3.3. Қурилиш машиналарининг умумий тузилиши.
Мамлакатимизда қурилиш учун ҳар йили жуда кўп микдорда турли ҳил юклар ташилади. Бу иш транспорт машиналари, юк ташиш автомобиллари, тракторлар, ғилдиракли штакчилар, тиркама ва ярим тиркамалар, механик транспорт воситалари ердамида бажарилади. Қурилишда фақат автомобиль транспортига кетган сарфни умумий қурилиш-монтаж ишлари сарфининг 10…12 фоизини ташкил этади. Автомобиль транспортига ва унга боғлиқ бўлган юклаш-тушириш ишларида банд бўлган ходимларнинг сони қурилишдаги барча ишчилар сонининг чорак қисмини ташкил қилади.
3.2-расм Механик юритмали автокран.
1-шасси; 2- узатмалар қутиси; 3- таянч; 4- рама; 5- редуктор; 6- мувозанатловчи қурилма; 7-роликли таянч-бурилиш қурилмаси; 8-таянч; 9-бурилиш платформаси; 10- посанги юк; 11- қўш устун; 12-стрела чиғири; 13- реверсив тақсимлагич механизми; 14- буриш платформаси; 15- юк чиғири
Бажарадиган вазифасига кўра ҳар қайси машинада гуруҳ элементлар(деталлар)бўлиб,улар машиналарнинг умумий тузилиш схемасини ва қувват манбалар, узатиш механизмлари,иш ускуналари,юриш қисми ва бошқариш механизмларидан иборат бутун бир системани ташкил этади. Ташқи энергия манбаларидан ҳаракатга келтириладиган машиналарда ўзининг куч жиҳози бўлмайди. Муқим машиналарда юриш жиҳози бўлмайди.Кўпгина машиналарда иш жиҳози алмаштириладиган бўлади ва шу туфайли машина универсал бўлиб қолади, бу эса ундан турли технологик жараёнларни бажаришда фойдаланиш имконини беради.
Иш жиҳози иш аъзоси (чўмич, ағдаргич, майдалаш жиҳозлари) ишаъзоси махкамланадиган узел ва деталлар (экскаваторнинг стреласи ва дасталари, бульдозер ағдаргичининг рамаси), иш органи ҳаракатга келтириладиганйиғиш бирликлари(узеллари) дан (экскаватор стреласи ва чўмичини кўтариш чиғири,бульдозер аҳдаргичини кўтарадиган ва туширадиган гидравлик қурилмалардан) иборат бўлади.
Машинанинг иш аъзоси унинг иш операциялари бажаришда фойдаланиладиган қисмидир. Иш аъзосининг асосий параметрлари бажариладиган ишнинг турига ва машинанинг асосий параметрига боғлиқ. Баъзи иш жиҳозларида машинанинг асосий параметри сифатида унинг параметрларидан бири олинади.Масалан бир чўмичли экскаваторнинг геометрик сиғими унинг асосий параметри ҳисобланади. Иш аъзосининг қабул қилинган параметрларига иш унумдорлиги,жараённинг энергия сиғими,унинг иш элементларининг ейилиши турли шароитларда ишлаш имкониятига боғлиқ бўлади. Иш аъзосининг баъзи деталлари тез ейилади: баъзи машиналарда бир неча иш сменасида бошқаларида музлик ерларда ишлатиладиган бурғилаш машиналарида кескичларни ҳар 5...6 соатдан кейин алмаштириш керак. Шунинг учун иш аъзоси шундай тузилган бўлиши керакки, у ейилган деталларни қулай алмаштиришга ва бутун иш аъзосини ўрнатиш ва жойидан бўшатиб олиш учун имкон берсин.
Куч қурилмалари (қувват манбалари) машинанинг механизмларини ҳаракатга келтирадиган қисмидирУдвигателдан ва ёрдамчи системалардан:таъминлаш (ёнилғи баки, сузгичлар,трубопроводлар),совитиш системаси (сув насоси, трубопроводлар,радиатор), бошқариш системаси(двигатель иш тартибини,совитишни бошқариш ричаглари), мойлаш системасидан иборат агрегатни ташкил этади. Мотор ва ўрнатилган рама ҳам куч қурилмасининг йиғиш бирлигига киради. Узатиш механизмлари(трансмиссия) ҳаракатни двигателдан иш жиҳози, юриш қисми ва машинанинг бошқа йиғиш бирликларигаузатади. У зарур узатишлар нисбатини, турли узатишлар нисбатига мослашни ёки ҳаракатни поғонасиз ростлашни ҳамда реверсивлашни таъминлаши керак.
Машинанинг юриш қисми уни ҳаракатлантириш,рамани ушлаб туриш вазифасини бажаради ва ҳосил бўладиган босимни ерга ўтказиб юбориш учун хизмат қилади. Юриш қисми иш жараёнида ҳосил бўладиган статик ва динамик сюкларга чидамли бўлиши ҳамда юқори ўтувчанлик хусусиятига эга бўлиши керак.
Олиб юрувчи тузилма (рама) машинанинг энг зўриқиб ишлайдиган қисмидир. У машинанинг барча қисмларини ўрнатиш ва уларни ўзаро жойлаштириш учун хизмат қилади. Шунинг учун ҳам рама мустахкам ва бикр бўлиши керак.
Бошқариш системаси машинанинг куч манбаини, иш жиҳозларини ва барча йиғиш бирликларини бошқариш ва ростлаш учун хизмат қилади. Машинанинг иш унумдорлиги ва ишлаш давомийлигишу системанинг яхши ва сифатли ишлашига бевосита боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |