1-расм. Давлат стандарти бѝйича материаллар намуналарининг шакли ва
синаш схемалари:
Намунанинг сиқилишдаги мустахкамлик чегарасини билиш учун ундан тайёрланган намунага ташқи сиқувчи куч таъсир эттирилади ва бу таъсир куч материал емирилгунга қадар давом эттирилади. Синовдан ўтказиладиган намуналар тўғри геометрик шаклда (куб, параллелепипед, цилиндр) бўлиши лозим.
Табиий тош материалларидан тайёрланадиган намуналарнинг ўлчамлари 50 бўлиши мумкин. Зич материаллардан тайёрланадиган намуналарнинг ўлчамлари бундан кичикроқ, ғовак материаллардан тайрланадиганларники эса, аксинча, каттароқ бўлади (1-расм, а ва б ларига каранг).
Куб шаклидаги намуна махсус диск арралар ёрдамида арралаб ясалади. Тошни арралашда унинг арраланадиган жойига, айни арра тишлари остига оғир тупроқдан қорилган ва жилвир қум, яъни жуда қаттиқ материал талқони аралаштирилган қовушоқ лой чапилади.
Хаддан ташқари қаттиқ тоғ жинслари, масалан, кварцитлар, корунд, олмос ва бошқа дисклар ёрдамида арраланади. Арраланадиган намуна станокда камрагичлар ёрдамида махкамлаб қўйилади ва навбат билан уч йўналишда арраланади. Цилиндр шаклидаги намунанинг диаметри 50 ёки 80 мм ва баландлиги кўпи билан икки диаметрига тенг бўлиши мумкин.
Тош материаллардан махсус ковак пармалар ёрдамида цилиндрсимон намуналар тайёрлаш осонроқдир, лекин куб намуна тайёрлашнинг нисбатан қийинроқ бўлишига сабаб унинг олти ёғини хам пухта ишлаш зарурлигидир. Тайёрланган цилиндр ёки куб намуналарининг қарама-қарши жойлашган текисликлари ўзаро параллел бўлиши керак. Бунга уларни станокда жалолаш йўли билан эришилади. Мазкур текисликларнинг тўғрилиги металл гўния ва штангенциркуль билан текширилади.
Тайёр намуналарга қора тушда номер қўйилади. Намунада қатламлар йўналиши параллел чизиқлар билан кўрсатиб кўйилади. Турли курилиш материаллари намуналарнинг шакли ва ўлчамлари давлат стандартлари (ДС) да хар бир турдаги материал учун кўрсатилган талабларга мос тушиши лозим.
Намунанинг сиқилишдаги мустахкамлигини синаш учун гидравлик пресс (2 ва 3-расм) ва универсал синаш машиналаридан фойдаланилади.
А Б
2-расм. Гидравлик прессларнинг умумий кўриниши
А-Гидравлик прес МС-100 Б- Электрон таблоли чек учун мини принтерли қуввати 100 кн бўлган замонавий гидравлик прес.
Синаш олдидан намунани майин жунли чўтка ёки латта билан тозалаш, тарозида тортиш 1 г. аниқликда ўлчаш ва пресснинг остги таянч плитасига, унинг марказига аниқ тўғрилаб ўрнатиш керак. Сўнгра пресснинг винтини бураб, унинг устки плитаси намуна устига туширилади ва намуна икки таянч плита орасида махкамланади. Намунанинг тўғри ўрнатилганлигига ишонч хосил қилингач, пресснинг насоси ишга туширилади, намуна сиқила бошлайди; сиқувчи куч секундига 0,5-1,0 МПа тезликда ортиб бориши лозим (буни кузатиб туриш керак).
3-расм: 2ПГ гидравлик пресснинг схемси.
1-пўлат асос; 2-иккита пўлат устун; 3-остки таянч плита; 4-кўндаланг таянч; 5-электроматор; 6-устки таянч плита; 7-поршен; 8-цилиндр; 9-бошқарувчи пульт; 10-намуна; 11-гидравлик мой учун идиш; 12-манометр.
Намуна бузилган(емирилган, синган) пайтда, яъни сиқувчи куч энг юксак даражага етганда, пресснинг мили тўхтаб, кейин орқага қайта бошлайди. Ана шу холат қайд қилиниши зарур.
Хар бир материалдан камида учта намуна синаб кўрилади. Уч марта ўтказилган
синов натижаларининг ўртача қиймати энг сўнгги натижа сифатида қабул қилинади. Жами синаш натижалари лаборатория ишлари дафтарига ёзиб қўйилади.
Материалнинг физик холати намуналарнинг мустахкамлик кўрсаткичига катта таъсир кўрсатади. Тош материалларнинг қуруқ холдаги мустахкамлиги сувга тўйинган холдаги мустахкамлигидан деярли хамма вақт катта бўлади. Бу холат юмшаш коэффициенти оркали хисобга олинган. Юмшаш коэффициенти (Кюм) сувга тўйинган намунанинг сиқилишдаги мустахкамлик чегарасини материал қуруқ намунасининг сиқилишдаги мустахкамлик чегарасига нисбати орқали ифодаланади.
Синаш натижасида аниқланган қийматлар қуйидаги 1-жадвалга ёзиб борилиши керак.
Материал________________________________________ 1-жадвал
Таж-риба
тартиби
|
Намуна кўндаланг кесимининг ўлчамлари, см
|
Кўндаланг
кесимининг
юзаси, см2
|
Бузувчи
куч, Р, Н
|
Намлиги, %
|
Сиқилишга мустах-камлик чегараси, Rсик, МПа
|
1.
|
|
|
|
|
|
2.
|
|
|
|
|
|
3.
|
|
|
|
|
|
Хулоса:
|
Do'stlaringiz bilan baham: |