Қурилиш моддий – техника таъминоти бозор шароитида қурилиш моддий–техника таъминоти


 Қурилиш моддий – техника таъминотини



Download 296,64 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana01.06.2022
Hajmi296,64 Kb.
#627885
1   2   3   4   5
Bog'liq
10-mavzu. 10-maruza

4. Қурилиш моддий – техника таъминотини
ташкил этиш тизимида логистика 
 
Қурилиш комплексини бутун ҳолатда ва уни ташкил этувчи 
компонентларни кўриб чиқиш шундай хулоса чиқариш имконини берадики, 
унга кўра қурилишни ўзаро боғланган ва ўзаро шарт-шароитланган оқимлар 
жамламасини ўз таркибига киритувчи тизимга киритиш мумкин. Бу 
оқимларнинг асосийларига қуйидаги: ахборотлар, моддий – техника ҳамда 
молия ресурслари ва бошқа оқимлар киради. 
Маълумки, бино ва иншоотлар қурилиши муддатларини қисқартириш, 
мақбул бўлган сарф-харажатлар билан уларнинг сифатларини яхшилаш 
бўйича зарурий натижаларга эришиш учун биринчи навбатда юқорида 
кўрастилган ва бошқа иқтисодий оқимларни мақбуллаштириш ва 
рационизациялаштириш талаб этилади. 
Қурилиш ташкилотлари ҳамда қурилиш индустрияси корхоналарида 
хусусий ва ўз мақсадларига эришиш йўлида жалб этилган ресурслар 
ҳаракатининг ўзаро боғланган ҳамда ўзаро шарт-шароитланган жараёнларини 
иқтисодий оқимлар деб ҳисоблаш мумкин. 
Қурилишни тизим сифатида биринчи навбатда қурилишни моддий – 
техника жиҳатдан таъминлаш деб қабул қилиш жоиздир. Ҳар қандай бино ва 
иншоотни қуриш учун, аввалом бор, етарли миқдорда қурилиш материаллари, 
конструкциялари ва буюмлари, хом-ашё ҳамда технологик жиҳозлар зарур 
бўлади, уларнинг аниқ миқдори қурилиш-монтаж ишлари лойиҳасида 


кўрсатилади. Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш жараёни бу 
ресурсларнинг белгиланган ҳажмда, кўрсатилган муддатда ва тегишли 
сифатда етказилиб берилишини кўзда тутади. Ватанимиз ва хориждаги турли 
ишлаб чиқаришлар бўйича тўпланган тажриба шунга ўхшаш масалаларни 
ечишда логистикадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлигини 
тасдиқлайди. 
Терминологик луғатда логистиканинг қуйидаги маъноси ифодаланган. 
Логистика
– хом-ашё ва материалларни ишлаб чиқариш корхонасига еказиш 
жараёнида ташиш, жойлаштириш ва бошқа моддий ҳамда номоддий 
операциялар, завод ичида хом-ашё, материаллар, яримфабрикатларни қайта 
ишлаш, тайёр маҳсулотларни истеъмолчига манфаатлар ва талабларга 
мувофиқ етказиб бериш, шунингдек, тегишли ахборотларни узатиш, сақлаш 
ва қайта ишлашни режалаштириш, назорат қилиш ва бошқариш ҳақидаги 
фандир. 
Бунда асосий изланиш объектлари қуйидагилар бўлади: логистик ушлаб 
қолишлар, ахборот оқими, логистик тизим, логистик функция, логистик 
занжир, логистик операциялар, материаллар оқими ва бошқалар. Логистика 
қатор ўзаро боғланган бўлимларни қамраб олади, жумладан таъминот 
логистикаси, ишлаб чиқариш логистикаси, савдо-сотиқ логистикаси, 
транспорт логистикаси ва бошқалар. Логистик тизимлар доирасида қурилиш 
материалларига бўлган эҳтиёжни башорат қилиш ва заҳиралар ҳолатини 
назорат қилиш, буюртмаларни йиғиш ва қайта ишлаш, логистик занжирда 
материал оқими кетма-кетлиги ва бўғинларини аниқлашни ўз таркибига 
киритган қатор масалалар ва уларнинг комплекслари ечилади. 
Қурилиш логистика тизимларини логистик тизимларнинг умумий 
назарияси матнида кўриб чиқиш тақоза этилади. 
Оқимларнинг турларига кўра логистик тизимларни қуйидагиларга 
ажратиш мумкин: 
материаллар, молиявий, ахборот оқимлари ва меҳнат 
ресурслари оқимлари.
Материаллар оқимлари логистик тизимлари ёки бошқача қилиб айтганда 
материаллар логистик оқимлари қурилиш ташкилотлари ва корхоналар 
(фирмалар) моддий ресурсларини сотиб олишдан тортиб то тайёр маҳсулот 
(бинолар ва иншоотлар)ни сотишгача бўлган барча ҳаракатларни 
бирлаштиради. 
Молиявий оқимлар логистик тизими (ёки логистик молиявий тизим) 
ишлаб чиқариш ва қурилиш маҳсулотини сотиш билан боғлиқ бўлган ҳамма 
молиявий оқимлар ҳаракатларини бирлаштиради. 
Ахборотлар оқимлари логистик тизимлари (ёки ахборотлар логистик 
тизимлари) қурилиш фирмаси оддий ишлаб чиқариш жараёнларини қандай 
бирлаштирса, ушбу фирма орқали амалга ошириладиган кенгайтирилган 
ишлаб чиқариш жараёнларини ҳам худди шундай бирлаштиради. 
Меҳнат ресурслари оқимларининг логистик тизимлари (ёки меҳнатнинг 
логистик 
тизимлари) 
меҳнат 
ресурсларини 
қурилиш 
фирмасига 
йўналтиришнинг барча хилма-хиллигини бирлаштиради. 


Логистикаларни қурилиш ишлаб чиқариш цикли стадиялари бўйича 
дифференциялаш билан қуйидаги логистик тизимларни кўриб чиқиш мумкин: 
-
савдо - сотиқ логистикаси тизимлари, улар моддий-техника 
ресурсларини сотиб олиш оқимларини ва қурилиш ишлаб чиқариш-
технологик комплектациясини, шунингдек, молиявий, ахборотлар ва меҳнат 
ресурслари билан бирга борадиган оқимларни ташкил қилиш билан 
шуғулланади; 
-
тадбиркорлик логистикаси (ёки ишлаб чиқариш логистикаси) 
тизимлари, улар қурилиш индустрияси корхоналари ва қурилиш фирмаларида 
қурилиш констркуциялари, буюмлари ва бошқа материалларни ишлаб 
чиқариш жараёнидаги ресурслар оқимини, лойиҳа-конструкторлик, қурилиш-
монтаж ва ишга тушириш ишларини ташкил қилиш билан шуғулланади; 
-
тақсимлаш логистикаси тизимлари, улар истеъмолчига тақдим 
этиладиган тайёр қурилиш маҳсулоти, ишлар ва хизматларнинг оқимларини, 
шунингдек, бу оқимлар билан бирга борадиган молиявий, ахборотлар ва 
меҳнат оқимларини ташкил қилиш билан шуғулланди; 
-
транспорт–омборхона 
логистикаси тизимлари, улар қурилиш 
фирмасида юклар оқимини ва омборхона ички оқимларини ташкил қилиш 
билан шуғулланади. 
Қурилиш фирмаси логистика тизимлари синфланишини бошқа белгилар 
билан ҳам давом эттириш мумкин, масалан, инвестицион жараёнлар босқичи, 
қурилиш маҳсулоти ҳаётий цикли босқичлари ва шунга ўхшаш оқимлар билан 
давом эттириш мумкин. 
Агар иқтисодий мустақил субъектлар қанчалик кўп сонда логистика 
занжирига киритилса, логистика тизимларини шакллантириш жараёнлари 
шунчалик мураккаб кечади. Бу маънода макрологистик тизимлар 
микрологистик тизимларга нисбатан анча мураккаб кўринишга эга бўлади. 
Ташкилий-иқтисодий интеграция характери бўйича макрологистика 
тизимлари субъектлари вертикаль, горизонталь ва конгломерант тизимларга 
ажратилади. Логистик фаолият учта асос остида бирлашади: моддий 
ресурслар бирга борадиган ҳамма техник воситалар ва жиҳозлар жамламаси 
бўлган 

Download 296,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish