Қурилиш материаллари ва буюмлари



Download 0,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/27
Sana23.02.2022
Hajmi0,6 Mb.
#182271
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
u-ilish-mate-ialla-i-va-buyumla-i-maruza-matni

Рангли металлар 
Қурилиш тизимида энг кўп ишлатиладиган рангли металл алюминий ҳисобланади. 
У юқори мустаҳкамликка, пластикликка эга бўлиб, коррозия муҳитига чидамлидир. 
Алюминийнинг енгиллиги ва бошқа рангли металлар билан қотишмалар ҳосил қилиши 
унинг мухим хоссаларидир. 
Мис, магний, титан, никел, рух, қалай ва бошқа рангли металлар кўп ҳолларда 
қотишмалар компонентлари ва легирловчи қўшимчалар сифатида ишлатилади. Нодир 
рангли металлардан олинган қотишмалар маҳсус қурилиш объектларида, архитектура 
ѐдгорликларини таъмирлашда ишлатилиши мумкин. Рангли металлар соф ҳолда кам 
ишлатилади, чунки мустаҳкамлиги ва қаттиқлиги талабга жавоб бермайди. 
Алюминий ва унинг қотишмалари. Алюминий кумушсимон-оқ рангли металл 
бўлиб, зичлиги 2,7 г

см
3
, эриш ҳарорати 658°С, мустаҳкамлиги 10 МПа бўлади. Очиқ 
ҳавода алюминий юзаси хиралашади, ҳосил бўлган юпқа мустаҳкам оксиди алюминийни 
агрессив муҳитлардан ҳимоялайди. 
Алюминий мустаҳкамлигини пластик деформациялаш, тоблаш ва эскиртириш 
усуллари билан ошириш мумкин.
Алюминий қотишмаларидан прокатлаш усулида швеллер, қўштавр, бурчаклик, 
ясси ва тўлқинсимон листлар, қувурлар ва бошқа буюм ва конструкциялар тайѐрланади. 
Улар асосида бино ва иншоотлар учун енгил конструкциялар, витрина ва дераза 


панжаралари, уч-қатламли иссиқлик изоляцияси панеллари, осма шиплар ва ш.к. тайѐрлаш 
мумкин. 
Мис ва унинг қотишмалари. Мис тоза ҳолда чўзилишдаги мустаҳкамлиги паст 
(200-250 МПа), зичлиги 8,9 г

см
3
, суюқланиш ҳарорати 1083°С бўлган қизғиш рангли 
металл бўлиб, иссиқлик ва электр токини яхши ўтказади. Қурилиш материаллари 
сифатида мис соф ҳолда деярли ишлатилмайди, аммо мис асосидаги қотишмалардан кенг 
фойдаланилади. 
Латун (жез) мис ва рух (40% гача) қотишмаси бўлиб, таркибига легирловчи 
қўшимчалар сифатида алюминий, қўрғошин, никел, қалай ва марганец қўшилади.
Бронза. Бронза мис ва қалай, марганец, алюминий, никел, кремний, бериллий ва 
бошқа элементлар қотишмасидир. Бронзанинг чўзилишдаги мустаҳкамлиги кимѐвий 
таркибига қараб 150-800 МПа оралиғида бўлади.
Қурилишда бронза санитария-техника буюмларининг металл қисмлари, 
фурнитуралар ва материаллар тайѐрлашда ишлатилади. 
Рух – кўкимтир-оқ рангли металл бўлиб, коррозия муҳитига чидамли бўлади. 
Шунинг учун пўлат буюмларни рухлаш учун ишлатилади. 
Титан-кулранг-оқ рангли металл бўлиб, 1665°С суюқланади, зичлиги 4,32-4,50 
г

см
3
. Титан юзасида ҳосил бўлган оксид парда коррозия муҳитига, едирилишга чидамли 
бўлади. Титан қотишмалари совуқ ва иссиқ ҳолда яхши деформацияланади, 
пайвандланади ва коррозия муҳитларига чидамли бўлади. 
Қўрғошин-кулранг-кўк рангли оғир металл бўлиб, қолипларга яхши қуйилади, 
прокатлаш мумкин. Қўрғошин кислоталарга бардошли, рентген нурларидан ҳимоялаш 
хусусиятига эга. Шунинг учун у махсус қурилишда ишлатилади. 
Металларни коррозия ва оловдан ҳимоялаш 
Коррозия турлари 
Металлар коррозияси ишлатилиш муҳитига қараб кимѐвий ѐки электркимѐвий 
турларга бўлинади. 
Кимѐвий коррозия. Кимѐвий коррозия электролит бўлмаган органик қуруқ газлар 
ва суюқликларнинг металларга таъсири натижасида вужудга келади. Кимѐвий 
коррозиянинг бу турида металл юзаси юқори ҳароратда оксидланади. Бу турдаги коррозия 
кам учрайди. 
Электркимѐвий коррозия. Металларга электролитлар-кислота, ишқор ва тузларнинг 
эритмалари таъсирида электркимѐвий коррозия вужудга келади. Бу агрессив муҳитларда 
металл коррозиясига металл ионларининг эритмага аста-секин ўтиб емирилиши сабаб 
бўлади. 



Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish