тарқалган бўлиб, айримлари енгил, айримлари оғир
касалликларга олиб
келади. Гарчи вирус кучли хавотирларга сабаб бўлаётганига қарамай,
чоршанба куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти касалликни глобал
фавқулодда вазият деб топишга қарор қилмади. Жаҳон соғлиқни сақлаш
ташкилоти ходимлари тарқалаётган вирусни глобал фавқулодда
вазият деб
эълон қилишдан олдин касаллик ҳақида тўлиқроқ маълумот тўплаш керак
бўлишини айтишди. Улар якуний қарор чиқаришда бундай чора халқаро
савдога кўрсатадиган таъсир ҳам эътиборга олинишини қўшимча қилишди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сўнгги марта 2014-2016 йилларда Ғарбий
Африкада тарқалган Эбола вирусини глобал фавқулодда вазият деб
белгилаган эди.
Хитойда янги тарқалган вирусга қарши чоралар кўрилмоқда,
бироқ коронавирус ҳақида маълумот кам бўлгани
сабаб ундан даволаш
усуллари ҳам ноаниқ. Вирус нафас олиш йўллари, ошқозон-ичак тракти, асаб
тизимига зарба беради. Унинг 2002-йилда тарқалиб, 774 одамнинг ўлимига
сабаб бўлган САРС вирусига ўхшашлиги айтилади. 2012-йилда эса бошқа
бир коронавирус – Яқин Шарқдаги нафас олиш йўллари синдроми тарқалган
эди. “Бу вирус одамларга ҳар ҳолда кўршапалаклардан юққан, аммо ҳозир
туяларга ҳам ўтган. Бу коронавирусларнинг ҳайвондан инсонга ўтиш
хусусияти мавжуд”, — дейди Мериленд университети олими Меттю Фримен.
Ўтган йил декабр ойи охирида Хитойнинг Ухан шаҳрида илк бор қайд этилган
янги коронавирус инсонга денгиз маҳсулотларидан ўтгани, сўнг эса ҳаводан,
масалан, оддий йўтал ёки аксириш билан юқиши
аниқланди. Фрименнинг айтишича, коронавирусни юқтириш жуда осон. Ёши
катталарнинг унга қаршилик кўрсатиши қийинроқ. “Агар 65 ёки ундан катта
бўлсангиз, асоратлари кўп бўлиши мумкин”, — дейди АҚШ соғлиқни сақлаш
институтидан Энтони Фаучи. Асоратларга пневмония, бронхит,
буйрак
етишмовчилиги, ўпкада суюқлик тўпланиши ва ҳатто ўлим мисол бўла олади.
“Иккиламчи бактериал инфекцияга учрасангиз,
антибиотик ичишингиз
мумкин. Нафас олиш қийинлашса, респиратордан фойдаланса бўлади, аммо
шунда ҳам соғайиб кетишга кафолат йўқ, чунки вирус янги”, — дейди
доктор Фаучи. Дунё олимлари айни дамда уни ўрганмоқда.
“Вирус қаердан келди, қандай фаолият юритади, унинг тарқалишини тушуниш
учун диагностика ишлаб чиқиш мумкинми? Шуларни билиш муҳим”, —
дейди Фримен. Айни пайтда АҚШ Юқумли касалликларнинг олдини олиш
маркази қўлни тез-тез ювишни, йўталганда оғизни тирсак ёки салфетка билан
ёпишни тавсия қилмоқда.
Энг ёмони, Хитойдан тарқалаётган янги тож вирусининг глобал эпидемияси
АҚШ-ХХР савдо урушидан кўра кўпроқ миқёсда жаҳон иқтисодиётига зарба
бериши мумкин. Маълумки, бу икки давлат савдо жанжалидан дунё 600-700
миллиард АҚШ долларидан кўпроқ зиён кўрган. Айтиш жоиз: жаҳон
биржалари ҳозирдан “қалтирашга” тушган. Авиакомпанияларнинг,
акциялари, ҳашаматли буюмлар билан савдо қилувчи казино ва
компанияларнинг моллари нархи кескин тушиб бормоқда. Нефть
котировкалари ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Экспертлар ҳисоб-китобига
қараганда, хавотирлар ошиб бораверса, “қора олтин” нархи камида 3 долларга
арзонлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: