Тест саволлари ТБК дан
1-вариант
1. Темирбетоннинг техник-иқтисодий афзалликлари нимада?
а. Товуш ўтказмаслиги;
в. Иссиқликни яхши ўтказиши;
с. Сиқилиш ва чўзилишга яхши ишлаши;
д. Маҳалий материалларни кўплаб ишлатиш мумкунлиги, оловбардошлиги, чидамлилиги, мустаҳкамлиги;
2. Олдиндан зўриқтирилган конструкция деганда нимани тушунасиз?
а. Бетон ва арматурада олдиндан сўнъий зўриқишлар ҳосил қилишни;
в. Арматурани қиздириб узайтиришни;
с. Бетон классини оширишни;
д. Бетонни сўнъий зўриқишини;
Бетоннинг асосий сифат кўрсаткичлари қайсилар?
а. Сиқилишдаги мустаҳкамлиги бўйича синфи, чўзилишдаги мустаҳкамлиги бўйича синфи, совуққа бардошлиги бўйича синфи, сув ўтказмаслиги бўйича синфи, зичлиги бўйича синфи, ўзкучланиш бўйича синфи;
в. Сиқилиш ва чўзилишдаги мустаҳкамлиги бўйича синфи, совуққа бардошлиги, сув ўтказмаслиги, зичлиги, ўзкучланиш бўйича маркалари;
с. Сиқилишдаги ва чўзилишдаги мустаҳкамлиги бўйича синфи, совуққа бардошлиги, сув ўтказмаслиги, зичлиги, ўзкучланиши бўйича маркалари;
д. Сиқилишдаги ва чўзилишдаги мустаҳкамлиги бўйича маркаси, совуққа бардошлиги, сув ўтказмаслиги, зичлиги, ўзкучланиши бўйича синфлари;
4. Бетоннинг совуққа чидамлилиги бўйича бетоннинг маркаси F200 деганда нимани тушунасиз?
а. Температура 0 градусдан паст бўлганда 1 кв. см юзаси 200 кг юкни кўтара олишини;
в. Минус 200 гача температурага чидамлилигини;
с. Плюс 200 гача температурага чидамлилигини;
д. Сувга тўйинган ҳолда 200 цикл муддатга эришишга чидамлилигини;
5. Арматуранинг темирбетондаги асосий вазифаси?
а. Бетоннинг сиқилишдаги ҳисобий қарашлигини ошириш;
в. Чўзилувчи кучланишларни қабул қилиши ва сиқилиш зоналар кучайтириш;
с. Бетоннинг чўзилишдаги норматив ва ҳисобий қаршилигини ошириш;
д. Эгувчи моментни қабул қилиш;
6. Арматуранинг реологик хусусиятлари нималардан иборат?
а. Лигерловчи қўшимчалар бўлиши;
в. Пластиклиги;
с. Мўртлиги ва пайванланиши;
дГ. Тобташлаши ва реакцияси.
7. Қайси синфдаги арматуралар олдиндан зўриқтирилган арматура сифатида ишлатилади?
а. А-I, А-II, А-III, А-IV, А-V;
в. B-I, B-II, Bp-I, Bp-II;
с. А-IV, А-V, А-VI, Ат-IV, Ат-V, Ат-VI, B-II, Bp-II, K-7;
д. А-I, А-II, А-III;
8. Темирбетонни олдиндан зўриқтиришни асосий моҳияти нимадан иборат?
а. Киришиш-қисқариш деформациялари ва топташлувчи деформациялари камайишидан;
в. Бетонни чегаравий деформациялари кўпайишидан;
с. Конструкция устиворлиги ошишидан;
д. Юқори мустаҳкамликка эга бўлган материалларни қўллашга имкон берашидан, дарзбардошлиги ортишидан;
9. Арматура билан бетоннинг тишлашишидан ҳосил бўладиган кучланиш қандай топилади?
а. tш.тиш=/As. s
в. tтиш=Eb/s;
с. tш.тиш=r/(lanU)
д. tш.тиш=s/W;
10. Темирбетонда арматуралаш коэффициенти қандай топилади?
а. m=Eb/Ea;
в. g=Es/Eb;
с. m=Es/ Eb;
д. m=Аs/A;
11. Темирбетон конструкцияларининг каррозиябардошлиги нималарга боғлиқ?
а. Сув ўтказувчанлигига;
в. Совуқбардошлигига;
с. Бетон зичлиги ва муҳитнинг агрессивлик даражасига;
д. Боғловчининг оз ва кўплигига;
12. Арматура бўйича ишончлилик коэффициенти нимага боғлиқ?
а. Арматура классига;
в. Бетон классига;
с. Кучланиш ҳолатига;
д. Деформацияга;
13. Бетон билан арматура биргаликда ишлаши учун кандай омиллар асосий ҳисобланади?
а. Пўлатнинг легирланлиги ва бетоннинг ғоваклиги;
в. Бетоннинг пластиклиги ва арматураларнинг эластиклиги;
с. Бетон билан арматуранинг ўзаро яхши тишлашиши, уларнинг температура таъсирида чизиқли кенгайиш коэффициентларининг яқинлиги ва етарли химоя қатламининг мавжудлиги;
д. Бетоннинг музлаши;
14. Бир хил таркибли бетоннинг “куб” мустаҳкамлиги томонлари 15х15х15 см бўлганда “R” деб қабул қилинса, синашда томонлари 10х10х10 см бўлганда қайси “R” қабул қилинади?
а. 0,7 R деб;
в. 1,12 R деб;
с. R деб;
д. 2,0 R деб;
15. Темирбетон конструкцияларини лойихалашда ва ҳисоблашда нима учун бетонларнинг призматик мустаҳкамлигидан фойдаланилади?
а. Конструкция элементларининг шакли призма шаклига якин бўлганлиги учун;
в. Бетонларнинг призматик мустаҳкамлиги уларнинг куб мустаҳкамлигидан юқори бўлганлиги учун;
с. Бетонларнинг призматик мустаҳкамлиги уларнинг куб мустаҳкамлиги билан бир хилда бўлганлиги учун;
д. Бетон оғир бўлганлиги учун;
16. Бетон, призма томонлари нисбати h/a > 4 бўлса, унинг призма ва куб мустаҳкамликлари орасида қайси боғланиш тўғри?
а. Rb=R;
в. Rb>R;
с. Rb= (0,7 …0,8) R;
д. Rb= 4R;
17. Бетоннинг ўқ бўйлаб чўзилишдаги мустаҳкамлиги “Rвt” унинг ўқ бўйлаб сиқилишдаги мустаҳкамлиги “Rв” билан қандай боғланишда бўлади?
а. Rвt = Rв;
в. Rвt > Rв;
с. Rвt = (8 …15) Rв;
д. Rвt = (0,05…0,1) Rв;
18. Лойихаларда В20, В25 ёки В30 белгилар кўрсатилган бўлса нимани англатади?
а. Бетоннинг сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги синфини;
в. Бетоннинг қирқилишга бўлган мустаҳкамлигини;
с. Бетоннинг оғир бетон эканлигини;
д. Бетоннинг сув ўтказувчанлигини;
19. Бетоннинг сув ўтказмаслик бўйича маркаси W10 бўлса, бу бетондан ясалган темирбетон плотина (тўғон) неча метр чуқурликдаги сувни тўсишга яроқли?
а. 0,010 метр;
в. 100 метр;
с. 1 метр;
д. 1000 метр;
20. Узунлиги 24 м бўлган, олдиндан зўриқтирилган темирбетон тўсинни арматуралаш учун ишчи арматура сифатида қандай арматурани қабул қилса бўлади?
а. А-I ёки А-II синфадаги;
в. K7, B-II, Bp-II;
с. А-III, А-IV;
д. А-V, А-VI;
21. Ишчи арматуралар сифатида Ат-III, Ат-IV ва Ат-V арматуралар қабул қилинган бўлса, арматура каркаслари қайси усулда бажарилади?
а. Арматура ўзаро электрод ёрдамида пайвандлаб;
в. Арматураларни ўзаро ингичка симлар билан боғлаб;
с. Арматураларни ўзаро газли пайвандлаб;
д. Исталган усулда;
22. Темирбетон тўсинларни арматуралашда монтаж арматураларнинг диаметри қандай бўлиши керак?
а. 10...12 мм ёки (dw + 2 мм);
в. 40...60 мм ёки (dw + 20 мм);
с. 3...5 мм ёки (dw + 2,0 мм);
д. Ишчи арматуралар диаметрига тенг;
23. Кўндаланг кесимининг ўлчамлари 40х20 см бўлган, темирбетон тўсиндаги ишчи арматуралар кўндаланг кесимининг юзаси (Аs = 2 cм2) тўсини арматуралаш фоизи (m%) қанчани ташқил этади?
а. 2%;
в. 4%;
с. 8%;
д. 2,5%;
24. Юқори мустаҳкамликдаги совуқлайин чўзилган пўлат симларнинг синфи қандай белгиланади?
а. B-II ёки Bp-II;
в. А-V;
с. B-I;
д. А-I;
25. Темирбетон элементларнинг ёрилишга турғунлиги қайси усулда текширилади?
а. I-чегаравий холат бўйича;
в. II-чегаравий холат бўйича;
с. I ва II-чегаравий холат бўйича;
д. Рухсат этилган зўриқиш бўйича;
1 босқич 4 тур учун саволлар.
1. Марказий чўзилган ва сиқилган элементларнинг ҳисоби;
2. Тўсинларни хисоби.
3. Тўшама ҳисоби
4. Пайванд бирикмалар ҳисоби.
5.Болтли бирикмаларни ҳисоблаш.
6.Алоҳида элементлардан тайёрланган тўсинларни хисоблаш тартиби .
7. Тўсинларни умумий тургунликга текшириш.
8. Алоҳида элементлардан тайёрланган тўсинларни токчасини ва деворини тургунлигини текшириш.
9. Устунни хисоби.
10. Саноат бино каркасига таъсир этаётган юкларни аниқлаш.
11. Кран остидаги тўсинни ҳисоби.
12. Кўндаланг рамани таъсир этаётган юкларга ҳисоби. Рама элементларининг ҳисоби.
13. Металл ферма ва ферма тугунларининг ҳисоби.
14. Кўндаланг раманинг устунини тепа ва паст қисмининг ҳисоби.
Темирбетонни моҳияти.
Олдиндан зўриқтирилган темирбетон элементлар қандай тайёрланади?
Юклар ва таъсирлар.
Бетон билан арматуранинг биргаликда ишлашига сабаб бўлган омиллар.
Темирбетонни афзалликлари ва камчиликлари нималардан иборат?
Бетон синфи қандай аниқланади?
Бетонни мустаҳкамлиги ва деформациясига қандай омиллар таъсир кўрсатади?
Бетонни деформацияланиши.
Бетонни тоб ташлаши ва релаксацияси нима ва улар нималарга боғлиқ?
Бетон деформациясининг турлари ва улар қандай аниқланади?
Бетонга иқлимнинг таъсири нималарда ва қандай намоён бўлади?
Арматура турлари ва синфлари нечта?
Арматура мустаҳкамлигини оширишнинг қандай усуллари мавжуд?
Арматурадан тайёрланган буюмлар ва элементларга уларни жойлаштириш.
Арматураларни ва арматура буюмларини туташтириш.
Бетон сифатини асосий кўрсаткичлари
Бетонга жойлаштирилган арматура нима вазифани бажаради. Бетон мустаҳкамлиги ва деформациясига уни таъсири.
Бетонни сиқилишга ва чўзилишга синаш учун қандай намунадан фойдаланилади.
Бетон асосий турлари қайсилар?
Бетонга қандай технологик талаблар қўйилади, темирбетон учун атериал бўлгани учун.
Плитани арматуралаш.
Тўсинни арматуралаш.
Темирбетон элементларни ҳисоблаш тартиби.
Пайвандланган арматура буюмлари учун қанақа арматуралар ишлатилади?
Олдиндан зўриқтирилган темирбетон элементларга арматура ва бетонни қайси синфлари ишлатилади?
Олдиндан зўриқтирилган темирбетон элементларни афзалликлари.
Темирбетонни емирилиши (коррозияси) ва унга қарши кураш.
Бетонни ҳимоя қатлами нима ва у элементларда қанча бўлиши керак.
Вақт ва қотиш шароити бетон мустаҳкамлигига қандай таъсир кўрсатади
Арматурани физик ва механик хоссалари
Темирбетонни физик ва механик хоссалари.
Ҳар хил арматуралар учун “σ-ε” диаграммаси чизинг ва ундаги ўзига хос нуқталарни тушунтириб беринг.
Анкеровка узунлиги нималарга боғлиқ ва қандай аниқланади?
ҚМҚ бўйича бетонни қайси синфлари тасдиқланган?
ҚМҚ бўйича арматурани қайси синфлари мавжуд.
Темирбетоннинг келиб чиқиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |