Қурилиш конструкциялари фани муҳандисни шакллантирадиган фанлардан бири



Download 3,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/88
Sana09.06.2022
Hajmi3,74 Mb.
#645762
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88
Bog'liq
Қурилиш конструкцияларини хисоблаш асослари

Функционал талабларга кўра
хар бир конструкция қандай мақсадга 
мўлжалланган бўлса, шунга мос бўлиши ҳамда бино ёки иншоотда бажарилаётган 
технологик жараёнларнинг қулай ва хавфсиз бўлишини таъминлаши лозим. 
Техник талаблар
конструкциянинг зарур мустаҳкамлиги, бикирлиги ва 
узоқка чидашини таъминлашга каратилади. 
Қурилиш конструкцияларига қўйиладиган муҳим талабларга тайёрлаш ва 
ишлатишдаги тежамлилиги, индустриаллиги ва технологиябоплиги киради. 
Заводларда тайёрланган элементлардан иборат йиғма конструкциялар бу 
талабларни тўлиқ каноатлантиради. 


13 
Иқтисодий талаблар
конструкция материали, унинг типи (масалан, 
фермалар ёки тўсинлар) ва асосий ўлчамлари (масалан, тўсин баландлиги) ни 
танлашга катта таъсир кўрсатади. 
Конструктив ечимлар
, конструкцияларни муайян шарт-шароитларда 
ишлатишнинг техник-иктисодий жихатдан мақсадга мувофиқлигига асосланган 
холда, материал ва энергия сарфини, шунингдек, сермехнатлигини ҳамда қурилиш
объектининг нархини максимал даражада камайтиришни ҳисобга олган холда 
танланган бўлиши керак. Бунга қуйидагиларни амалга ошириш орқали эришиш 
мумкин: 
-
самарали қурилиш материаллари ва конструкцияларидан фойдаланиш; 
-
конструкцияларнинг массасини камайтириш; 
-
материалларнинг физик-механиқ хусусиятларидан тўлиқ фойдаланиш; 
-
махаллий қурилиш материалларини ишлатиш; 
-
асосий қурилиш материалларини тежамкорлик билан сарф қилишга оид 
тегишли талабларга риоя қилиш. 
Лойиҳалашда 
ечимларнинг 
бир 
неча 
вариантлари 
тузилиб, 
уларда 
конструкцияларни тайёрлаш ва куришдаги материаллар, энергия, мехнат сарфи, 
қурилиш нархи ва муддатларига оид кўрсаткичлар аниқланади; конструкциянинг
меъморий куркамлиги ҳам эътиборга олинади. Вариантларни таққослаш орқали энг 
мақбул ечим танлаб олинади.
 
Конструкцияларнинг тежамлилиги
уларга қўйиладиган асосий талаблардан
бири 
ҳисобланади. 
Тежамлилик

материаллар 
сарфи 
ва 
таннархи, 
конструкцияларни тайёрлаш, қурилиш майдонига ташиб келтириш, монтаж қилиш 
ва улардан фойдаланишдаги харажатларга боғлиқ бўлади. 
Материал сарфи жихатидан энг афзал конструкция тенг мустаҳкамликдаги 
конструкция ҳисобланади. Бундай конструкциядаги барча кесимлар унга 
ишлатиладиган материалларнинг физик-механиқ хоссаларидан тўлиқ фойдаланиш 
шарти 
билан 
танланган 
бўлади 
(тенг 
мустаҳкамликка 
эга 
бўлмаган 


14 
конструкцияларда 
баъзи 
йирик 
элементларнинг 
мустаҳкамлигидан 
тўлиқ 
фойдаланилмайди). 
Конструкция унга таъсир этадиган кучларга ҳисобланган бўлиши керак. 
Ташқи юклар, таянчларнинг силжиши, хароратнинг ўзгариши, киришишлар ва 
бошқа шунга ўхшаш ходисалар конструкцияларга таъсир этадиган кучларга киради. 
Бино ва иншоотларни лойиҳалашда конструктив схемалар тузиш керак. 
Бундай схемалар бино ва иншоотнинг ҳамма қисмларида, уни қуриш ва 
фойдаланишнинг барча босқичларида конструкцияларнинг зарурий мустаҳкамлиги, 
устиворлигини таъминлаши лозим. Лойиҳаларда конструкцияларнинг узоққа 
чидамлилигини таъминлашга қаратилган тадбирларни кўзда тутиш совуқбардош ва 
ўтга чидамли, коррозиябардош материалларни танлаш, уларни чиришдан химоя 
қилишга доир чоралар кўриш керак. 
1.3. Юклар ва таъсирлар
Таъсир этиш вақтига қараб юклар доимий ва вақтинча бўлиши мумкин, 
вақтинча юк узоқ муддатли, қисқа муддатли ва махсус бўлиши мумкин. 
Доимий таъсир этадиган юклар
га қуйидагилар киради: 
а) иншоот қисмларининг вазни, юк кўтарувчи ва тўсувчи қурилиш 
конструкцияларининг вазнлари ҳам шунга киради; 
б) грунтларнинг оғирлиги ва босими (кўтарма, тўлдирма);
в) конструкцияда олдиндан уйғотилган кучланишлардан ҳосил бўлган 
зўриқишлар ва бошқалар. 

Download 3,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish