асосий мезонларига қуйидагилар киради



Download 0,55 Mb.
bet79/136
Sana23.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#173972
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   136
Bog'liq
Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-

Соғлиқни сақлашнинг асосий мезонларига қуйидагилар киради

  1. Аҳолига участка оила - принципида даволаш-профилактика хизматини ташкил этиш мезони (1та умумий амалиёт шифокорига участкада 1300 – 1500 аҳоли
    сони тўғри келади).

  2. Соғлиқни сақлаш турли хил муассасаларини ташкил қилиш мезонлари.

  1. Аҳолини айрим мутахассисларга бўлган эҳтиёжлари мезони.

  1. Турли тиббиёт муассасаларидаги тиббиёт ходимларига бўлган
    штат мезони. Ҳисоблаш хар 1000 та аҳолига олиб борилади.

  2. Умуман врачларга ва ўрта тиббиёт ходимларини аниқлаш бўйича
    хисоблаш мезонлари (хар 10 000 аҳолига хисобланади).

Врачлик лавозими, врачлик лавозими функцияси. Соғлиқни сақлаш муассасалари тармоқларини ривожлантиришда биринчи навбатда врачлик лавозимларига ва касалхонадаги ўринлар сонига бўлган эҳтиёж эътиборга олинади.
«Врачлик лавозими» меъёрий юкланмалари республикадаги меҳнатни меъёрлаш тартиб, коидалари ва соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари ҳақида қабул қилган қарорларидан аниқланади.
Поликлиникада ёки уйда врач кўрсатадиган ёрдамнинг бир йиллик иш ҳажмини аниқлаш учун ҳар-бир мутахассислик бўйича «врач лавозими функцияси» қисобланиб топилади.
Врач лавозими функцияси бир йилга 1та врач режа асосидаги қабул қилиш лозим бўлган қатновлар сони (поликлиника қабулида, тиббий кўрикда ва уйдаги қабуллар сони).
«Врачлик лавозими функцияси» 3 та элементдан ташкил топган: Б - битта врачнинг поликлиника қабулида (профилактик кўрик) ва уйда 1 соатда қабул қилишнинг меъёрий юкламаси) 1 иш соатидаги қатновлар сони). С - график бўйича амбулатория қабулида, профилактик кўрикда, уйда ишлаш учун ажратилган иш соатлари. Г - бир йилдаги иш кунлари сони.
Врачлик лавозимининг функцияси:

Ф-БХСХГ
Врачлик лавозимининг функцияси ҳар бир мутахассислтк бўйича алоҳида-алоҳида ҳисобланади, чунки мутахасисларнинг қабулда, уйда, профилактик кўрикда иштирок этиш соатлари, кунлари ва улардаги иш юкламалари ҳар хил.
«Врачлик лавозим функцияси»га кўпгина қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади. Амбулатория-поликлиника ёрдамининг режалаштиришда уларни инобатга олиш лозим.

  • Битта терапевтик ва педиатрик участкалардаги аҳоли сони;

  • Амбулатория қабулини олиб борувчи врачлик лавозимларини бандлиги;

  • Профилактик, диспансер катновлар ва касалликлар бўйича
    қатновларнинг нисбати;

  • График бўйича амбулатория қабули, профилактик кўрик ва уйда қабул
    қилишларга ажратилган соатлар нисбати;

  • Бошқа ишлар учун ажратилган иш вақтларининг ҳажми (стационарда
    консультация қилиш, комиссияларда иштирок этиш, амбулатория
    опреациялари учун, ҳужжатлар билан ишлаш, стационарда навбатчилик ва ҳ.к.)

Врачлик лавозими барча элементалри меёрлаштирилган бўлади. Врачларнинг 1 соатда амбулаториядаги қабул, профилактик кўрик, уйда ёрдам бўйича қабуллар сони, бир кунлик иш соати, бир йиллик иш кунлари сони, меҳнат таътили ва ҳоказолар тегишли қонучилик ҳужжатларига асосан соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Бир йилик иш кунлари сони, календарь йилдаги кунлар сонидан иш куни булмаган (бозор, байрам, меҳнат таътили кунлари сони) кунлар сонининг айирмасига тенг.
Масалан: умумий амалиёт врачининг бир йиллик юкламаси («врачлик лавозими функцияси қуйидагича ҳисобланади
А) амбулатория қабулида
Ф = 5x3x278 -4170
Б) уйда ёрдам кўрсатиш
Ф = 2x3x278= 1668
Уларнинг йиғиндиси = 5838 ≈ 6000 та қатновга тўғри келади.
Худди шу йул билан барча бошқа амбулатория хизматини мутахасисликлар учун ҳам врачлик лавозими функцияси ҳисобланади.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish