Тожикистонда эса бу иш билан В. А. Ранов, А. В. Гурский, О. Е. Агаханянц, А. Н. Дальский, С. В. Кисляков, А. И. Мендельштам ва бошқалар шуғулланганлар.
Коятош расмларини ҳисобга олиш ва ўрганиш бўйича тадқиқот олиб борган олимларнинг хизмати жуда каттадир. Чунки бундай ёдгорликлар ўтмишнинг баъзи мураккаб, чигал масалаларини ҳал этишда мутахассислар учун қимматбаҳо манба хизматини ўтайди.
Ўрта Осиёнинг ажралмас қисмини ташкил этган Кқргизис-тон территорияси торлик жой бўлиб, у ерда қоятош расмлари анча кенг таркалган.
Республикадаги қоятош расмларининг энг нодир намуналари Сариёз, Саймалитош, Аравон, Айримачтоғ, Суратлисой, Окна ва Талас дарёси ҳавзасидаги қатор қоятош ёдгорликлари бўлиб, уларда тоғ эчкиси, арҳар, буғу, бўри, тулки, тўнғиз, одам, уй ҳайвонларидан ит, от, туя, қорамол, қуроллардан ўқ-ёй, -бумеранг, найза ва бошқа кўп нарсаларнинг тасвирлари намоён этилган.
Айни вақтда қояларда тоғ такаси, буғу, арҳар, тўнғизларни ов қилиш манзараси жуда мароқли ифодаланган.
Кирғизистондаги қоятош расмларининг энг қадимгиси бўлган буқа, одамлар тасвири бронза даврига, яъни милоддан аввалги II мингйилликка мансуб бўлса, бошқалари милоддан аввалги I мингйиллик билан белгиланади.
Расмларнинг учинчи гуруҳи милодимиз биринчи мингйиллигининг биринчи ярмига ёки I—VIII асрларга, қолган расмлар эса ўрта аср ва замонамизга мансуб бўлиши мумкин.
Ўзбекистондаги қоятош расмларининг энг ажойиб намуналарига Зараутсой, Сармишсой, Биронсой, Корачорвоқсой, Кўксарой, Илонсой, Такатош, Бошқизилсой, Тераклисой, Жарсой, Тутлисой, Қоронғиунгурсой, Чадаксой, Шўрбулоқсой ва бош-қаларни киритиш мумкинки, улар жами 100 дан ортиқроқ жойдан топилган.
Мазкур жойлардаги қоятошларда Ўзбекистоннинг қадимги ва ҳозирги ҳайвонот олами вакилларининг ажойиб расмларини кўриш мумкин. Улар ибтидоий буқалар ва сигирлар, шерлар ва йўлбарслар, қоплон ва гепардлар, тулки ва бўрилар, арҳар ва тоғ эчкилари, буғу ва эликлар, сайроқ ва жайронлар, жайра ва тошбақалар, балиқ илонлар, қулон ва тўнғизлар, хонаки ҳайвонлардан ит ва отлар, эчки ва йирик шохлик қорамоллар, туя ва эшак кабилардир.
Аммо улар орасида одамларнинг ўқ-ёй, узун қилич, ханжар, ўкдон, дубулға, қопқон, арқон, қалқон, ниқоб каби нарсалар тасвирлари ҳам кўпчиликни ташкил этади.
Ўзбекистондаги қоятош расмлари мазмунан бой, манзараси жиҳатдан хилма-хилдир. Унда одамлар, ов, ҳайвонлар урушаётгани, шер, йўлбарс, барс каби йиртқич ҳайвонларнинг тўқнашуви ифода этилган манзаралар киши диққатини ўзига тортади. Республикамиздаги энг қадимги расмлар Зараутсойда бўлиб, буқа ва эчкиларни овлаш билан борлиқ манзаралар мезолит, неолитнинг милоддан аввалги VIII—IV мингйилликларига мансубдир.
Ўзбекистондаги петроглифлар — қоятош расмларининг энг қадимгиси милоддан аввалги II мингйилликка алоқадор бўлса, бошқаси VI—II асрларга, яна бир гуруҳи эса ундан кейинги асрларга мансуб бўлиши мумкин. Аммо қадимий расмлар орасида замонавий тасвирлар ҳам учрайди.
Тожикистон асосан тоғлик ўлка. Республиканинг Зарафшон тизмасидан Шарқий Помиргача, Орқа Олой тоғларидан Бадахшонгача бўлган оралиқда 120 дан ортиқ жойда қоятош расмлари ҳисобга олинган.
Тожикистондаги қоятош расмлари ҳам ишланиш техникаси жиҳатидан бўёққли ва уриб-ўйиб ишланган петроглифларга бўлинади.
Қозоғистон, Қирғизистон сингари бу ерда ҳам петроглифлар жуда кенг тарқалган. Тасвирларнинг аксарияти Помирнинг ғарбий, марказий ва жанубий қисмида кўпроқ учраб, шарқ ва шимол томонида сийракроқ тарқалган.
Тожикистондаги қоятош тасвирлари орасида Кукуйбел, Кўртака-Шахта, Қозонкўл, Заркўл, Яшилкўл, Бозор дара, Харгуш, Лангар-кишт, Хуф, Комоч дара, Жамак, Дарвоз, Работ, Ван қалъа, Вазнауд, Биттик чашма, Наматгут ҳамда Зарафшон дарёси ҳавзасидан топилган расмли жойлар мазмун ва манзараларнинг бойлиги жиҳатидан диққатга сазовордир.
Тожикистоннинг қоя тошларида асосан одам, айиқ, арҳар, тор эчкиси, буғу, укқ-ёй, барс, буқа, як, шунингдек уй ҳайвонла-ридан қорамол, эчки, от ва итнинг тасвирлари ифода этдлган. 1\ояларда ёввойи ҳайвонлар, айик,, буғу, тор эчкиси, арҳарлар-ни овлаш билан боғлиқ ажойиб манзаралар жуда майорат би-лан ишланган.
Тожикистондаги Биттик чашма ва Кўртака сойининг Шахта роридаги бўёқ, билан ишланган одам, айиқ, тунгиз ва бошқалар расмлари Зараутсой суратлари билан замондош бўлиб, мезолит-неолит даврининг милоддан аввалги VIII—IV мингйиллик-ларига мансубдир.
Тожикистондаги қоятош расмлари — петроглифларнинг энг қадимгиси бронза даврига оид бўлиб, милоддан аввалги II мингйилликни уз ичига олади.
Иккинчи боскич расмлар эса милоддан аввалги биринчи мингйилликка мансуб бўлиб, улар Сак-скиф типи, деб аталади.
Расмларнинг учинчи гуруҳи эрамиз биринчи мингйиллигининг биринчи ярмига тааллуқлидир. Тўртинчи гурух расмлар VII— XV асрларга, бешинчи гуруқ расмлар эса XVIII—XX асрларга оид бўлиши мумкин.
Шундай килиб, Ўрта Осиё қоятош расмлари кенг т,арқал-ганлиги, мазмун ва манзараларнинг бойлиги, ишланиш услу-бининг хилма-хиллиги ва қадимийлиги жиҳатидан СССРда биринчи ўринни эгаллайди.
1қоятошларга ишланган тасвирлар археологик ёдгорликлар-нинг бир тури сифатида аждодларимиз маданияти тарихини ҳрганишда жуда муҳим аҳамият касб этади.
Кқятош расмлари қрганилар экан, уларнинг мазмуни ва манзаралар маъносидан келиб чиқиб, ибтидоий ёки к_адимги давр кишиларининг хўжалик ҳаёти қақида, ҳайвонларни ов қи-лиш, қулга ургатиш ва хонакилаштириш, чорвачиликнинг ву-жудга келиши, унинг турлари ҳақида маълумотга эга бўлиш мумкин.
Айни вактда расмлар воситаси билан у давр одамларининг ов, мехнат ва жанговар қуроллари қандай эканлигини билиб олиш мумкин. Шунингдек қоятош расмлари қадимги ота-бобо-ларимизнинг роявий қарашлари ва 'диний эътиқодини ҳрганишда ҳам жуда муҳим тарихий манба ҳисобланади.
Шуни назардан қочирмаслик керакки, қоятош расмлари ўзига хос санъат асари ҳамдир, улар оркқали биз ибтидоий ва қадимги кишиларнинг санъати, эстетик истеъдоди қандай бул-ганлигини ҳам билиб оламиз.
Айни вактда қоятош тасвирлари Ўрта Осиёнинг дайвонот дунёси тарихини ҳрганишда зоолог ва палеозоологларга катта имкониятлар очиб бериши мумкин.
Шундай қилиб, қоятош расмлари ўтмишнинг учиб кетган сахифаларини ҳрганишда тарихчи, этнограф, санъатшунос, па-леозоолог ва боища фан намояндалари учун қимматли манбаҳисобланади. Шунинг учун ҳам қоятош ёдгорликларини қиди- ; риб топиш, ҳрганиш ва мухрфаза кқилиш жуда катта аҳамият- -га эгадир.
Ўрта Осиёдаги моддий ва маданий ёдгорликлар узининг қа- : димийлиги, хилма-хиллиги ва кқалин жойланиши жиҳатидан_ СССРнинг бошқа жойларидан ажралиб т.уради. Бу ўлкада ил қ тош асри маконларидан тортиб ўрта асрларгача ва ундан ке-йинги даврга мансуб ҳамма турдаги бой археологик ёдгорликлар мавжуд. Бу ёдгорликлар Ўрта Осиё халқлари тарихининг муҳим масалаларини ҳрганишда асосий манба бўлиб хизмат . килади. "
З-боб. ЎРТА ОСИЕНИНГ ЭНЕОЛИТ, БРОНЗА ВА ИЛК ТЕМИР ДАВРИ ЁДГОРЛИКЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |