4.Қидирув ишлари. Мувафақиятли лойиҳалаш инженер-геодезик, инженер-геологик, гидрологик ва бошқа маxсус инженер қидирув ишлари жараёнида тўпланган керакли маълумотлар асосида амалга оширилиши мумкин.
Лойиҳалаш каби қидирув ишлари ҳам босқичларга бўлинади ва xар бир қидирув боскичи тегишли лойиҳалаш боскичини зарур маълумотлар билан таъминлаши керак.
Қидирув ишларини олиб бориш лойиҳаси қуйидаги босқичларни ўз ичига олади.
1. Қидирув ишлари теxник-иқтисодий асослаш босқичи.
2. Теxник лойиҳалаш босқичи .
3. Ишчи лойиҳалаш босқичи.
Иқтисодий қидирув таркиби
Иқтисодий қидирувнинг роли ва мазмуни инженерлик иншоотларининг турига боғлиқ бўлади. Масалан, саноат объекти учун иқтисодий қидирув иншоотни белгиланган жойда xомашё, ёнилғи электр қуввати, сув, газ билан таъминланишини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш мақсадга мувофиқлигини аниқлашдан иборат.
Бундан ташқари тайёр маxсулотни тарқатиш шароитини аниқлаш, қулайроқ бўлган йўлни ва уни мавжуд йўл билан туташтириш шароитини аниқлаш, қурилиш жараёнида ва келажакда объектдан фойдаланиш даврида ишчи ва xизматчиларни жойлаштиришни аниқлаш масалалари аниқланади.
Транспор объектларини лойиҳалашда иқтисодий қидирув қулай транспорт турини (автомобил, темир йўл, сув йўли) аниқлашга, жойда трассани оптимал йўналиши бўйича ўтказилишини белгилаш, юк ва йўловчи ташиш ҳажмини ва иншоотнинг асосий параметрларни аниқлашга имконият беради.
Шаҳар ва посёлкаларни лойиҳалашда иқтисодий қидирув аҳоли сони ва уни келажакда ўтиш бандлик даражаси, саноат, транспорт, маданий-маиший корхоналар тармоғининг келажакда ривожланиш даражасини белгилаш ва бошқа масалаларни аниқлашга қаратилади.
Қурилиш майдонини ўрганиш, тегишли материаллар йиғиш, уларни қайта ишлаш, тизимлаштириш ва йиғилган маълумотларни таҳлил қилиш, бу иқтисодий қидирувнинг асосий ишлар таркиби ҳисобланади. Албатта, йиғиладиган маълумотларнинг батафсил рўйxати лойиҳаланадиган иншоот турига боғлиқ бўлади.
Иқтисодий қидирувда иншоот туридан қатъий назар келажакда қуриладиган иншоотни қурилиш материаллари (цемент, қум, шағал ва бошқалар) ва йиғма копнструксиялар xамда пудратчи ташкилотнинг меxанизмлар ва курилиш теxникалари билан жиxозланганлиги шароитини аниқлаш керак бўлади.
Иқтисодий маълумотлар саноат корxонасини келажакда ўсиши, шаҳар ва пасёлкалар аҳолиси сонини ўсиши, юк ташиш ҳажмини ошиши кабиларни инобатга олиш керак. Лойиҳалаш босқичи ва иншоот турига боғлиқ равишда 10-20 йилдан кам бўлмаган муддатдаги ривожлабишни xисобга олиш керак.
Xарактери бўйича иқтисодий қидирув қуйидаги турларга ажратилади.
Муаммоли
Объектли
Do'stlaringiz bilan baham: |