4-боб. Моддий рағбатланишга тавсия этилган талабаларларнинг асосий кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари
11. Тавсия этилаётган талабаларнинг асосий кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари қуйидагидардан иборат:
11.1. Талабанинг тегишли ўқув семестри якуни бўйича барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи – асосий мезон деб ҳисобланади:
- барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи «аъло» (100%) – 20 фоиз устама;
- барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи “аъло ва яхши” (фанларнинг 30% гача яхши баҳо ташкил этганда) - талабага рағбатлантиш конкурсида иштирок этиш ҳуқуқини беради.
11.2. Маънавий-маърифий, жамоат ишларида ва турли фаолиятларидаги фаол иштироки:
- 5 та муҳим ташаббуснинг йўналишлари бўйича мактаб ва маҳаллалардаги тадбирларда фаол иштироки учун - 10 фоиз устама (семестр давомида);
- Университетда маънавият куни тадбирларини мазмунли ташкил этишда фаол иштироки учун - 10 фоиз устама (семестр давомида);
- “Ягонасан, муқаддас Ватан!”, “Талабалар театр студияси”, “Заковат”, “ҚВЗ”, “Тафаккур синовлари”, “Зукко китобхон” танловларида фаол иштироки учун - 10 фоиз устама (семестр давомида);
- республика ва ҳалқаро миқёсидаги турли кўрик-танловларда фаол иштироки учун - 10 фоиз устама (семестр давомида);
- ОАВдаги чиқишлари учун - 10 фоиз устама (семестр давомида);
- Ёшлар иттифоқидаги ёки Талабалар Кенгашидаги раҳбарлик фаолияти учун (семестр давомида):
- Етакчи/Раис – 50 фоиз устама;
- Етакчи ўринбосари /Раис ўринбосари – 50 фоиз устама;
- Котиб (Матбуот котиби) – 40 фоиз устама.
- Ёшлар иттифоқидаги ёки Талабалар Кенгашидаги факультет раиси/етакчиси ҳамда йўналиш етакчиси сифатида фаолияти учун - 30 фоиз устама (семестр давомида).
- Талабалар Кенгашидаги ёки Ёшлар иттифоқи гуруҳ етакчиси ёки гуруҳ сардори сифатида фаолияти учун - 10 фоиз устама (семестр давомида);
- талабалар орасида ижтимоий лойиҳани шакллантириш ва амалга ошириш учун - 10 фоиз устама (семестр давомида).
11.3. Талабанинг илмий ва ижодий фаолияти натижалари:
- Республика миқёсидаги анжуманларда 2 мақола ва 2 тезислар чоп эттирган бўлса 10 фоиз устама (семестр давомида);
- Халқаро миқёсидаги анжуманларда 2 мақола ва 2 тезислар чоп эттирган бўлса 20 фоиз устама (семестр давомида);
- Олий аттестация комиссияси рўйхатига кирувчи махаллий журналларида 2 мақола чоп эттирган бўлса 30 фоиз устама (семестр давомида);
- Олий аттестация комиссияси томонидан тан олинган хорижий журналларда 2 мақола чоп эттирган бўлса 40 фоиз устама (семестр давомида);
- “Scopus” ва “Web of Science” халқаро илмий базаларига кирувчи илмий журналларда 1 мақола чоп эттирган бўлса 50 фоиз устама (семестр давомида);
- Ихтиро ёки инновациялар учун муаллифлик патенти олган бўлса 50 фоиз устама (семестр давомида);
11.5. Халкаро, республика ва олий таълим муассасаси миқёсидаги якка ва жамоавий тартибда ўтказилган кўрик танлов ва конкурсларда совринли ўрин олган талабалар:
- Якка тартибда:
1-ўрин учун – 50 фоиз устама
2-ўрин учун – 40 фоиз устама
3-ўрин учун – 30 фоиз устама.
- Жамоавий тартибда:
1-ўрин учун – 30 фоиз устама
2-ўрин учун – 25 фоиз устама
3-ўрин учун – 20 фоиз устама.
11.6. Ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги:
- кар-соқов ва кўзи ожиз талаба-ёшлар - 50 фоиз устама (семестр давомида);
- чин етим талаба-ёшлар (*агар барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи “аъло” ёки “аъло ва яхши” (фанларнинг 30% гача яхши баҳо ташкил этганда) -50 фоиз устама (семестр давомида);
- “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланувчи талаба-ёшлар - 50 фоиз устама (семестр давомида);
- Ногиронлиги мавжуд талаба-ёшлар - 50 фоиз устама (семестр давомида);
- Отаси ёки онасининг I ёки II гуруҳ ногиронлиги мавжуд бўлса - 30 фоиз устама (семестр давомида).
11.7. Талабаларга бир марталик рағбатлантириш ёки моддий ёрдам тўловини амалга ошириш учун асос бўлган алоҳида ҳоллар:
- Халкаро ва республика миқёсидаги ўтказилган фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида ғолиб бўлган талабаларга бир марталик рағбатлантириш миқдори:
- Якка тартибда:
1-ўрин учун – 10 баравар устама
2-ўрин учун – 7 баравар устама
3-ўрин учун – 5 баравар устама.
- Жамоавий тартибда:
1-ўрин учун – 6 баравар устама
2-ўрин учун – 4 баравар устама
3-ўрин учун – 2 баравар устама.
- Талабанинг касаллиги билан боғлиқ моддий етишмовчилиги – 10 баравар устама;
- Талабанинг оила аъзоларининг вафоти (оила боқувчисини йўқотганда) билан боғлиқ моддий етишмовчилиги – 10 баравар устама.
12. Агар талабанинг тегишли ўқув семестри якуни бўйича барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи белгиланган “аъло ва яхши” (фанларнинг 30% гача яхши баҳо ташкил этганда) кўрсаткичидан паст бўлса (ижтимоий ҳимояга ҳамда бир марталик рағбатлантиришга лойиқ ёки моддий ёрдам тўловига муҳтож талабалар бундан мустасно) ушбу талабанинг аризаси кўриб чиқилмайди.
13. Ушбу Тартибнинг 11.1. бандида белгиланган талабанинг тегишли ўқув семестри якуни бўйича барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичига бўлган талаблар эътиборга олинмайдиган ҳоллар:
- Ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги (кар-соқов ва кўзи ожиз талаба-ёшлар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланувчи талаба-ёшлар, ногиронлиги мавжуд талаба-ёшлар, отаси ёки онасининг I ёки II гуруҳ ногиронлиги мавжуд);
- талабаларга бир марталик рағбатлантириш ёки моддий ёрдам тўловини амалга ошириш учун асос бўлган алоҳида ҳоллар.
14. Алоҳида ҳолларда бир марталик моддий қўллаб-қувватланиш ёки моддий ёрдамга даъвогар талаба бир вақтнинг ўзида фоизлик устамага даъвогарлик қила ололмайди, ҳамда фоизлик устамага даъвогар талаба бир вақтнинг ўзида алоҳида ҳолларда бир марталик моддий қўллаб-қувватланиш ёки моддий ёрдамга даъвогарлик қила ололмайди.
15. Талабаларга тавсия этиладиган жами устамалар йиғиндиси 50 фоиздан ошмаслиги эътиборга олинсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |