5-машғулот:Грунт сувлари гидроизогипс харитасини тузиш.
Ер ости сувларининг маълум бир геологик муҳитда тарқалиши, таркиби ва ётиш шароитларини турли гид-рогеологик карталарда кўрсатиш мумкин. Гидрогеоло-гик карталар вазифасига кўра ер ости сувларининг сатҳ чуқурлиги картаси, минералланиш ва химиявий таркиб картаси, ер ости сувларининг динамик запаслари кар-таси ва бошқа номдаги карталарга бўлинади. Иморат ва иншоотлар қурилишини инженерлик-геологик нуқтаи назардан асослаш мақсадида кўпинча гидроизогипс, сатҳ чуқурлиги ва ер ости сувларининг химиявий тар-кибини кўрсатувчи карталар тузилади.
Гидроизогипс картасини тузиш усули
Гидроизогипс чизиқлари бир хил абсолют баландликка эга бўлган босимсиз ер ости сувлари сат-ҳини бирлаштиради. Улар рельеф тузилишини белгиловчи горизонтал чизиқлар каби чизилади (3-расм).
Гидроизогипс картасини тузиш учун чқурилиш майдонининг топографик планини оламиз. Унда ер юзасининг тузилиш тартибини кўрсатувчи горизонтал чизиқлар бўлиши керак. Шунингдек, қазилган қудуқлар ва шурфлар ҳам топографик планга туширилади ва улар-дан ер ости сувлари сатҳи бир кеча-кундузда ўлчанган маълумотлар тўпланади. Дастлаб қудуқ ва шурфлар жойлашган ернинг абсолют (мутлоқ) баландлиги геодезик нивелирлаш натижасида аниқланади, сўнгра қудуқдаги сув чуқурлиги ўлчанади. қудуқ оғзининг абсолют баландлигидан сув чуқурлиги қиймати айирилса, ер ости сувининг шу нуқтадаги мутлоқ баландлиги топилади (масалан, 27-расмдаги 1-қудуқнинг мутлоқ ба-ландлиги 506 м, сув чуқурлиги—5 м, демак ер ости суви.нинг мутлоқ баландлиги 506—5қ501 м). Сўнгра картада қудуқ ва шурфларни ўзаро учбурчак ҳосил қилиб бирлаштирамиз. Интерполяция қилиш усули билан қудуқлар орасидаги жойда ер ости сувининг мутлоқ баландлигини топамиз, бунинг учун ҳар икки қудуқдаги сувнинг мутлоқ баландликлари фарқини кудуқлар орасидаги масофага бўламиз. Масалан, 1 ва 2-қудуқлардаги баландликлар фарқи 501—498 қ 3м, масофа 3 см, демак ҳар бир см га 1 м баландлик фарқи мос келади. Шундай қилиб, ер ости сувларининг 499 ва 500 м га тенг бўлган нуқталарини топамиз. Шу усул билан қолган қудуқлар орасидаги ер ости сувларининг мутлоқ баландликларини ҳам ҳисоблаб чиқамиз ва 0,5 м ёки 1 м оралиқда гидроизогипс чизиғини ўтқазамиз. Картада гидроизогипс чизиғининг мутлоқ баландлиги ва ер ости сув сатҳи ўлчанган кун ёзиб қўйилади. Гидроизогипс чизиғининг мутлоқ баландлиги каттасидан кичигига қараб ўтказилган перпендикуляр чизиқ ер ости сув оҳимининг ҳаракат йўналишини кўрсатади.
Йил фасллари учун тузилган бундай гидроизопшс карталари ер ости сувлари ҳаракати тўғрисида яхши таассурот беради. Гидроизогипс чизиғининг дарё ўзанига нисбатан жойлашишига ва шаклига қараб ер ости сувларининг ер усти сувлари билан ўзаро боғлиқлигини аниқлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |