ШНҚ 3.06.03-08 89-бет
11.34.Йўлнинг ўзида аралаштириш билан ейилиш қатламини қуриш
ишлари ўз ичига тайёргарлик ишлари, қоришмани йўлда тайёрлаш, қоришмани
ёйиш ва ётқизилган қатламни зичлашдан иборат.
11.35. Тайёргарлик ишлари: қоплама юзасини тайёрлаш, чанг ва лойлардан
тозалашдан иборат.
11.36. Тош материални белгиланган ҳажмда олдиндан йўлга олиб чиқиб
қатнов қисмига тўкилади. Қоришмани тайёрлашдан олдин материал қоплама
бўйлаб бир текисда тайёрлаб олинади, ҳажми зич ҳолатда 2,5 cm қалинликни
таъминлаши учун етарли ёки етарли эмаслиги кўриб чиқилади.
Тайёрланган материалдан намлиги ва донадорлик таркибини текшириш
учун намуна олинади. Қатнов қисм кенглиги 7 m бўлганда 1 km учун чақиқтош
миқдори 228 m
3
ёки 388 t ни ташкил этади ёки 1000*7*0,025*1,25*1,04=228m
3
.
Автогрейдер билан аралаштириш ишлари қуйидаги тартибда бажарилади:
тош материални йўлга ёйиш, икки бор ўтиш билан белгиланган меъёрда
боғловчи материал қуйиш, ҳар-бир қуйишдан сўнг тош материал боғловчи
билан аралаштириб олиш, сўнг якуний аралаштириш ишлари бажарилади.
Автогрейдернинг ўтишлар сони қуйиладиган боғловчи миқдорига боғлиқ
бўлиб, бир издан 5-6 марта ўтишига тенг. Қатламни қуришда чақиқтош қориш-
маси қалинлиги бўш ҳолатида шундай бўлиши керакки,бунда автогрейдернинг
ҳар бир ўтишида ишлов берилаётган материал тўлиқ аралашиши таъмин-
ланиши лозим, ҳамда қопламада ёрилишлар юз бермаслиги керак.
Иккинчи маротаба боғловчи қуйилгандан сўнг, автогрейдер отвали йўл
ўқига 30-40° бурчак остида ўрнатилиб, якуний аралаштириш ишлари бажа-
рилади. Қоришмани якуний аралаштириш жараёнида автогрейдернинг ўтишлар
сони 27 та ни ташкил этади.
Ўртача даражада қуюқлашувчи битум қўлланилганда, қоришмани
ётқизишдан 1-2 кун олдин, секин қуюқлашувчи битум ишлатилганда 5 кун
олдин тайёрлаб олинади.
Тайёрланган чақиқ тошли қоришмани қатнов қисм ўқи бўйлаб уюм ҳолатда
ёйиб чиқилади ҳамда лабораторияда сифатини аниқлаш учун намуна олинади.
11.37.Тайёрланган қоришмани қопламанинг бутун юзаси бўйлаб авто-
грейдер билан белгиланган қалинликда ёйиб чиқилади. Қоришмани ёйишда
автогрейдер отвали йўл ўқига нисбатан 45-60°
бурчакда ўрнатиб олинади.
11.38. Ёйилган қатламни металл валецли 5-10 t ли катоклар билан бир
издан 3-5 марта ўтиш орқали зичланади.
Зичлашни қатнов қисм чеккасидан ўртасига қараб, аввалги ўтган изни 1/3
қисмигача қамраган ҳолда зичланади. Қоришманинг валецларга ёпишишининг
олдини олиш мақсадида автоматик тарзда сув ёки совун эритмаси билан намлаб
турилади. Қўл билан намлашга йўл қўймайди.
Ейилиш қатлами зичлангандан сўнг автомобиллар қатновига рухсат
берилади. Қопламанинг якуний зичланиши ва шаклланишига транспорт
воситалари қатнови билан эришилади. Бу даврда қопламада тегишли қаров
ишлари амалга оширилади, қатнов тартибга солинади, тезлик чекланади, майда
бузилишлар бартараф этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: