4— машғулот. Метаморфик тоғ жинсларини аниқлаш
Зарурий материал ва жиҳозлар. Тоғ жинсларининг намуналари.
Машғулот утказиш тартиби. Метаморфик тоғ жинсларини аниқлашни уларнинг минералогик таркибини ўрганишдан бошлаш лозим. Шунингдек унинг тузилишига, заррачаларнинг ўзаро жойлашувига ва рангига эътибор бериш керак (6илова). Метаморфик тоғ жинсларини текширишда қуйидагиларни аниқлаш лозим:
1) Урганилаётган метаморфик жинс қандай бирламчи жинсдан ҳосил бўлган?
2) Метаморфизмнинг қандай турлари бор?
3) Урганилаётган жинс метаморфизмнинг қайси тури таъсирида пайдо бўлган?
Метаморфик тоғ жинсларини тавсифлашда қуйидаги тартибда ёзиб чиқиш керак: 1) ранги 2) тузилиши; 3) заррачаларнинг ўзаро жойлашуви; 4) минералогик таркиби; 5) ертомир минераллар; 6) бегона аралашмалар; 7) метаморфизм тури ва 8) жинснинг номи.
Тоғ жинсларининг ётиш ҳолатлари
Тоғ жинсларининг ётиш ҳолатлари тоғ жинслари тўпламининг жойланишини, горизонтал ва вертикал йўналишларда тарқалган жинсларнинг таркиби ҳамда генезиси нисбатини билдиради. Жинсларнинг ётиш ҳолати тоғ жинсларининг пайдо бўлиш қонуниятини ифодалайди. Масалан, чўкинди жинсларнинг қатламланиши сув ҳавзасг< режимининг ўзгаришини билдиради,
Жинсларнинг горизонтал текис ҳолда ётмай, бирор бурчак остида жойлашганлиги тоғ ҳосил қилувчи жараёнлар таъсири натижасидир.
У ёки бу тоғ жинслари йиғилган жойларнинг шакли тўғрисидаги геологик маълумотлар иншоотларни лойиҳалаш ишларида ва қурилиш майдонини танлашда инженерқурувчилар учун муҳим амалий аҳамиятга эга.
Тоғ жинсларининг инженерликгеологик хусусиятлари.
Тоғ жинсларини инженерлик геологик нуқтаи назардан ўрганиш инженерлик геологияси курсининг асосий вазифасидир. Лаборатория ва амалий машғулотларни бажаришда тоғ жинсларининг инженерлик геологик хусусиятларини ўрганишга алоҳида аҳамият берилади. Тоғ жинсларининг инженерлик геологик хусусиятлари деганда массаси, ғоваклиги,
|
|
мустаҳкамлиги, нурашга чидамлилиги, сувда эриши, сув ўтказиши, сиқилиши, чўкиши ва б. тушунилади. Бундан ташқари, тоғ жинсларида инженерликгеологик жараёнларни юзага келтирувчи сабабларнй (гил жинсларнинг ҳажмини ўзгариши, сурилишлар, ювилиб кетиш ёки эриш туфайли ҳосил бўладиган карст ходисалари, механик суффозия, қумларнинг силжиши ва б.) ҳам билиш лозим (11илова).
Тоғ жинсларининг хусусиятларини олдиндан тахминий баҳолаш мақсадида уларнинг зарралари орасидаги боғланиш кучи, мустаҳкамлиги, сув сингдириши ва бошқа хусусиятларига асосланган инженерликгеологик классификациядан фойдаланамиз (11, 12, 13, 14 иловалар).
ГОСТ 25100—82 га кўра грунтлар тубжой, бўшашган тубжой, бўшак ва ўзаро бириккан гил тупроқлар тоифаларига бўлинади.
Тубжой грунтларга зарралари ўзаро қаттиқ, мустаҳкам боғланган, цементланган, намланганда ўз хусусиятларини ўзгартирмайдиган магматик (гранит, диорит, сиенит, габро ва б.), метаморфик (гнейс, мармар, сланец, кварцит ва б.) ва чўкинди тоғ жинслари (оҳактош, қумтош, конгломерат, гравелит ва б.) киради. Уларнинг ташқи куч таъсирида сиқилиши, нурашга чидамлилиги, сувда ивиши бошқа тоифадаги грунтлардан кескин фарқ қилади (11илова)
Бўшашган тубжой грунтларга нураш жараёнига учраган, ёрилиб бўлакларга бўлинган тубжой жинслар ва намланганда зарралар орасидаги боғланиши тез бўшашадиган тоғ жинслар киради. Уларга алевролитлар, аргиллитлар, гилли сланецлар, оҳактошлар (чиғаноқтошлар, оолитли оҳактошлар), гипс, ангидрит, мергель, мергелли гиллар, опокалар, зичлашган гил тупроқлар мисол бўла олади.
Бушак грунтлар ҳар хил жинсларнинг бирбири билан бирикмаган бўлакларидан, зарраларидан иборат чақиқ жинслардан таркиб топган, табиий намлигида эгилувчанлик хусусияти йўқ ёки молекуляр боғланиши жуда кучсиз бўлган сочилма жинслардир. Уларнинг ишқаланиш даражаси катта бўлиб, ўзидан сувнн яхши ўтказади. Бу жинслар статик босим таъсирида кам сиқилади, лекин тебраниш кучли таъсир этади. Уларга шағал, чақиқтош ва қумлар мисол бўла олади (12 илова).
Узаро бириккан гил грунтларга табиий намлигида зарралари бирбири билан мустаҳқам бириккан, эгилувчанлик хусусиятига эга бўлган гил, қумоқ ва кумлоқ тупроқлар киради. Улар ўзидан сувни жуда кам ўтказади (гил тупроқлар сув ўтказмайдиган жинс ҳисобланади), намланганда кўпчиши ва чўкиши, қуриганда ҳажми қисқариши мумкин. Бундай грунтлар ташқи куч таъсирида кучли сиқилади (13, 14иловалар).
Тоғ жинсларининг инженерликгеологик хусусиятларини уларнинг табиий шароитдаги ҳолатларини ўрганмай туриб тўғри баҳолаб бўлмайди. Бунинг учун кўпинча иморат ва иншоотларнинг тури ва конструкциясини ҳисобга олган ҳолда дала ва лаборатррия шароитларида текширув ишлари бажарилади. Текширув натижалари асосида пойдевор заминидаги жинсларнинг хоссаларига ва ҳолатига баҳо берилади. Масалан, тубжой грунтларнинг бир ўқ бўйлаб сиқилишдаги мустаҳкамлик чегарасига қараб уларни қуйидаги хилларга ажратиш мумкин:
а) жуда мустахкам, 120 МПа Дан кўп;
б) мустаҳкам, 50 даи 120 МПа гача;
в) ўртача мустаҳкам, 20 дан 50 МПа гача;
г) кучсиз, 20 МПа дан кам.
Тубжой грунтлар нураганлик даражаси ва ёриқлик коэффициентига караб қуйидагиларга бўлинади:
а) нурамаган монолит жинслар (ёриқлар ҳосил бўлганлик белгилари йўқ);
б) харсангтош ва шағал кўринишида нураган жинслар;
в) кучли нураган жинслар — қум ва гил материал кўп бўлиб, харсангтош ва шағал айрим аралашма ҳолда учрайди;
Ёриқлик коэффициентига қараб тоғ жинсларининг шикастланганлик даражаси аниқланади (фоизда):
а) кучсиз, 2 фоиздан кам;
б) ўртача 2—5 фоиз;
в) кучли, 5—10 фоиз;
г) жуда ҳам; кучли, 10 фоиздан кўп.
Сув ўтказиш даражасига қараб тоғ жинслари қуйидаги хилларга бўлинади:
а) амалда сув ўтказмайдиган, фильтрация коэффициенти — /Сқ0,01—0,1 м/сутка;
в) сувни кам ўтказадиган /(қ0,1—10 м/сут;
г) сувни ўртача ўтказадиган, /СқЮ—30 м/сут;
д) сувни кўп ўтказадиган /Сқ30—100 м/сут;
е) сувни жуда кўп ўтказадиган, /(қ100 м/сут. ва ундан катта.
Лойиҳаланаётган иншоотлар заминидаги грунтларни текшириш учун бажариладиган қидирув ишларининг таркиби ва ҳажми тоғ жинсларининг инженерликгеологик хусусиятларини ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Тоғ жинсларини ташқи белгиларига қараб аниклаш
Инженерликгеологик қидирув ишлари амалиётида тоғ жинсларини ўрганиш асосан дала ва лаборатория шароитларида бажарилади. Шу сабабли улар аввало ташқи белгиларига, тузилиши, зарраларнинг ўзаро жойлашуви, минералогик таркиби ва рангига қараб аниқланади.
Тоғ жинсларининг структураси (тузилиши) деганда уларнинг ички жинс ҳосил қилувчи минерал зарраларининг каттакичиклиги, шакли, миқдорий нисбати ва бу зарраларнинг ўзаро боғлиқлиги тушунилади.
Деярли ҳамма магматик, метаморфик ҳамда химиявий йўл билан ҳосил бўлган чўкинди жинслар кристалланган структурага эга бўлса, кўпгина чўкинди жинслар — чақиқ ва гил структурали бўлади.
Тоғ жинсларини ташкил этувчи минерал зарраларининг жинсда фазовий жойлашиши ва жинсларнинг яхлитлик даражаси унинг текстураси дейилади.
Магматик жинслар минералларнинг жойлашишига қараб тўдали, йўл йўл ва шлакли текстураларга ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |