Ус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Касалхона бўлимлари ишини ташкил этиш



Download 0,55 Mb.
bet50/136
Sana23.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#173972
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   136
Bog'liq
Жамоат-саломатлиги-ва-соғлиқни-сақлашни-ташкил-этиш-

Касалхона бўлимлари ишини ташкил этиш
Болалар касалхонаснинг ўзига хос хусусиятларидан бири - касалхонада инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича чора - тадбирлар олиб боришдан иборат. Бунга ҳар бир бўлимда бир - биридан ажралган алоҳида секцияларни ташкил этиш киради. Бир ёшгача болалар учун бокс хоналари мавжуд. Ҳар бир бокс бир ёки икки ўринли бўлиши мумкин.
Чақалоқлар ва чала туғилган болалар бўлимлари бошқа бўлимларда ажратилган бўлади. Ушбу бўлим интенсив даволаш хонаси, қон алмаштириш - қуйиш, физиотерапия ва муолажа, оналар хонаси, кўкрак сутини тўплаш ва қайта ишлаш ҳамда ёрдамчи хоналарда ташкил топган бўлади.
Бўлимнинг асосий таркибий қисмини палата ёки бокслар ташкил этади. Ҳар бир боксда иссиқ ва совуқ сув, ходимлар қўлини ва болани ювинтириш учун раковина, болалар ваннаси, бактериоцид лампа ва марказдан кислород билан таъминлаш учун олиб келинган жўмрак бўлиши лозим. Бундан ташқари, ҳар бир боксда болалар ёшига мос ҳолдаги кроватлар, индивидуал фойдаланиш учун тумбочка, кувезлар, тиббий тарози, қопқоли, оёқ билан очиладиган пақир бўлади.
Болаларга барча муолажалар ва болани овқатлантириш санитария - гигиена қоидаларига қаттиқ риоя этган ҳолда боксда олиб борилади. Палаталардаги ҳаво ҳарорати 22-240С, ҳаво намлиги 60%дан кам бўлмаслиги керак. Палаталар ҳар куни фрамугалар ёрдамида камида 6 марта шамоллатиб турилади.
Касалхонада ички инфекцияни тарқалиши олдини олиш санитария -эпидемияга қарши кураш учун бокслар диагнозлари, касаллик бошланган кун, ёшлари бир хил бўлган болалар билан деярли бир кунда тўлдирилади. Бир йилда бир марта дезинфекция қилиш, ювиш, таъмирлашларини олиб бориш учун бўлимлар ёпилади.
Бир ёшдан катта бўлган болаларни ётқизиладиган ихтисослашган бўлимларга эса, овқатланиш хонаси, болаларни ўйнаши ва ва алоҳида мактаб машғулотларига тайёргарлик кўриш хоналари бўлади.
Айрим ихтисослашган бўлимлар бўлимнинг профилидан келиб чиққан ҳолда кўшимча - ёрдамчи хоналар бўлади. Масалан: ревматология бўлимида функционал диагностика хонаси, отоларингология бўлимида товуш ўтказмайдиган аудиометр хонаси, брохоскоп, жисмоний даволаш хоналари, неврология хонаси - электр уйқу билан даволаш хонаси.
Хирургия бўлими мавжуд бўлган касалхоналари анестезиология - реаниматология бўлими (хоналари), шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимлари ташкил этилмоқда.
Барча бўлимларда болаларни врач ординаторлар ва ҳамширалар кузатиб комплекс текшириш. Даволаш ишларини олиб борадилар. Биринчи 3 кунда болада тўлиқ клиник текширишлар ўткзилган бўлиши лозим. Бола ётқизилган иккинчи кунида кечикмасдан, бемор болани бўлим мудири кўрикдан ўтказиши лозим.
Врач - ординатор белгиланган муолажаларни ҳамшира томонидан ўз вақтида бажарилишини, боланинг овқатланишини, парваришини, бемор болани тозалигини назорат қилиб боради.
Катта ёшдаги болалар ва бемор бола билан ётқизилган оналар билан санитария - маорифи ишларини олиб боради.
Ҳар куни врач - ординатор ўз ишини ўтган кун ичида бола саломатлигини ўзгаришини динамик ўрганиб, таҳлил этишдан, янги ётқизилган ва оғир беморларни обход қилишдан бошлайди. Врач - ординатор болани рентген қилишда, бўлим мудири ўтказаётган кўрикда қатнашади. Бўлимда болани комплекс даволашдан ташқари, улар билан тарбиявий ишлар ҳам олиб борилади.
Касалхонада ишни тўғри ташкил этишда ҳамширалар ва фаррошлар иш графигини тўғри ташкил этилганлиги муҳим аҳамиятга эга. Ҳамширанинг иш гарфиги иш вақтини давомийлигини эътиборга олган ҳолда доимий ҳамшира томонидан бемор болани саломатлигини мунтазам динамик кузатиш имконини берадиган қилиб тузиш лозим.
3 сменали иш графиги мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ушбу график эрталаб ва кундузги соатларда доимо иккита ҳамшира бирин - кетин ишлашини таъминлайди. Ушбу графикнинг салбий томони - бир суткада 3 ҳамширанинг алмашишидир.
Катта ҳамшира бўлим мудирининг энг яқин ёрдамчиси ҳисобланади. У бўлимдаги тартиб - қоидаларга риоя қилишга ва уни тўғри ташкил этилганлигига жавоб беради ва ҳамширалар ва фаррошлар ишига раҳбарлик қилади. Одатда катта ҳамшира лавозимига тажрибали, барча муолажаларни мукаммал билувчи, шошилинч ёрдамни ўз вақтида кўрсата олувчи ҳамшира тайинланади.
Катта ҳамшира бўлимни доимий равишда етарли миқдордаги дори - дармонлар, боғлаш материаллари, тиббий воситалари, қаттиқ ва юмшоқ инвентарлар билан узлуксиз таъминланишига ҳам жавобгар шахс ҳисобланади.
Ҳамширалар ва фаррошларнинг малакасидан келиб чиққан ҳолда уларнинг иш графигини тузади. Катта ҳамшира бир қатор маъмурий функцияларни ҳам бажаради: бошқа бўлимлар билан алоқада бўлади, врач тавсияси билан консультацияга бошқа врачларни чақиради, беморларни текшириш ва муолажа қилиш тартиби устидан назорат олиб боради.
У кундузги смена бошланишидан олдин ишга келади, бўлимнинг аҳволи билан танишади, тунда беморлар тартибини ўзгарганлиги, бор дори

  • дармонлар билан танишади ва бўлим мудири келгандан сўнг унга беморларнинг аҳволи ҳақида ахборот беради ҳамда бўлим мудири билан бўлимни кўрув қилади.

Бўлим мудири бўлимдаги барча ишларни ташкилотчиси ва раҳбари
ҳисобланади. Бўлим мудирининг штати ва асосий функцияси соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ҳужжатларида белгиланган. Одатда 30-60 ўринли бўлим учун мудир лавозими кўзда тутилган. Бўлим мудирининг асосий вазифаларига ота - оналар билан олиб бориладиган ишлар киради.


Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish