Қурилишда меҳнат ресурслари ва меҳнат унумдорлиги


 Меҳнат унумдорлигини ўстириш омиллари ва резервлари



Download 246,8 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana24.02.2022
Hajmi246,8 Kb.
#223282
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8-mavzu. Qur.iqts

2. Меҳнат унумдорлигини ўстириш омиллари ва резервлари 
 
Омиллар – бу ҳаракатлантирувчи куч ва бирон – бир жараён ва ҳодисага 
таъсир кўрсатувчи сабабдир. Меҳнат унумдорлигига таъсир кўрсатиш 
характери ва даражасига боғлиқ равишда омилларни қуйидаги гуруҳларга 
ажратиш мумкин: моддий – техник, ташкилий – иқтисодий, ижтимоий-
психологик, табиий-иқлимий, сиёсий, хусусий. 
Моддий – техник омиллар янги техника, илғор технологиялар, хом-
ашёлар ва материалларнинг янги турларидан фойдаланиш билан 
боғлангандир. Ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга қуйидагиларни амалга 
ошириш билан эришиш мумкин: 
- жиҳозларни модернизациялаш; 
- маънавий эскирган жиҳозларни анча унумдор бўлган янги жиҳозларга 
алмаштириш; 
- ишлаб чиқариш механизацияси мавқеини ошириш орқали: қўлда 
бажариладиган ишларни механизациялаштириш, кичик механизация 
воситаларини кенг тадбиқ қилиш, участкалар ва цехларда бажариладиган 
ишларни комплексли механизациялаштириш; 
- ишлаб чиқаришни автоматлаштириш; 
- янги илғор технологияларни қўллаш; 
- хом-ашёлар янги турларидан, прогрессив материаллардан фойдаланиш. 
Илмий-техник тараққиётни меҳнат унумдорлигини ҳар томонлама 
оширишнинг бош манбаи сифатида кўриб чиқиш тақоза этилади. Ҳозирги 
замон шароитларида фан-техника тараққиёти ютуғларини ишлаб чиқариш 
жараёнига тадбиқ этиш инвестициялар ажратилишини талаб этади, биринчи 
навбатда амалдаги ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ва техник 
жиҳатдан қайта жиҳозлашга инвестицияларни жалб этиш мақсадга 
мувофиқдир. 
Моддий–техник омилларнинг жуда муҳимлиги, уларнинг моддийлашган 
меҳнат иқтисодиётини таъминлаши билан изоҳланади. 
Ташкилий-иқтисодий
 
омиллар меҳнатни ташкил этиш, ишлаб чиқариш ва 
бошқариш мавқеи билан аниқланади. Унга ишлаб чиқариш бошқарувини 
ташкил этишни такомиллаштириш: бошқарув аппарати тузилмаси, ишлаб 
чиқаришни бошқариш тизими, ишлаб чиқаришни бошқаришнинг 
автоматлаштирилган тизимларини тадбиқ этиш ва ривожлантириш киради. 
Ижтимоий-психологик омиллар меҳнат жамоалари аҳиллиги, уларнинг 
ижтимоий – демографик таркиби, тайёргарлик даражаси, меҳнат фаоллиги, 
бўлимлар 
ва 
бутун 
корхона 
бўйича 
маънавий-руҳий 
муҳитни 
шакллантирадиган раҳбарлик қилиш усули билан аниқланади. 
Табиий-иқлимий омиллар қурилишнинг боришига катта таъсир 
кўрсадади, чунки қурилиш ишларининг аксарият қисми очиқ осмон остида 
бажарилади. Бу омилларни қурилиш жараёнини лойиҳалашнинг бошланғич 
босқичларидаёқ ҳисобга олиш тақоза этилади. 
Сиёсий ва қонуний омиллар солиққа тортиш, инвестициялаш, 
лизензиялаш, божхона ва шу каби жараёнларни тартиблаштиради: халқ 
хўжалиги ҳамма тармоқларини, жумладан қурилиш соҳасини ҳам 
ривожлантириш йўналишини аниқлаб беради. 


Хусусий омил. Мамлакат иқтисодий механизмида ишлаб чиқариш 
воситалари ва меҳнат натижаларига бўлган мулкчилик шакллари ўзгариши 
рўй бераётган ҳозирги замон шароитларида қурилиш иқтисодиётида ҳам 
жиддий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Бундай ўзгаришлар тадбиркорлик ва 
рақобат базасида янги иқтисодий муносабатлар юзага келишига олиб келади, 
инсонни ишлаб чиқариш воситалари билан билвосита мулоқатда бўлишдан 
озод этиш (яъни дастгоҳларни, механизмларни масофадан бошқаришни йўлга 
қўйиш) учун шароитлар яратиляпти. 
Юқорида санаб ўтилган барча омиллар бири-бири билан ўзаро 
боғлиқлика эга бўлганлиги туфайли уларни комплекс ҳолда ўрганиш тақоза 
этилади. Бундай ўрганиш шунинг учун зарурки, бунда ҳар бир омилнинг 
кўрсатадиган таъсири аниқ баҳоланади, чунки уларнинг таъсирлари ҳеч қачон 
бир хил бўлмайди. Улардан баъзилари меҳнат унумдорлигининг устивор 
ўсишини таъминлайди, бошқа омиллар таъсири эса ўзгарувчан бўлади. 
Корхона меҳнат унумдорлигини ўстириш резервлари деганда 
ишлатилмаётган ишлаб чиқариш ресурслари тушунилади. Одатда Ўзбекистон 
корхоналарида меҳнат унумдорлигини ўстириш резервлари ички ишлаб 
чиқариш резервлари, меҳнат сиғимини пасайтириш, иш вақтидан унумли 
фойдаланиш, моддий ресурсларни тежаш ва меҳнат қуролларини асраб–
авайлаб ишлатиш резервларига бўлинади. 
Вақт бўйича фойдаланишга кўра меҳнат унумдорлиги резервлари жорий 
ва перспектив резервларга бўлинади. 
Жорий резервлар яқин келажакда амалга оширилиши мумкин, қоидага 
кўра улар аҳамиятли тарздаги ягона вақтли маблағларни талаб этмайди. 
Уларга яхши жиҳозлардан фойдаланиш, яроқсиз жиҳозларни ишлаб чиқариш 
тизимидан олиб ташлаш, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг рациональ ва самарадор 
(эффектив) тизимларини қўллаш, корхоналарда меҳнатни ташкил этишни 
такомиллаштириш ва уни меъёрлаштириш киради. 
Перспектив резервлар одатда ишлаб чиқаришни қайта қуришни, янги 
технологияларни тадбиқ этишни ва ш.ў. ларни талаб этади, бунинг учун 
қўшимча капитал маблағлар ва ишларни амалга ошириш учун аҳамиятли 
тарздаги муддатлар зарур бўлади. 
Унумдорликни моҳият жиҳатдан аниқлаш, айнан маҳсулот ҳажмининг 
уни ишлаб чиқаришга сарфланган маблағларга бўлган нисбатидан келиб 
чиққан ҳолда унумдорлик тўртта ҳолатда ошиши мумкин: 
- маҳсулот ҳажмининг ошиши, сарф-харажатларнинг эса пасайиши 
(классик ҳолат); 
- маҳсулот ҳажмининг сарф-харажатларга қараганда тез ўсиши; 
- маҳсулотнинг ҳажми ўзгаришсиз қолади, сарф-харажатлар эса пасаяди; 
- сарф-харажатларнинг пасайишига нисбатан маҳсулот ҳажмининг кам
суратлар билан пасайиши. 
Меҳнат унумдорлигини ўстиришни таъминлаш бўйича бошқариш 
стратегияси танлаш ушбу ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. 

Download 246,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish