Urug’lik dalalarida aprobasiya



Download 20,59 Kb.
bet1/2
Sana11.07.2022
Hajmi20,59 Kb.
#775924
  1   2
Bog'liq
апробация


Urug’lik dalalarida aprobasiya


Навдор екинлар апробасияси махсус қўлланма асосида ўтказилади.
Дала апробасияси қуйидаги ишлардан иборат:

  • апробасия ўтказишга тайёргарлик;

  • намуна олиш;

  • намунани текшириш (таҳлил қилиш);

  • ўтказилган апробасия ҳақида ҳужжат тузиш ва уни топшириш.

Апробасияни олдидан махсус тайёргарликдан ўтган ва тегишли ҳужжати бўлган агроном-апробатор ўтказади.
Апробасия қуйидаги екин майдонларида ўтказилади:

  • жамоа ва ширкат хўжаликларнинг, илмий-тадқиқот муассасаларининг, қишлоқ хўжалик ўқув юртлари ўқув-тажриба хўжаликларининг, елита уруғчилик хўжаликларининг уруғ олиш учун екилган барча далаларида;

  • ҳар йили белгиланадиган камёб (дефисит) ва истиқболли нав-лар екилган барча далаларида;

  • селексия ва тажриба муассасалари ҳамда елита-уруғчилик ва уруғчилик хўжаликларида кўпайтириш мақсадида екилган ўзидан чанглантирилган линиялар ва оддий дурагайларнинг барча майдонларида;

  • навдор уруғлар екилган умумий майдонларнинг навдор уруғлар етиштириш давлат режасини бажариш учун зарур бўлган қисмида.

Донли ва мойли екинларнинг навдор уруғлари екилган майдонларнинг қолган қисми ҳамда маккажўхори ва жўхорининг дурагай екилган барча майдонлар рўйхатга олинади.
Елита уруғлари етиштириш билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот муассасалари, олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг ўқув-тажриба хўжаликлари ҳамда елита – уруғчилик хўжаликларидаги екинлар кўпайтириш питомнигидан бошлаб апробасия қилинади.
Екинлар ва навлар бўйича апробасиянинг ҳажми хўжаликларни енг яхши раёнлаштирилган ҳамда истиқболли нав-лар уруғига бўлган талабини қондиришни, навдор уруғлар етиштириш бўйича давлат режасини бажаришни ҳисобга олган ҳолда уруғликларни сертификатлаш ва уларни сифати аниқланиб, назорат қилиш давлат маркази томонидан ҳар йили тасдиқланади. Ҳар бир хўжаликка навдор уруғлар етиштириш бўйича топшириқлар берилади.
Дала апробасияси илмий – тадқиқот муассасаларида селексионер, уруғчилик бўлимининг агрономи қишлоқ хўжалик екинлари уруғликларини сертификатлаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш вилоят марказининг вакилидан (агрономидан) комиссия тузилади. Елита уруғчилик хўжаликларида селексион – тажриба муассасаси ва вилоят назорат қилиш маркази агрономидан раён назорат қилиш маркази апробаторлари, жамоа ва ширкат хўжаликларида еса хўжаликнинг агрономлари ўтказади.
Агроном-апробатор шахсан ўзи екинлардан намуна олади, уни таҳлил қилади ва апробасия актини тузади. У апробасияни, екинларни рўйхатга олишни тўлиқ ҳамда ўз муддатида ўтказиш, намуналарни тўғри олиш ва таҳлил қилиш, апробасия ҳужжатларини тўғри расмийлаштириш, ўз муддатида тегишли жойларга юбориш, апробасия қилинган далалардан олинган уруғларни белгиланган мақсадда ишлатиш учун жавобгардир. Апробасияни тўғри ўтказиш устидан назорат олиб бориш ва агроном-апробаторларга йўл йўриқ кўрсатиш қишлоқ хўжалик екинлари уруғликларини сертификатлаш ва уларни сифатини назорат қилиш вилоят ва раён давлат марказларида тасдиқланади ва уларнинг инспекторлари томонидан назорат қилинади. Инспекторларга апробаторларнинг ишини текшириш хуқуқи берилади.
Дала апробасияси ҳақиқатдан ҳам селексион ёки маҳаллий навлар еканлиги ҳақида ҳужжат бўлгандагина ўтказилади. Бунда апробасия акти ва “Нав гувоҳномаси”, “Уруғ гувоҳномаси”, “Уруғ аттестати” ёки маҳаллий навни аниқлаш тўғрисидаги справка (далолатнома) каби ҳужжат бўлиши керак.
Агроном–апробатор апробасиягача қуйидаги ишларни ўтказиши керак:

  • хўжалик далаларига екилган уруғларнинг ҳужжатларини текшириш, агар ҳужжатлар бўлмаса, уларни қайта тиклаш;

  • хўжаликлардаги апробасия қилинаётган навнинг (дурагайнинг) уруғига бошқа навларнинг уруғи аралашиб қолганлигини аниқлаш;

  • екинни жойида бориб кўриш ва ўтмишдошларни аниқлаш, лозим бўлса апробасия вақтигача нав ва тур софлиги бўйича ўтоқ ўтказишни ташкил қилиш;

  • четдан чангланувчи ўсимликларда тарқалиш масофий чеклашни (изолясиясини) текшириш.

Донли екинлари апробасияси. Кузги ва баҳорги буғдой, арпа ҳамда сули донининг мум пишиши бошланишида, тариқ рўвагининг тепа қисмида гул қобиқчалари аниқ рангга кирганда апробасия боғламлари (намуналари) олинади. Даланинг енг узун диагонали бўйлаб, бир биридан тахминан бир хил узоқликдаги 150 тадан кам бўлмаган нуқтадан тўғри келган ўсимликлар олинади (ўриб ёки суғуриб олинади). Битта апробасия боғламида камида 1500 та нормал ривожланган поя бўлиши керак. Ҳар 450 гектардан, тариқнинг 350 гектаридан битта апробасия боғлами тайёрланади.
Илмий тадқиқот муассасаларида, ўқув – тажриба, елита – уруғчилик ва уруғчилик хўжаликларида уруғлик екинларнинг ҳар бир даласидан иккала диаганали бўйлаб иккита намуна олинади.
Улар бир бирига қўшиб юбормасдан алоҳида – алоҳида текширилади (таҳлил қилинади) ва олинган маълумотлар апробасия актига ёзилади. Екиннинг нав софлиги ва бошқа кўрсатгичлари иккала апробасия боғлами бўйича белгиланади.
Агар апробасия қилинаётган екиннинг майдони белгилангандан ортиқ бўлса, у ҳолда апробатор далани иккига ёки бир неча қисмга бўлиб, ҳар биридан биттадан апробасия боғлами олади.
Агроном – апробатор апробасия боғлами олиш билан бирга кўз билан чамалаб бегона ўт турларини ва қуйидаги тартибда екиннинг ифлосланиш даражасини аниқлайди:

  • бегона ўтлар мутлақо бўлмаса – «0»;

  • озроқ бўлса – «1»;

  • ўртача ифлосланган бўлса – «2»;

  • жуда кўп бўлса – «3» баҳо қўйилади.

Бир даладан олинган ўсимликларни шу ернинг ўзида боғлаб, унинг ичига ва устига хўжаликнинг номи, алмашлаб екиш даласи ёки бригадаси, майдони, екиннинг ҳамда навнинг номи, намуна олинган кун ёзилган етикетка осиб қўйилади. Апробасия боғламларини махсус ажратилган жойда икки кун ичида тўлиқ текширишдан (таҳлил қилишдан) ўтказиш лозим. Апробасия боғламларидаги ўсимлик поялари қуйидаги гуруҳларга ажратилади:

  • апробасия қилинаётган екин навининг яхши ривожланган соғлом поялари;

  • шу екиннинг бошқа навлари, хиллари ва турларининг поялари;

  • асосий екиннинг касалланган ва зарарланган поялари;

  • ажратиш қийин бўлган маданий ўсимликларнинг поялари;

  • ажратиш қийин бўлган бегона ўтларининг поялари;

  • тақиқланган (карантин) ўсимликларнинг поялари;

  • енг хавфли бегона ўтларнинг поялари;

  • асосий екиннинг яхши ривожланмаган поялари.

Апробасия боғламидаги пояларни тегишли гуруҳларга ажратиб, уларни санаб, ҳар бир гуруҳ ўсимлик пояларининг миқдори просент ҳисобида аниқланади.
Олинган маълумотларга асосан екиннинг ифлосланиш ва касалланиш даражаси белгиланиб, текширилган ўсимликлар алоҳида – алоҳида боғланади, асосий нав поялари 100 тадан қилиб боғлаб кейин уларнинг ҳаммасини бирга тўплаб, илгариги етикеткага қўшимча қилиб апробасия актини «Текшириш натижалари» графасига ёзиб, таъқиқланган бегона ўтларнинг номлари ва миқдори кўрсатилади.
Уруғликка бериладиган навлилик гувоҳномасида таъқиқланган, заҳарли ва енг хавфли бегона ўт уруғларининг бор – йўқлиги албатта кўрсатилади.
Екин қуйидаги ҳолларда уруғлик учун яроқсиз ҳисобланади:
а) агар ажратиш қийин бўлган маданий ўсимликларнинг умумий аралашмаси 5 фоиздан ортиқ бўлса;
б) ажратиш қийин бўлган бегона ўтларнинг умумий аралашмаси 3фоиз дан ортиқ бўлса;
в) буғдой ва арпа екинлари чанг қоракуя билан 2 фоиздан ортиқ ёки қаттиқ қоракуя билан 5 фоиздан ортиқ зарарланган бўлса.
Буғдой, арпа, сули ва тариқни елита екинлари чанг қоракуя билан 0,1 фоиздан ортиқ ёки буғдой, арпа, сулининг елита екинлари қаттиқ қоракуя билан 0,05 фоиздан ортиқ зарарланган бўлса, улар елита сифатида яроқсиз ҳисобланади.
Апробатор касалланган екинлар мавжуд далаларнинг ҳосилини алоҳида йиғиштириб олиш ва алоҳида сақлаш ҳақида хўжаликларни огоҳлантириб қўйиши керак. Қаттиқ буғдой билан юмшоқ буғдойнинг уруғлик далалари бир-биридан камида 150 м. узоқликда жойлаштириш мумкин.

Download 20,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish