Урганч давлат унивeрситeти табиатшунoслик факулътeти



Download 2,49 Mb.
bet34/48
Sana25.02.2022
Hajmi2,49 Mb.
#294653
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   48
Bog'liq
2 5413750463507988483

Табиий географик ўлка материкнинг геологик ҳамда геоморфологик тузилиши, макроиқлим шароити жиҳатидан бир бутун, ландшафтларнинг маълум кенглик ҳамда баландлик зоналлиги тартибига эга бўлган қисмидир. Табиий географик ўлка ландшафтларининг таркиб топишида уларнинг геологикгеоморфологик тузилиши, иқлимий шароит ҳамда тарихий тараққиётхусусиятлари асосий роль ўйнайди. Ландшафтнинг бошқа компонентлари ҳам ана шуларнинг бевосита таъсирида бўлади.
Улка тушунчаси икки хил маънода ишлатилади. Қенг маънодагй ўлка географик минтақа доирасидан ташқарига ҳам чиқиб кетиши мумкин, масалан Россия текислиги ўлкаси қутб ёнч ва мўътадил минтақаларда жойлашган, лекин ўлкаларнлнг ландаафт структураси минтақалар ландшафт структурясигз қарагана анча содда ва минтақага жуда боғлиқ бўлади. Ана шуни ҳиэбга олиб, ўлка тушунчасини торроқ маънода, яъни географик интақа даражасидаги бирлик сифатида қўлланиш мумкин.
Табиий географик зона - деб географик минтақанинг маълум горизонал ландшафт типи ҳукмрон бўлган, ўзиға хос иссиқлик ва намлик нисбатига эга бўлган каттароқ қисмларига айтилади.
Зоналарнинг таркиб топишида иссиқлик ва намлик нисбати асосий роль ўйнайди. Табиий географик зоналар бутун минтақа доирасида табиий географик районлаштиришнинг бирлиги бўла олмайди, улар типологик характерга эга. Зоналар фақат табиий географик ўлка доирасидагина районлаштириш бирлиги бўлиши мумкин. Масалан, Ғарбий Сибирь тайга ўрмоплари, Россия текислиги даштлари, Узоқ Шарқ аралаш ўрмонлари, Урта Осиё чўллари зонаси ва ҳ. к.
Табиий географик зона ҳар бир ўлка доирасида иқлими, ички сувлари, тупроқлари, ўсимликлари, ҳайвонот дунёси ва ҳатто Нураш пўсти хусусияти жиҳатидан яхлит бир бутунни—геограФик комплексни ташкил этади. Ана шунинг учун ҳам зона ўсимлик ёки тупроқ зонасидангина иборат эмас. Зоналар ландшафтнинг энг кўп тарқалган зонал типлари асосида ажратилади.
Табиий географик провинция. Табиий географик зона доира•ида географик узоқлик бўйлаб иқлимнинг ўзгариши ҳамда Рельеф ва геоморфологик тафовутлар туфайли турли хил йирик қандшафт комплекслари— табиийгеографик проаинциялар таркиб топади. Табиий географик провинция зонанинг географик узоқлик, иқлимий ҳамда орографикгеоморфологик хусусиятлари, ўсимлик, тупроқ, ер ости сувлари, табиий географик процесслар, ҳайвонот дунёси ва бошқаларда акс этган йирик қисм| лардир. Москва Давлат университети СССР географияси кафед! раси коллективи томонидан тузилган «СССРнинг табиий гео график районлаштириш» картасида Урта Осиё текисликлар ўлкасининг чўл зонасида 26 та провинция (Марказий Қизилқум Шимолий Қизилқум, ТошкентМирзачўл, Жанубий Қизилқум ва ҳ. к.) ажратилган.
Табиий географик район провинциянинг геоморфологик ва иқлимий хусусиятлари бошқалардан фарқ қиладиган, ўзига хос тупроқ хиллари ва ўсимлик туркумларига эга бўлган йирик қисмидир. Табиий географик район тушунчасининг умум қабул этган таърифи йўқ. Лекин шунга қарамасдан, турли тадқиқотчилар ажратган табиий районлар масштаби, қўлами, ландшафт комплекслари ва моҳиятига кўра бирбирига яқиндир. Одатда, табиий районлар провинция доирасидаги геоморфологик, иқлимий ва уларнинг бевосита таъсирида бўлган тупроқўсимлик хусусиятлари асосида ажратилади. Масалан, Ф. Н. Мильков Урта Россия кирларининг ўрмон-дашт провинциясида ишқори ювилган қора тупроқли, Донбўйи оҳактошли - карстли райони, дуб тоғтерак буталари ўсадиган Тимь марказий сув айирғич райони Сосна оҳактошли иккиламчи дашт райони ва ҳ. к. районларни ажратади.
Табиий географик районлаштиришнинг энг қуйи бирлик бўлган ландшафт ҳақида юқоридаги бобларда муфассал тўхтаб ўтилган.

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish